Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet133/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

14.2.1-жадвал
Менежментнинг ўзига хос функциялари





Бўлимлар

Масъул шахс

Аниқ функциялар

1.

Корхона

Директор, раис

 ҳукумат қарорларини корхона фаолиятига изчиллик билан татбиқ қилинишини таъминлаш;
 давлат бюджети, буюртмачилар, етказиб берувчилар олдидаги маж6уриятларнинг бажарилишига жавоб беришни таъминлаш;
 корхона фаолиятини ташкил қилиш, уни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ва ҳ.к.

2.

Режа-иқтисод бўлими

Директор (раис)нинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

 жорий ва истиқбoлдаги режалар лойиҳaсини тайёрлаш;
бизнес-режани тузиш;
 моддий ва меҳнат ҳаражатлари нормативларини ишлаб чиқиш;
 техник-иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш;
 ишлaб чиқариш бўйича ҳисобот тайёpлaш ва ҳ.к.

3.

Коиструк-торлик бўлими

Бош мyҳандис

 янги конструкциядаги буюмларни яратиш;
 эски буюмларни модернизация қилиш;
 маҳсулoтнинr техник эстетикасига, ишлaб чиқаришнинг иқтисодий технологияси aмалдa хавфсизлик техникаси талабларига мос келишини таъминлаш;
 янги буюмларни синаб кўришдa қатнашиш ва ҳ.к.

4.

Стандарт-лаштириш бўлими

Бош мyҳандис

 стандартлаштириш ва нормалаштириш ишлaрини режалаштириш ва бажариш;
 ҳужжатлаштириш техникасини ва янги маҳсулoтни назорат қилиш;
 янги ва амалдаги стандарт ва техник шарт-шароитларни ишлаб чиқариш ва ҳ.к.

5.

Меҳнатни ташкил қилиш ва иш ҳақи бўлими

Директор (раис)нинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

 мeҳнaт қонунларига риоя қилишни иазорат қилиш;
 иш ҳақи фонди сарфлaнишини таҳлил қилиш;
 меҳнатни нормалаш ишини уюштириш ва уни амалга ошириш;
 тариф ставкаси ва коэффициентларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш;
 ходимлар меҳнатини ташкил этишни такомиллaштиpиб бориш ва ҳ.к.

6.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

Бош мyҳaндис

 меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик юзасидан хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш;
 меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тадбирларнинг бажарилиши, қонунлар, йўриқномалар, қоида ва нормаларга риоя қилинишини назорат қилиш;
 хавфсизлик техникаси бўйича йўриқлар бериш ва ҳ.к.

7.

Кадрлар бўлими

Бош мyҳaндис

 корхонани маълум касб ва ихтисосга эга бўлган ишчи ва хизматчи кадрлар билан таъминлаш;
 ишлаб чиқариш таълими ва малака оширишни уюштириш;
 кадрлар қўнимсизлиги сабабларини ўpганиш;
 меҳнат интизомининг ҳолати ва ички тартиб қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш ва ҳ.к.

8.

Моддий-техника таъминоти ва сотиш бўлими

Директор (раис)нинг умумий масалалар бўйичa ўpинбосари

 моддий ресурсларга бўлган талабни режалаштириш;
корхонани материаллар, техника, ёқилғи ва ҳ.к. билан таъминлашини уюштириш;
 шартномаларни тузиш;
 омбор хўжaлигини уюштириш ва ҳ.к.

9.

Бухгал-терия бўлими

Бош бухгалтер

 пул маблaғларининг тўғpи сарфланишини назорат қилиш;
 ҳисобга олиш ва ҳисобот тузишни уюштириш;
 бухгалтерия балансларини тузиш;
 ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиш;
 молиявий фаолиятни ташкил қилиш;
 бюджет, банк, етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб олиб бориш ва ҳ.к.

10.

Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш бўлими

Директор (раис)нинг ишлаб чиқариш бўйича ўpинбосари

 корхона, цех, участкалар учун ишлаб чиқариш бўйича календар графиклар тузиш;
 ишлаб чиқаришнинг боришини тезкор равишда тартибга солиш;
 корхонанинг бир маромда ишлашини таъминлаш;
 корхона ва цехларга хизмат қилувчи бўлимлар ишини мувофиқлаштириш ва ҳ.к

11.

Маҳсулот сифатини назорат қилиш бўлими

Директoр (раис)

 тайёр маҳсулот сифатини назорат қилиш;
 корхонага келтириладиган хом ашё ва материалларнинг сифатини назорат қилиш;
 назорат ўлчов асбоблари ҳолатини текшириш;
 маҳсулотни аттестациядан ўткaзишга тaқдим этиш ва ҳ.к.

12.

Таъмирлаш ва энергия билан таъминлаш бўлими

Бош механик ва бош энергетик

 корхонани барча энергия турлари билан таъминлаш;
 ишлаб чиқариш биноларини иситиш;
 вентиляция ишини йўлга қўйиш;
 бинолар ва иншоотларни таъмирланишини, сақланишини таъминлаш;
 жиҳозларнинг тўғри ишлатилиши устидан назорат ўpнатиш ва ҳ.к.

13.

Транспорт хўжалик бўлими

Директор (раис)нинг умумий ишлари бўйича ўринбосари

 юкларни ташиш, ортиш ва туширишни, бу соҳадаги ишларни механизациялаштириш ва автоматлаштиришни уюштириш;
 транспорт воситалари учун қулай маршрутлар ва графиклар тузиб чиқиш ва ҳ.к.

14.

Маъмурий хўжалик бўлими

Директор (раис)нинг умумий ишлари бўйича ўринбосари

 корхонага қарашли бинолар ва ҳудудларни яхши ҳолатда сақлаш;
 корхона бўлимларини мебель, инвентарь, канцелярия товарлари билан таъминлаш;
 ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ва ҳ.к.

15.

Ахборот ҳисоблаш маркази

Бош муҳандис

 автoматлаштирилган бошқарув тизимини лойиҳалаш ва уюштириш;
 ахборот оқимини такомиллаштириш;
 замонавий компьютерлардан фойдаланишни таъминлаш ва ҳ.к.

16.

Канцелярия (Девонхона)

Бошлиқ

 корхонага келадиган ва жўнатиладиган хат-хабарларни, ҳужжатлар тайёрлашни назорат қилиш;
архив ишларини уюштириш;
 иш юритиш, хизмат ҳужжатларини кўчириш, кўпайтириш ва ҳ.к.

Бозор иқтисодиёти шароитида раҳбар қабул қиладиган қарорнинг аҳамияти ортиб боради. Менежер қарорни якка бошчилик асосида, ёрдамчиларни ва жамоатчиликни жалб қилиб қабул қилиши мумкин. Бошқарувга оид ҳар қандай қарор самарали бўлсагина, у мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Шундай қилиб:


Қарор қабул қилиш – бу ташкилот раҳбарининг ташкилот олдидаги мақсадига эришиш учун ўз ваколати ва омилкорлиги доирасида қарздорнинг мавжуд вариантларидан энг мақбулини танлаш жараёни.
Иқтисодчиларнинг фикрича цех (бўлим)нинг бошлиғи қабул қиладиган битта қарор шу цех (бўлим)нинг беш-олти ойлик ишига таъсир қилар экан.
Қабул қилинадиган қарорнинг оқиллиги бир неча омилларга боғлиқ.
Улардан асосийлари қуйидагилардир:

  • қарор қабул қилиш жараёнида ахборотнинг тўлалиги ва сифати;

  • қарор қабул қилувчи раҳбарнинг шахсий сифати;

  • қарор қабул қилишда ташкилий масалаларнинг оқилона ечилиш даражаси (масалан, қарор қабул қилишда мутахассисларни жалб этиш, қарор қабул қилиш тизимининг такомиллик даражаси, қарорни ижрочиларга етказиш, назорат қилиш ва бажарилиш даражаси ва ҳоказо).

Тўғри қарорни тўғри танлашда муайян тамойилларга таяниш ва қарорга бўлган талабларни ҳисобга олиш, қабул қилинадиган мақсадни хўжалик мақсадига мувофиқлаштириш, меҳнат жамоаси манфаатларининг жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш, меҳнат ва моддий ресурслардан тежамли фойдаланиш, техникавий, иқгисодий ва социал ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олиш зарур.
Маълумки, қарор қабул қилиш зарурияти мавжуд амалдаги ҳолатнинг муаммони ҳал этиш учун талаб этиладиган ҳолатга мос тушмаслиги натижасида юзага келади.
Қарор қабул қилишда раҳбарнинг ваколати ва жавобгарлиги муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, хар бир раҳбар қабул қиладиган қарорнинг доираси ҳар хил бўлади.
Масалан, уста (мастер) асосан тезкор тусдаги кундалик масалаларга доир, цех бошлиғи худди шу тезкор масалалар юзасидан цех ва иш участкаларининг ишини мувофиқлаштиришга, ўзаро мослаштиришга доир қарорлар қабул қилади. Директор (раис) асосан истиқболдаги стратегик масалалар бўйича қарор қабул қилади.
Турли раҳбарлар қарор қабул қилишга турлича ёндошадилар.
Масалан, улардан баъзилари қарорни мустақил қабул қилади, унинг натижасини талаб этилгандагина юқори турган раҳбарларга маълум қилади, бошқалари юқори турган раҳбар билан келишмай туриб ҳеч қандай қарор қабул қилмайди.
Учинчи турдаги раҳбарлар мустақил қарор қабул қилишдан чўчийди, ўз раҳбари кўрсатмасини кутиб ўтираверади.
Ҳар қандай даражадаги раҳбар ўз ҳуқуқ ва бурчларини, масъулият ва жавобгарлигини, ўз вақтида қабул қилинмаган ёки кечиктириб қабул қилинган қарор учун жавобгар бўлишини аниқ тасаввур қилиши керак.
Қайд қилинганларни умумлаштириб таъкидлаш мумкинки, бошқарув қарорлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак (14.2.2-жадвал).

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling