Регионал таваккалчилик – муайян ҳудудларнинг иқтисодий ҳолати билан боғланган бўлиб, у:
• мазкур ҳудуднинг асосий маҳсулотига (масалан, республикамизда пахтага) бўлган конъюнктура нархининг пасайиши оқибатида кўрилиши мумкин бўлган зарар кўриш хавфи;
• иқтисодий ёки сиёсий мустақилликка эришиш оқибатида кўрилиши мумкин бўлган зарар хавфи;
• ишлаб чиқаришнинг кескин тушиб кетиши ёки ишсизлик даражасининг ошиши оқибатида кўрилиши эҳтимол қилинадиган зарар хавфини ифодалайди.
Тармоқ билан боғлиқ таваккалчилик - айрим тармоқ иқтисодиёти билан боғлиқ бўлиб, у иккита омил таъсири остида бўлади:
• тармоқдаги даврий беқарорликка;
• тармоқ ишлаб чиқаришининг ҳаётий босқичларига.
Яъни кириш, ўсиш, етилиш, тўйиниш, тушкунлик даврига қараб туриб тадбиркорлик фаолияти ёки инвестиция таваккалчилиги турлича даражада бўлади.
Корхона таваккалчилиги инвестиция объекти бўлган аниқ корхона фаолияти билан боғлиқ. Гарчи бу таваккалчилик тармоқ ва регионал таваккалчиликлар таъсири остида бўлса-да, ундаги таваккалчилик даражаси корхонанинг бозордаги мавқеъи, доимий мижозлар (истеъмолчилар)нинг бўлиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва бошқаларга боғлиқ. Корхона фаолиятидаги таваккалчилик қуйидаги кўринишларда бўлади:
• ишлаб чиқарилган маҳсулотни истеъмолчи томонидан талаб қилиб олмаслиги оқибатида кўриладиган таваккалчилик зарари;
• хўжалик шартномаларини бажармаслик оқибатида кўриладиган таваккал зарар;
• рақобатнинг кучайиши оқибатида кўриладиган таваккал зарар;
• кўзда тутилмаган ҳаражатларнинг вужудга келиши ва даромаднинг камайиши оқибатида кўриладиган таваккалчилик зарари;
• корхона маблағининг талафоти туфайли кўриладиган таваккал зарар.
Инвестиция таваккалчилиги деганда, янги товар ёки хизмат, янги технологияни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун сарфланган ҳаражатларнинг қопланмаслиги оқибатида кўриладиган таваккал зарар тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |