Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.10. Сувдан фойдаланишда тежамкор технологиялар ва уни амалиётга жорий этиш йўллари.
Томчилатиб суғориш. Томчилатиб суғориш усули экинларга сув беришнинг энг илғор усулларидан бири бўлиб, бунда сув ўсимликларга тўғридан-тўғри махсус жиҳозлар ва қурилмалар ёрдамида томчи тарзда етказилади. Бу суғориш усулининг асосий мелиоратив афзалликлари шундаки, сув ўсимликларнинг илдизи тарқалган фаол қатламида узлуксиз мўтадил намлик, ҳаво, озиқа ва туз режимларини вужудга келтиради. Сувдан кеча-кундуз давомида фойдаланиш – бу сувнинг исроф бўлишига қарши кўриладиган энг зарурий тадбирлардан биридир.
Барча хўжаликларда бирор экин майдони суғорилаётганда унга кечаю-кундуз, узлуксиз сув бериб туриш керак; сувни коллектор-зовур тармоқларига бекор ташлаб қўйиш қатъий ман қилинади. Бунинг учун сувчиларнинг кундузги ва тунги сменаларини белгилаб қўйиш, уларни зарур инвентарлар билан таъминлаш, тунда суғориш учун майдонни ўз вақтида тайёрлаб қўйиш шарт. Хўжаликка керагидан ортиқча сув оқиб келаётган бўлса, уни камайтириш зарур. Суғорилмайдиган даврда каналлардаги сувни бекитиб қўйиш бу сув исрофгарчилигига қарши курашда сув хўжалигининг муҳим тадбирларидан бири ҳисобланади. Чунки куз, қиш ва эрта баҳорда тупроқдан сув жуда кам буғланади. Шундай шароитда каналдан сингиб кирган сув бутунлай сизот сувга қўшилади ва унинг сатҳини кўтаради(3.11). Шунинг учун суғориш ёки шўрни ювиш талаб қилинганда сув қўйишга рухсат этилади. Суғориш каналларининг куз-қиш ва эрта баҳорда 3-4 ой бекитилиб қўйилиши натижасида сизот сув сатҳи одатдагига қараганда анча пасаяди.Суғориш мақсадида сувдан фойдаланилмайдиган даврда канал сувларини бекитиб қўйиш керак.Хўжалик эҳтиёжлари, ичиш ва молларни суғориш учун эса чуқур бурғ-қудуқлар қазиб, улардан сув олиш зарур. Ирригатция иншоотларини ўз вақтида таъмирлаш ва ишга яроқли ҳолда сақлаш, ирригатсия каналларининг жуда тўлиб оқишига рухсат этмаслик, каналдаги сув исрофгарчилигини камайтирувчи тадбирларидан ҳисобланади. 4.10. Сувдан фойдаланишда тежамкор технологиялар ва уни амалиётга жорий этиш йўллари. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши табиий шароитларга ҳам боғлиқ. Ҳаттоки қишлоқ хўжалигида юқори интенсив технологияларни қўлловчи, ривожланган аграр давлатларда ҳам, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг натижаларини ҳали–ҳанузгача олдиндан айтиб бўлмайди. Қурғоқчилик, сув тошқинлари, зараркунандалар, ҳайвон ва ўсимликларнинг касалликлари қишлоқ хўжалигини капитал қўйилмаларининг нисбатан хавфли соҳасига айлантиради. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, янги замонавий интенсив агротехнологияларни қўллаш; ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва сувдан самарали фойдаланиш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш; чорвачиликни ривожлантириш; қишлоқ хўжалигини янги, замонавий, юқори унумли ва тежамкор техникалар билан таъминлаш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш; қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш каби йўналишларда кенг кўламли вазифалар белгилаб олинди. Қишлоқ хўжалигини сув ресурслари билан таъминлаш, ерни суъний суғориш билан жуда зич боғлангандир. Сунъий суғориладиган ерларда ўсим-ликларни ўстириш 95-98 % амалга оширилади. Сувдан фойдаланиш умумий ҳажмидан 15-18 % республика ҳудудида жойлашган ресурслар ҳисобига, қолганлари Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон давлатларидан оқиб келувчи сувлар ҳисобига қондирилади. Сув ресурслари чекланганлиги ва республика бўйлаб нотекис жойлашганлигини инобатга оладиган бўлсак, ҳар бир метр куб сувдан унумли фойдаланишимиз зарур. Шундай экан бунинг учун барча чораларни: сув тежовчи технологияларни қўллашни жорий этиш, сувга нарх белгилаш, сувларнинг ортиқча исроф бўлишига чек қўйиш лозим.11 Демак, янги технологияларни қўллаш узоқ давом этадиган жараён бўлиб кутилган натижаларга эришиш учун йиллар давомида кутишни талаб қилади. Лекин бу масалани кечиктириб орқага суриш ҳам соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатиши табиийдир. Республикамиз қишлоқ хўжалигида замонавий ресурстежовчи ва тупроқ сифатини сақловчи технологияларни қўллаш ишлари ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Республикамизнинг кўплаб вилоят ва туманларида янги технологияларни қўллаш тажрибаларининг кўрсатишича дон ҳосилдорлиги 20 фоизга ўсгн, сарф-харажатлар 30 фоизга тежалганлиги учун фермер хўжаликлари томонидан бундай технологияларга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантиришда қуйидаги технологиялардан фойдаланилмоқда: 1. Оддий (анъанавий) технологиялар - асосан дашт ва чала чўл ҳудудларида жойлашган, унчалик қулай бўлмаган табиий жойлашувда бўлган, даромадлик даражаси нисбатан паст бўлган хўжаликларда қўлланилмоқда. Бундай хўжаликларда дон ҳосилдорлиги ўртача 30 центнерни ташкил этади.Улардаги мавжуд техника ва агрегатлар ҳам ўтган асрнинг 70-80 йилларида ишлаб чиқарилган эски ва паст унумдорликга эга. 2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланиш босқичларини ҳисобга олган ҳолда, зараркунандаларнинг таъсир кўрсатиш даражасидан келиб чиққан ҳолда кам миқдорда қўлланиладиган ва бир мунча чуқур билим талаб қилувчи интенсив технологияларни қўлловчи хўжаликлар. Бундай технологиялар қулай табиий шароитга мўлжалланган бўлиб, уларнинг ресурс салоҳияти дон экинларидан ўртача гектаридан 30-40 центнер ҳосил олиш имкониятини беради. 3. Юқори интенсивликка эга бўлган ресурстежовчи агротехнологиялар энг замонавий турдаги технологиялар, улар энг қулай табиий шароитга эга бўлган хўжаликлар учун мўлжалланган. Бундай шароитда дон маҳсулотлари ҳосилдорлиги гектаридан ўртача 50-60 центнерни ташкил этади. Бандай технологияларга асосланган техникалар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш жараёнларин аниқ ташкил қилиш ва бошқариш, маҳсулотни йиғиш ва сақлаш, технологик амалиётларни ернинг табиий шароитларига мос ҳолда бажариш орқали барча ресурслардан оптимал фойдаланишни таъминлайди. Қишлоқ хўжалигини модернизациялашда экинларни суғоришнинг илғор, замонавий усулларини жорий этишнинг аҳамияти катта. Мутахассисларнинг фикрича томчилатиб суғоришнинг боғ ва токзорларда қўллаш орқали сув сарфини 40-60 %га, меҳнат сарфини 25-30 %га тежаш ва ҳосилдорликни 20-25 %гача ошириш, сабзавот-полизчиликда қўллаш орқали эса сув сарфини 50-55 %га, меҳнат сарфини 50-60 %га тежаш ва ҳосилдорликни 55-65 %гача ошириш мумкин 4.10.1-жадвал. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling