Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Асосий фонд ҳақида тушунча ва унинг иқтисодий мазмуни


Download 1.13 Mb.
bet53/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

5.2. Асосий фонд ҳақида тушунча ва унинг иқтисодий мазмуни.

Ишлаб чиқариш воситалари меҳнат предметларига ва меҳнат воситаларига бўлинади. Инсон меҳнати нимага қаратилган бўлса, у меҳнат предмети бўлади. Ер, ер ости бойликлари ва сув меҳнат предметидир. Меҳнат воситалари ёрдамида кишилар меҳнат предметларига таъсир қиладилар ва уларни ўзгартирадилар. Буларга машиналар, тракторлар,бинолар, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор ҳайвонлар, ем-хашак, уруғлик ва ҳокозалар киради. Агробзнес корхонасининг моддий-техника ресурслари ҳисобланган ер, машина-трактор, комбайнлар, кимёвий воситалар, ёқилғилар, ем-хашаклар, уруғликлар ва бошқа воситаларнинг қиймат ҳолидаги кўриниши агробизнес хўжалигининг фондларини ташкил этади.


Асосий воситалар иқтисодий моҳиятига кўра, ишлаб чиқариш жараёнида бир неча йиллар давомида қатнашиб, қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларига, бажарилаётган хизматларга йилма-йил қисман ўтказиб боради. Асосий воситалар – ҳозирги даврда республикада 15 (Россия федерециясида 50) минимал ойликдан юқори қийматга эга бўлган ва 1 йилдан кўпрпоқ хизмат қиладиган ишлаб чиқариш воситаларига айтилади. Уларга қишлоқ хўжалик корхонасининг ерлари, машиналар, тракторлр, бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, қурилмалар, станоклар, ишчи, маҳсулдор ҳайвонлар, кўп йиллик мевали дарахтлар ва бошқалар киради. Уларни шаклланиши ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра ишлаб чиқариш ҳамда ноишлаб чиқариш фондларига бўлинади. Уларни ишлаб чиқариш жарёнида бевосита ва билвосита қатнашадиганларга бўлинади.
Улар ишлаб чиқариш жараёнидаги функционал фаолиятига кўра меҳнат предметлари ҳамда меҳнат воситаларига бўлинади. Агробизнес корхоналари маҳсулотлари етиштиришда инсон меҳнати ёрдамида ишлаб чиқиш жараёнида бир марта қатнашиб ўз шаклини тўлиқ ўзгартирадиган предметлар корхонанинг меҳнат предметлари дейилади.
Агробзнес корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни – меҳнат предмети, иш кучи ва ишлаб чиқариш воситаларининг биргаликда ҳаракатидан пайдо бўлади. Ишчи кучи меҳнатга яроқли ишчилар тушинилса,ишлаб чиқариш воситалари пул ва натура шаклида бўлади. Хўжаликда барча ишлаб чиқариш воситалари натура кўринишда ва хўжалик баланси ҳисобидаги пул кўринишида бўлади. Агробзнес корхонасининг асосий фондлари хизмат қилиш муддатига қараб асосий ишлаб чиқариш ва айланма фондларга бўлинади.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари - қишлоқ хўжалигида етиштирилаетган маҳсулотга ўз қийматини йилма-йил аста-секинлик билан утказиб борувчи меҳнат воситаларига айтилади. Масалан: трактор, камбайин, транспорт воситалари, иморатлар, маҳсулдор моллар, кўп йиллик дарахтлар ва бошқалар. Асосий фондлар натура ва пул шаклида ҳисобга олинади ва режалаштирилади.
Асосий ишлаб чиқариш воситалари хилма-хил бўлиб, улар доимо ҳаракатда бўлади, яъни меҳнат воситалари кўринишидан, маҳсулот кўринишидан пул фирмасига ўтиб, пул ўз навбатида яна меҳнат воситаларини тиклаш ва кўпайтириш учун хизмат қилади. Бундай ҳаракатни фондларнинг айланиши дейилади.
Асосий фондлар (машиналар, асбоб-ускуналар ва ҳоказолар) ишлаб чиқариш жараёнида ўзининг дастлабки натура шаклини ўзгартирмайди. Улар янгидан вужудга келтирилган маҳсулот ёки бажарилган ишга ўз қийматини қисмлар бўйича, физик ейилишига ёки аммортизациясига қараб ўтказади.
Асосий фондлар жуда хилма-хил бўлиб меҳнат воситаларининг анчагина қисмини ўз ичига олади. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш фондларининг қандай мақсадда ишлатилишига қараб, қуйидаги тартиб қабул қилинган.
1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган асосий ишлаб чиқариш фондлари: бинолар, иншоотлар, узатувчи мосламалар, машиналар ва асбоб–ускуналар, ўлчаш ва созлаш асбоблари ҳамда ускуналари, лаборотория асбоблари ва бошқа асосий фондлар.
2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган асосий ишлаб чиқариш фондлари: саноат-ишлаб чиқариш фондлари, қурилиш фондлари, савдо ва умумий овқатланиш фондлари.
3. Ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган асосий фондлар: уй-жой хўжалиги, коммунал хўжалиги ва маиший хизмат фондлари, маориф ташкилотлари, маданият ва санъат ташкилотлари, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва социал таъминот ташкилотлари фондлари.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling