Фанни ўқитишдан мақсад – аграр соҳадаги ноиқтисодий йўналишларда таълим олаётган талабаларга агробизнесни ташкил этиш ва бошқаришнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари ҳамда ривожлантириш истиқболлари, маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ресурслар ва улардан самарали фойдаланиш, агробизнеснинг иқтисодий самарадорлиги ва уни ошириш йўллари, агробизнесда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ва уни пасайтириш йўллари, агробизнесда ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлиги, агробизнесни бошқариш мақсади, вазифалари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифалари – бозор иқтисодиёти талаблари асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий-тадқиқот кўникмаларини ҳосил қилиш, агробизнесда хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият юритишлари учун янги билимларни эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш, агробизнесда ташкилий ва ишлаб чиқариш тизимларини илмий асослаш, бошқарув қонунлари ва тамойилларини, функцияларини, агробизнесни бошқариш усулларини, ишлаб чиқаришни ташкил этишни янги методларини жорий этиш йўлларини ёритиш.
Ушбу дарслик агробизнес корхоналари билан боғлиқ муаммолар, масалалар ва уларни тармоқ ишлаб чиқаришига жорий этиш учун имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради деган фикрдамиз.
Муаллифлар “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанидан дарслик сифатида унга билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳамда таклифларни миннатдорлик билан қабул қиладилар ва уларни кейинги нашрларга тайёрлаш ва чоп этиш жараёнида ёрдам берганларнинг барчасига самимий миннатдорчилик билдиради.
1-БОБ. “АГРОБИЗНЕСНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Таянч иборалар: эркин-сотиш, молиявий маблағ, ягона йўл, хусусий, ижара, пай усулида, янги тизим, мулкчилик, инвестиция, ЯИМ. стратегик лойиҳалар, макроиқтисодий, мақбул, деҳқончилик, модернизация, стратегия, агробизнес, усуллар, монографик усул, таққослаш, гипотеза, самарадорлиги, алоқадорлиги, мақсадли таҳлил, фанлар билан боғлиқлиги, зарурият, бозор иқтисодиёти.
Do'stlaringiz bilan baham: |