Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 1990й 1991й
- Қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари (%да)
- Кўрсаткичлар 2005й 2006й
- Республикада барча мулк шаклларидаги хўжаликларда деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш кўрсаткичлари таҳлили , (минг тонна)
- Маҳсулот турлари 1991й. 1995й
- 2015й. 2017й. 2018й
1.1.2-Жадвал
Республиканинг ялпи ички маҳсулоти ва унинг таркибий кўрсаткичлари таҳлили
Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси материаллари 1.1.2 -Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, республиканинг ялпи ички маҳсулоти 1990 йилда 32,4 млрд.сўм бўлган бўлса, 2018 йилда 407514,5 млрд. сўмга ортиши олиб борилаётган ислоҳатларнинг нечоғли тўғри йўл эканлигини кўрсатмоқда. 1990 йилда ЯИМда саноатнинг улуши 17,6 қишлоқ хўжалиги 33,4 транспорт ва алоқа 5,2 савдо 4,5 қурулиш 5,8 солиқлар 11,3 бошқалар 22,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб уларнинг салмоғида катта ўзгаришлар бўлди. Масалан: саноатнинг улуши 14,5 яъни 3,1 пунктга, қишлоқ хўжалиги 28,7 ёки 4,7 пунктга камайган. Транспорт ва алоқа 7,3 савдо 6,5 қурулиш 5,8 фоиз улуши ортган. Солиқлар 11,2 фоиз яъни 0,1 пунктга камайган бўлса, бошқалар 17,7 фоиз ёки 4,5 пунктга камайганлиги ижтимоий иқтисодиётнинг барча тармоқларида фаолияти самарали олиб борилаётганини кўрсатади(3.40). Бунда қишлоқ хўжалиги соҳасидан ташқари, хизматлар, қурулиш ва саноат соҳаларини ривожланганаётганини кўриш мумкин. Солиқлар ҳам 8,9 пунктга камайишидан кўриниб турибдики тадбиркорлик субектлари тамонидан етиштирилаётган махсулот ва кўрсатилган хизматларнинг ривожланиши ҳамда солиқ ставкаларининг камайтирилиши ҳисобига бўлди. Шу билан бирга, саноат соҳасининг жадал ривожланиши натижасида ялпи ички маҳсулотда (ЯИМ) унинг улуши 1990 йилда 4,5 фоиз бўлган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 6,5 фоизга ёки 115 пунктга ортгарлигини кўриш мумкин. Мамлакатимиз мустақил бўлган кундан бошлаб қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор берилиб келинди. Собиқ шўролар даврида ЯИМ асосий қисмини қишлоқ хўжалиги соҳаси зиммасига тўғри келган. Мамлакатимиз мустақил бўлган кундан бошлаб қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор берилиб келинди. Собиқ шўролар даврида ЯИМ асосий қисмини қишлоқ хўжалиги соҳаси зиммасига тўғри келган. Бугунги кунга келиб ижтимоий соҳанинг барча тармоқлари ривожланганлигидан далолат беради (1.1.3-жадвал). 1.1.3 -жадвал Қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари (%да)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси материаллари Таҳлил этилаётган 2.1.3 жадвалдан маълумотларидан кўриниб турибдики, ЯИМда қишлоқ хўжалигининг салмоғи 2005йилда 26,3 фоиз бўлган бўлса,2018 йилга келиб 28,7 фоизни ташкил этмоқда. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи бўлган деҳқончилик ва чарвочилик тез сураътларда ривожланиб бормоқда. Деҳқончиликнинг қишлоқ хўжалигидаги улуши 2005 йилда 55,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб 70,0 фоизни ташкил этмоқда. Чарвочилик хўжаликлари эса 44,4 ва 27,3 фоизни ташкил этмоқда. Олдимиздаги қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш учун экспорт имкониятларини кенгайтириш, етиштирган маҳсулотларининг товарлилик даражасини ошириш орқали ҳар бир маҳсулот ишлаб чиқарувчи субектнинг иқтсодий салоҳиятини оширишдан иборат. Бизнинг деҳқончилигимиз асосан эрта боҳордан кеч куз ойларигача давом этадиган жараён эди. Аҳоли эҳтиёжини қондириш учун барча фаслларда иссиқхона хўжаликларида сабзавот экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш ишлари охирги йилларда жадал ривожланмоқда. Етиштирилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга сотиш яъни экспорт қилиш имкониятлари вужудга келди. Ҳукуматимиз тамонидан рақобатдош, экспортга йналтириладиган маҳсулотларни йил давомида ички ва ташқи бозорларни таъминлаш учун Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва уни ривожлантириш учун кўплаб қонуний хўжжатлар қабул қилинмоқда. Самарасиз экин турлари майдонлари қиссқартирилиб унинг ўрнига бошқа экинлар экиш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республика Президентининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган қарорида 2016-2020 йиллар мобайнида 170,5 минг гектар пахта ва 50 минг гектар ғалла майдонлари ўрнига озиқ-овқат экинлари экилиши белгиланиб, жорий йилнинг ўзида пахта майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилди(1.2.16). Қисқартирилган майдонларга мева-сабзавот экинларини экиш орқали экспорт имкониятларимизни янада оширишга ва сифатли маҳсулот миқдорини ошириб боришга ҳаракат қилинмоқда 1.1.4-жадвал. 1.1.4-жадвал Республикада барча мулк шаклларидаги хўжаликларда деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш кўрсаткичлари таҳлили , (минг тонна)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси материаллари 1.1.4-жадвалда республикада барча мулк шаклларидаги хўжаликларда деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари берилган бўлиб 1991-2018 йилларда пахта етиштириш ҳажми 49,5 фоизга камайишига сабаб пахта майдонлари ғалла ва мева-сабзавот етиштириш учун камайтирилди. Шу сабабли сабзавотлар солиштирилаётган йилларда 2,8 марта, картошка 7,8 полиз 2,1 мева ва резаворлар 5,1 узум етиштириш ҳажми 3,2 мартага ортишидан ҳам кўриш мумкин. Таҳлил маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда агробизнес корхоналарида олиб борилаган ислоҳатларнинг ижобий тамонлари, ЯИМ қишлоқ хўжалигининг ҳассаси, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичлари, экинларни худудий жойлаштириш, ихтисослаштириш жараёнларини изчил амалга ошириш ва маҳсулот рақаботдошлигини ортишига олиб келмоқда. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling