Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet96/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Жорий йил учун маҳсулот баланси – агробизнес корхонасининг йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлов ташкилотларига, хусусий тадбиркорларга ва бозорда сотиш, ички хўжалик эҳтиёжларига сарфлаш, чорва молларига озуқа сифатида сарфлаш режасини акс эттиради.
“Маҳсулот баланси ” жадвалини тўлдиришда хўжаликнинг жорий йил ҳисоботидан маҳсулотлар турлари бўйича қолдиқ олинади ва унинг миқдори жадвалнинг тегишли графаларида кўрсатилади. Келгуси йилда ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари бўйича миқдор ва қийматлари ишлаб чиқаришга оид тегишли графаларда, сотиб олинадиган ва бошқа киримлар миқдори ва қийматлари эса сотиб олинди ва бошқа киримларга оид тегишли графаларда кўрсатилади. Жами кирим қилинган маҳсулотлар тури миқдор ва қиймат ҳолида жамига оид тегишли графаларда жамланади. Йил давомида чиқим қилинадиган жами маҳсулот турлари, шу жумладан давлат буюртмаси ва шартнома асосида сотиладиган маҳсулотлар миқдори ва қиймати кўрсатилди ва ҳаммасига оид тегишли графаларда, хўжалик аъзоларига ва иссиқ овқат учун ишлатиладиган маҳсулот турлари миқдори ва қиймати хўжалик аъзоларига ва иссиқ овқат учун оид тегишли графаларда, эркин бозорда сотиладиган маҳсулотлар бозорда сотиладиганга оид графаларда, бартер асосида айрибошланадиган маҳсулотлар бартер асосида алмашинилдиганга оид графаларда, хўжаликнинг чорва моллари ва уруғлик фондига ажратиладиган маҳсулотлар моллар, паррандалар еми учунга оид графаларда кўрсатилиб, жами кирим маҳсулотларидан жамига оид графалар юқорида кўрсатилган чиқимлар чиқарилиб, йил охирида қолдиқ миқдори маҳсулот турлари бўйича режа таннархида кўрсатилади. Мисол учун режалаштирилаётган 2020 йили бошида хўжаликда 240 тонна сут ишлаб чиқарилиб, унинг 22 тоннаси бузоқларга озуқа сифатида, 178 тоннаси тайёрлов ташкилотига, 40 тоннаси қайта ишлаш эҳтиёжлари учун сарфланади.
Жами ишлаб чиқариладиган 40,0 тонна гўштнинг 28,0 тоннаси тайёрлов ташкилотига, 12,0 тоннаси бозорда эркин нархда сарфланиши режалаштирилади.
Агробизнес корхонасида ишлаб чиқариладиган ўсимликчилик маҳсулотларининг барчаси чорвачилик тармоғида чорва молларига озуқа учун сарфланиши режалаштирилган. Масалан, 2016 йилнинг бошида корхона омборида 28 тонна буғдой захираси бўлиб, у токи янги ҳосил пишиб етгунга қадар чорва молларининг омухта емга бўлган талабини қондиришга хизмат қилади. Жорий йилда 96 тонна буғдой етиштирилиб, унинг 95 тоннаси йил охиригача молларга озуқага ишлатилади. Йил охирида келгуси йил ҳосилигаа яна 29 тонна қолдиқ қолдирилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling