Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet159/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Таваккал капитал – бу фан-техника янгиликларини жорий этиб, янги технологияни ўзлаштириб, бозор рақобатига бардош берадиган янги товарларни ишлаб чиқариш учун таваккалга қўйиладиган (сарфланадиган) капитал.
Таваккал капитал эгаси маълум иқтисодий хафвни ўз зиммасига олади, чунки янги ишга солинган капиталнинг нақадар фойда бериши ёки бермаслиги олдиндан аниқ маълум бўлмайди. Лекин капитал тусмолланиб, кўр-кўрона қўйилмайди, балки у янгиликка бўладиган талабни, бозорнинг умумий ҳолатини ҳисобга олади, бизнес соҳасида маслаҳат берувчи фирмалар хизматидан фойдаланади.
Таваккал капитални, одатда кичик бизнес вакиллари ёки уларга алоқадор йирик фирмалар қўяди. Таваккал капитал фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишда катта роль ўйнайди(3.9,3.22, 3,13).
Инвестиция объекти бўлиши у ёки бу товарни сотиш жараёнида унинг сифатини баҳолашдаги ўзгариш оқибатида кўзланган зарар хавфи инвестиция объекти (қимматли қоғозлар, қимматбаҳо нодир металлар, кўчмас мулк ва ҳоказо)нинг тугатилиши таваккалчилиги деб аталади.

17. 4. Қишлоқ хўжалигида таваккалчилик турлари ва уларни бошқариш.
Юқорида таъкидлаганимиздек, аксарият ҳолларда иқтисодий баҳолашлар ва бошқарув қарорлари кўп вариантли бўлиб, эҳтимоллик характерига эга. Шу сабабли хато ва янглишишлар бу жараёнда табиий бўлганда, барибир нохуш ҳолдир. Шундай шароитда менежер:
таваккалчиликдаги хавф эҳтимоллигини;
у хавф даражасини пасайтириш чораларини;
эҳтимол қилинаётган зарарни қоплаш йўлларини олдиндан ҳисоб-китобини қилиши лозим. Таваккалчиликни бошқаришнинг моҳияти ҳам ана шунда.
Таваккалчиликни бошқаришдан мақсад - бу корхонани фақат банкротликдан сақлаб қолиш эмас, балки қандай шароитда бўлса ҳам фойдани минимал даражадан паст бўлишига йўл қўймаслик.
Бошқаришдаги хато ва янглишишлар, банкрот бўлишнинг асосий сабабларидан бўлиб ҳисобланади. Буни халқаро бизнес тажрибаси тасдиқламоқда. Шунинг учуи ҳам менежер ва тадбиркор таваккалчиликни бошқариш самарадорлигига жуда катта аҳамият бермоғи лозим.
Бу ўринда менежер олдидага асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
юқори хавф соҳасини билиб олиш;
хавф даражасини баҳолаш;
тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш;
хавфни таҳлил қилиш ва огоҳлантириш.
Амалиётда қуйидаги сабаблар оқибатида юқори даражадаги хавфларнинг туғилиш ҳоллари учрайди:
нотўғри қарорлар қабул қилинганда;
бўйсунувчиларнинг топшириқларни қониқарсиз бажарганларида;
бажарувчиларни нотўғри танлашда;
маркетинг истиқболини аниқлашда хатога йўл қўйилганда;
раҳбариятнинг менежер таклифини қатъий рад этган ҳолларда.
Ҳўш, зарар кўриш хавфини камайтириш ёки унинг олдини олиш мумкинми? Мумкин. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Зарар кўриш хавфини камайтириш мақсадида таваккалчиликнинг ўзи қуйидаги муҳим белгилар бўйича гуруҳланади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling