Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Ўзбекистонда аҳоли жон бошига маҳсулот етиштириш миқдори ўзгариши (кг)


Download 1.13 Mb.
bet5/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига маҳсулот етиштириш миқдори ўзгариши (кг).

Маҳсулот турлари

Тиббий меъёр

1991
йил


2018
йил


2018 йилда 1991 йилга нисбатан, (%)

2018 йилда тиббий меъёрга нисбат., (%)

Буғдой

98,6

29,5

193,2

654,9



195,6

Мева

56,8

24,0

78,5

327,1%

138,2

Узум

30,6

24,0

47,4

197,5

154,9

Сабзавот

128,1

138,6

219,2

158,1

171,1

Картошка

53,4

15,1

83,3

551,6

155,9

Полиз

32,2

39,0

57,7

147,9

179,2

Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси материаллари
1.1.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, аҳоли жон бошига тиббий меъёр бўйича бир йилда 98,6 кг буғдой истеъмол қилиниши керак бўлса, 1991 йилда 29,5 кг, 2018 йилга келиб 193,2 кг буғдой етиштирилди. 2018 йилда 1991 йилга нисбатан буғдой етиштириш ҳажми 654,9 фоизга, 2018 йилда тиббий меъёрга нисбатан 195,6 фоизга ортган. Салиштирилаётган йилларда мева етиштириш ҳажми 327,1-138,2 фоизга, картошка 551,6-155,9, узум 197,5-154,9, сабзавот 158,1-171,1, полиз 147,9-179,2 фоизга ортганлигини кўриш мумкин. Тиббий меъёрдан ортиқча етиштирилган маҳсулотларни чет давлатларга сотилишини ташкил этиш зарур бўлади. Республика аграр соҳасида олиб борилаётган таркибий ўзгаришлардан шуни кўриш мумкинки жаҳон бозорида товарлилик даражаси ва даромади паст бўлган экинлар ўрнига талаб ва таклифдан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва ихтисослаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу, республикада минтақавий итеграцияни ривожлантириш, тупроқ-иқлим шароитлари, ресурслар ва сув билан таъминланганлигини ҳамда бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Умуман олганда, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини арзон ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотига бўлган талабини қондиришга қаратилгандир.
Ўзбекистон Республикаси аграр индустриал давлат бўлиб аҳолисининг 50,0 фоиздан ортиғи қишлоқ жойларда яшайди, жами ишлаётганларнинг деярли ярми аграр секторда хизмат қилади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси миллий маҳсулотнинг собиқ иттифоқ даврида 40-45 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги бозор иқтисодиёти шароитида 17-20 фоизини ташкил этмоқда. Бунга сабаб республикамиз ҳаётида, жамият ривожланишида ва давлат қурулишида муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар рўй берди, тарихий оламшумул воқеалар содир бўлди. Иқтисодиётнинг барча соҳаларида, жумладан қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатлар амалга оширилди. Натижада қишлоқ хўжалигининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари, уни бошқариш тартиби ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш усуллари тубдан ўзгариб кетди. Совхозлар давлатники бўланлиги учун хусусийлаштирилди, колхозлар қайта ташкил қилинди ва уларнинг ўрнида турли жамоа ишлаб чиқариш шакиллари ва бирлашмалари, оилавий пудрат хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ташкил этилди. Аграр тармоқда юз берган бундай ўзгаришлар замирида муҳим қонун-қоидалар воситасида амалга оширилди.
Айниқса, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришда анъанавий ёндошувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини кўпайтирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни етиштиришга инвестициялар жалб қилинаётганини кўриш мумкин. Масалан: Ўзбекистон Республикаси конституциясида (55-модда) “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонат дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” деб қатъий белгилаб қўйилган. “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги (1998й.) қонун, “Ер кодекси” (1998й.), “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги (1998й.), “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги (1998й.), “Ширкт хўжалиги тўғрисида”ги (1998й) ҳамда “Ер кадастри тўғрисида”ги (1989й.) қонунларнинг қабул қилиниши ҳам Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Мулкчиликга асосланган ишлаб чиқариш шакилланди. Қишлоқ жойлардаги мавжуд меҳнат ресурсларини асосий қисми деҳқончилик билан шуғулланан бўлса, таркибий ўзгаришлар жараёнида кўпгина ишловчилар иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлайдиган бўлиши миллий иқтисоддаги ўзгаришларни келтириб чиқарди. Бугунги кунда мамлакатимиз ислоҳатлар туфайли Марказий Осиё минтақасида ўзининг иқтисодий салоҳияти, имкониятлари билан етакчи ўринлардан бирини эгаллаб олди.
Республикада изчиллик билан амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар натижасида миллий иқтисодда ҳам ижобий ривожланишлар рўй бермоқда. Айниқса, шўролар даврида ЯИМ қишлоқ хўжалигининг улуши мамлакат миқёсида 40-50 фоизни ташкил этган эди. Мустақилликдан сўнг миллий иқтисодиётда қишлоқ хўжалигининг улуши 17-20 фоизга камайиши, ижтимоий тармоқларнинг бошқа соҳалари ривожланаётганини қуйидаги 1.1.2-жадвал маълумотларидан кўриш мумкин.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling