Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet156/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Соф таваккалчилик салбий (зарар, зиён) ёки нол натижага эришиш эҳтимоллигини билдиради. Бундай турдаги таваккалчиликка табиат, экология, сиёсат, транспорт ва қисман тижорат билан боғлиқ таваккалчиликлар киради.
Чайқовчилик (спекулятив) таваккалчилик ҳам салбий (зарар, зиён), ҳам ижобий натижа (ютуқ, фойда)га эришиш эҳтимолини билдиради. Бу турдаги таваккалчиликка молия билан боғлиқ бўлган икки турдаги, яъни инвестиция ва пулнинг сотиб олиш қобилияти билан боғлиқ бўлган таваккалчиликлар киради.
Соф таваккалчилик, юқорида таъкидлаганимиздек, табиатга, экологияга, сиёсатга, транспортга ва қисман тижорат билан боғлиқ бўлган таваккалчилик турларини ўз ичига олади.
Табиат билан боғлиқ таваккалчилик турига табиий офатлар оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарарлар киради, масалан, ер қимирлаши, сув тошқини, довул, эпидемия ва бошқалар туфайли кўрилган зарар даражаси.
Экология билан боғлиқ таваккалчилик – бу атроф-муҳитнинг ифлосланиши оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки қўшимча харажат.
Сиёсат билан боғлиқ таваккалчилик – бу сиёсий беқарорлик оқибатида эҳтимол қилинадиган моддий (молиявий) зарарлар. Бу таваккалчилик корхона фаолиятига эмас, балки мамлакатдаги социал-сиёсий барқарорликка боғлиқ. Бунга оммавий тартибсизликлар, иш ташлашлар, ғалаёнлар, эмбаргони жорий қилиш, ҳукуматнинг олдинги шартномаларини бажаришдан бош тортиш каби оқибатлар натижасида кўрилиши таваккал қилинадиган зарарлар киради.
Транспорт билан боғлиқ таваккалчилик – бу автомобил, темир йўл, денгиз, ҳаво транспортларида юкларни ташиш жараёнида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарарлар.
Тижорат билан боғлиқ таваккалчилик – бу хўжалик субъектларининг тадбиркорлик фаолияти оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарарлар. Бундай турдаги таваккалчилик ўз навбатида ишлаб чиқариш, савдо ва қисман молия билан боғлиқ бўлган таваккалчиликларга бўлинади.
Ишлаб чнқариш билан боғлиқ таваккалчилик – бу ишлаб чиқариш жараёнининг тўхтаб қолиши ёки бир маромда ишламаётганлиги, технологиянинг бузилиши, сифатсиз хом ашё оқибати ёки ходимларнинг сифатсиз ишлашлари эвазига эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки қўшимча харажатлар.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling