Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Агробиззнесда айланма фондлар ва ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш


Download 1.13 Mb.
bet57/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

5.5. Агробиззнесда айланма фондлар ва ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш.

Айланма фондларга (воситаларга) ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган меҳнат воситалари ва моддий неъматларнинг айримлари киради. Айланма воситалар, маблағлар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб, бир шаклдан иккинчи шаклга айланиб туради.


Масалан, буғдой уруғи экилиб, ниҳоли униб чиқиши жараёни. Бу жараён фалсафа қонунига кўра, инкорни-инкор этиш, деб аталади. Айланма фондлар асосий фондлардан фарқли ўлароқ, бир ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб, ўз моддий қийматини ва шаклини тўлиқ ўзгартиради. Мисол: экилган уруғ ўсимликка, минерал ўғитлар эса озуқа моддаларга айланади, ёнилғидан фойдаланиш натижасида машина-тракторлар иш бажаради ва ҳоказолар.
Демак, айланма фондлар ўз қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулотга ёки бажарилган ишга батамом ўтказади. Айланма фодларнинг таркибий қисмлари ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондлари бўлиб, улар ўртасида узвий алоқа ва ўзаро боғланиш мавжуддир. Айланма ишлаб чиқариш фондлари:
- ёш моллар ва бўрдоқига боқилаётган моллар, паррандалар, ёввойи ҳайвонлар ва асалари уялари;
- ишлаб чиқариш захиралари, озуқа, уруғликлар, кўчатлар, эҳтиёт қисмлар, нефт маҳсулотлари, ёқилғи, минерал ўғитлар, ёрдамчи корхоналар қайта ишлаш учун хомашё, тара (идиш), қўшимча материаллар, арзонбаҳо ва тез ишдан чиқадиган буюмлар.
- чорвачиликдаги, саноат корхоналари ва устахоналардаги тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси йиллар ҳосили учун қилинган харажатлар.
Муомала фондлари – омбордаги тайёр маҳсулот, дўконлардаги моллар, пул маблағлари ва ҳисобдаги маблағ-лардир. Айланма маблағларининг ҳажми ва тузилмаси асосий фондлар сингари хўжаликларнинг ихтисослашти-рилиши билан белгиланади, яъни асосий, қўшимча ва ёрдамчи тармоқларнинг ривожланиш даражаси ҳамда бирга қўшиб олиб боришга боғлиқ бўлади.
Корхоналарнинг айланма маблағлари билан оқилона таминланиши, ишлаб чиқариш жараёнида улардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш энг кам меҳнат ва маблағ сарфлаган ҳолда олинадиган ялпи маҳсулотни анча кўпайтириш имконини беради.
Агробизнес корхоналари ишлаб чиқариши мавсумий бўлганлиги учун, айланма фондларнинг сарфланиши, таркиби йил давомида ўзгариб туради. Масалан, қишда айланма фондларнинг кўп қисми уруғ ва озуқада, ёзда эса фондларнинг аксарият қисми нефть маҳсулотлари, машина эҳтиёт қисмлари, тугалланмаган ишлаб чиқариш билан банд бўлади. Агробизнес корхоналарининг айланма фондларига қуйидагилар киради:

  • хом-ашё материаллар;

  • ўғит ва кимёвий воситалар;

  • ёқилғи, мойлаш материаллари;

  • идиш ва идиш материаллари;

  • уруғ ва уруғлик материаллари;

  • қурилиш материаллари;

  • эҳтиёт қисмлар;

  • озуқалар, ем-хашаклар;

  • боқувдаги ҳайвонлар;

  • арзон баҳоли ва тез эскирувчи предметлар;

  • тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари:

  • сотиш учун тайёр маҳсулот;

  • харидорлар билан ҳисоб-китоб қилишдаги маблағлар;

  • материал ва хом-ашёларни сотиб олиш учун пул маблағлари;

  • ҳисоб рақамидаги, ғазнадаги маблағлар ва бошқалар.

Айланма фондларининг айланиши ўзида уч босқични амалга оширади: таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш. Айланма фондлар (воситалар)дан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling