Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Республикада суғоришнинг замонавий усулларини жорий этишнинг прогноз кўрсаткичлари, гектарда


Download 1.13 Mb.
bet49/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Республикада суғоришнинг замонавий усулларини жорий этишнинг прогноз кўрсаткичлари, гектарда

Суғоришнинг жорий этиладиган муқобил усуллари

Жами
2013-2017 йиллар


шу жумладан:

2013 йил

2014 йил

2015 йил

2016 йил

2017 йил

Боғлар, узумзорлар, сабзавот ва полиз етиштиришда томчилатиб суғориш технологияси

25 000

3 500

5 000

5 300

5 500

5 700

Пахтани кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш технологияси

34 000

500

6 500

7 000

10 000

10 000

Пахтани пленка қопланган эгат орқали суғориш технологияси

45 600

600

8 000

10 000

12 000

15 000

Жами:

104 600

4 600

19 500

22 300

27 500

30 700

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги валирлиги маълумотлари
Ўзбекистон Республикасининг “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури”га мувофиқ 2013-2017 йилларда жами 104 600 гектар майдонда суғоришнинг замонавий усулларини жорий этиш кўзда тутилган.
Маълумки, Республикамизнинг тоғли, тоғолди ва лалми ҳудудлари суғорила-диган ер майдонлари сингари мамлакатимизнинг катта бойлиги ҳисобланади. Бу ерларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда, жумладан боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришда катта салоҳият мавжуд.
Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежовчи усул ва технологияларни қўллаш, сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишни турли суғориш тартиблари ва усулларини пахта ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш ва самарадорлиги аниқлаш борасида Самарқанд вилоятини Нарпай туманидаги фермер хўжаликлари мисолида илмий изланишлар олиб борилди.
4.10.3 -жадвал
Томчилатиб ва анъанавий суғориш усулида пахта етиштириш иқтисодий самарадорлиги

т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2017 йил

Томчилатиб суғориш (Хитой технологияси)

Эгат бўйлаб суғориш

1

Суғориладиган майдон

га

100

100

2

1 га дан олинган ҳосил

ц/га

40,0

26,0

3

Қилинган харажат

минг сўм

126528,1

106340

4

Олинган даромад

минг сўм

228 000

148 200

5

Фойда ёки зарар

минг сўм

101471,9

41860

6

Рентабеллик даражаси

%

80,2

39,3

7

Харажатларни қоплаш муддати

йил

4 йил 2 ой

-

8

Суғоришда сувни иқтисод қилиш

м3/га

300 000

-

9

1 га ерга қилинган харажат

сўм

1265281,0

1063400

10

1 га дан олинган даромад

сўм

2 280 000

1 482 000

11

1 га дан олинган фойда

сўм

1 014 719

418 600

12

1 га га сарфланадиган сув

м3/га

3 000,0

6 000,0

13

1 га га сувни иқтисод қилиш

сўм

193 200

-

Олиб борилган тадқиқотлар натижалари кўрсатишича, оддий эгат орқали суғориш усулида ғўза ўсув даврида 6-7 марта қатор оралиғига ишлов берилиб, гектарига 45-50 кг ёқилғи сарфланса, томчилатиб суғориш усулида ғўза парваришланганда 3-4 марта қатор орасига ишлов берилиб, 25-30 кг ёқилғи сарфланади.


Таҳлиллар кўрсатишича, томчилатиб суғориш усулида ғўза қатор оралиғига тракторларнинг кириши 2-3 мартага камайиб, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари 35-40 %га тежалади. Томчилатиб суғориш усулида парвариш-ланган ғўзада далада жуда қулай агроиқлим шароити яратилишда пахта ҳосилига ижобий таъсир этиб назорат (33,7ц/га) га нисбатан 4,7 ц/га (14%) ошишини таъминлайди ва ҳосилдорлик 38,4 ц/га ни ташкил этди.
Агар томчилатиб суғориш усулининг самарадорлигини таҳлил қилади-ган бўлсак, сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш, минерал ўғитлар ўстирувчи ва ривожлан-тирувчи моддалар гербицидларни сув билан аралаштириб беришга имконият берувчи истиқболли усуллардан биридир. Бу усулда аввало тупроққа ишлов бериш ишлари кескин камаяди, ёнилғи мойлаш материаллари сарфи эса 20-25 % га камаяди.
Мавсумий суғориш миқдори 35-50 % тежалади, тупроқнинг юқори қатлами донадор ҳолда сақланиб унумдорлиги яхшиланади. Вегетация мобайнида ғўза оддий эгат орқали суғориш усулида 5-6 марта суғорилганда ўртача 5673 м3/га сув сарфланса томчилатиб суғориш усулида эса ғўза 7 марта суғорилиб мавсумий суғориш меёри 3663 м3/га ни ташкил этади. Натижада гектарига 1810 м3/га (31,9 %) сув тежашга эришилади(2.23).
Демак, томчилатиб суғориш усулининг самараси ва устунлиги оддий эгат орқали ва ёмғирлатиб суғориш усулларидан бир қанча жиҳатлари орқали ёрқин намоён бўлмоқда ва бугунги сув танқислиги сезилаётган ва ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашаётган даврда қишлоқ хўжалигида суғоришнинг ушбу усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Тадқиқотчилар тамонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларнинг натижалари бўйича қуйидаги хулосага келиш мумкин:
- томчилатиб суғориш тизими орқали ўсимликларни суғорганда ҳамма ерни юзаси бир вақтда ва бир меъёрда суғорилади;
- мавсумий сув миқдори ғўзада 31,9 % тежалади;
- томчилатиб суғоришда ғўзани қатор орасига суғоришдан олдинги ва ундан кейинги тупроққа ишлов бериш сони камайганлиги сабабли, ёқилғи мойлаш маҳсулотларини 30-40% гача ҳамда маъданли ўғитлар йиллик меъёрининг 20-25 % ни тежашга имкон яратилади, бегона ўтларнинг ўсиши камаяди, тупроқни агрофизикавий хоссалари яхшиланади;
- томчилатиб суғориш усули оқавасиз ўтказилганлиги учун иррига-цион эрозиями жараёни бутунлай тўхтатилади ва шу сабабдан тупроқни унумдорлиги сақланиб қолинади;
- минерал ўғитлар томчилатиб суғоришда эритилган ҳолда берилганда даладаги ҳамма ўсимликларга бир хил меъерда ва бир вақтда етказиб бериш имкон яратилади;
- ғўзани касаликка чалиниши камаяди, бунга сабаб трактор билан ишлов берилмаганда ўсимликни илдиз тизими жароҳатланмайди;
- пахта ҳосили 4,7 ц/га га ошади;
- сувчининг иш уними кескин ошади (битта сувчи бир вақтнинг ўзида 10-20 соатда ичида 4 га ерни суғориши мумкин). Давлатимиз тамонидан олиб борилаётган таркибий ўзгаришлар жараёнида пахта экин майдонлари 170 минг гектарга қисқариши натижасида бошқа экинларни экиш режалаштирилган бўлиб, 2017 йил ҳолатига 30 минг гектар экиш майдонига бошқа экилар экилиб, юқори ҳосил олишга эришилди.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling