Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Агробизнесда меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш самарадорлиги


Download 1.13 Mb.
bet60/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

6.2. Агробизнесда меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш самарадорлиги.
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳасининг ривожланиши, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланиб бориши, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиғи билан қондирилиши натижасида аҳолининг ўсиш даражаси таъминланмоқда. Бундан сабаб давлат фуқораларнинг яхши яшаши бўйича олиб бораётган сиёсати нечоғли тўғри ва самарали эканлигини амалиётдан кўриш мумкин. Масалан: 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига республика аҳолиси сони 33 254,1 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 597,4 минг кишига ёки 1,8 фоизга ортган. Жами аҳолидан шаҳар аҳолиси сони 16 805,0 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,5 %), қишлоқ аҳолиси эса 16 449,1 минг кишини (49,5 %) ташкил этди. Республика доимий аҳоли сонининг 30,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталардан иборат. Маълумотлардан кўриниб турибдики, йилига аҳоли сони қарйиб 600 минг кишига кўпайиши натижасида уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммолари кучайиб боради. Бу муаммоларни ҳал этиш учун олиб борилаётган ислоҳатлар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб маҳсулот ҳажмини узлуксиз ошириб боришга ҳаракат қилинади.
Агробизнес корхоналарида меҳнат муносабатларини ташкил этиш иқтисодиёт тармоқлари орасида энг мураккаб жараён ҳисобланиб, бу ерда ишлаб чиқаришга биологик, генетик, физиологик, ижтимоий ва табиий омиллар бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу тармоқда юқори малакали ишчи кучидан фойдаланиш ҳамда меҳнат муносабатларини ташкил этиш ўзига хос хусусиятлар кашф этади.
Аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари асосида фермерлик хўжаликлари сони кейинги йилларда 160 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари шаклланиб, улар бугунги кунда 10 дан ортиқ йўналишларда самарали фаолият юритмоқда. 
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари охирги икки йилда 45 фоизга кўпайиб, бугунги кунда уларнинг сони 75 мингтага етди. Фақат шунинг ҳисобидан жойларда, узоқ-узоқ қишлоқларда юз минглаб янги иш ўринлари барпо этилди. 
Олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатининг ривожланиши натижасида жорий йилда мамлакатимиз бўйича 8 миллион 377 минг тонна ғалла етиштирилди.
Фермер хўжаликлари фаолиятини самарали бошқариш натижасида 2 миллион 930 тоннадан зиёд пахта ҳосили, 12 минг 450 тонна пилла, 318 минг тонна шоли, 23 миллион тонна мева-сабзавот, 13 миллион тонна гўшт ва сут маҳсулотлари олишга эришилди13.
Маълумотларга кўра, республикада меҳнат ресурсларининг сони 2017 йилда ўртача 18672,5 минг кишини ёки жами аҳоли сонидаги улуши 57,7 % ни ташкил қилди.
Меҳнат ресурслари таркибида иқтисодий фаол аҳоли сони 14357,3 минг кишини (жами меҳнат ресурсларининг 76,9 %и), шунингдек, иқтисодий нофаол аҳоли сони - 4315,2 минг кишини ташкил қилди (23,1%и). Иқтисодий фаол аҳоли сонининг жами аҳоли сонидаги улуши 44,3 % ни ташкил қилди
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, янги технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш натижасида соҳада банд бўлган ортиқча иш кучини бошқа тармоқларга жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш, бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасига хизмат қилувчи тармоқларни ривожлантириш, кичик қайта ишлаш корхоналари, бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш мумкин.
Инглиз иқтисодчиси Адам Смит меҳнат назариясини янада такомиллаштириб, маҳсулотларнинг ҳажми ишлаб чиқаришда қатнашадиган аҳолининг улушига ва ундаги меҳнат унумдорлигига боғлиқ, жумладан меҳнат тақсимланиши ва ишлаб чиқариш ихтисослашувининг чуқурлаштирилишини меҳнат унумдорлиги ошишининг шарти деган хулосага келган.
Шунингдек, Адам Смит юқорида фикрлари келтирилган иқтисодчиларнинг ғояларини умумлаштириб қиймат ва меҳнат назариясига қуйидагича таъриф берган: “... меҳнат, қийматнинг бирдан-бир умумий ҳамда бирдан-бир аниқ ўлчовларидир ёки у бирдан-бир шундай ўлчагички, унинг воситасида биз турли товарларнинг қийматини барча замонларда ва барча жойларда ўзаро таққослай оламиз” Шунингдек, меҳнатни рағбатлантириш бўйича “меҳнат учун ҳақ тўлаш меҳнатни табиий тақдирлашни ёки иш ҳақини ташкил этади” фикрни илгари суради.
Шундай қилиб, меҳнат тўғрисидаги назария биринчидан, абстракт инсон меҳнати товарлар қийматининг ягона манбаи ва иккинчидан, ишчи кучи - инсоннинг ўз қийматидан кўпроқ қиймат яратадиган меҳнатқобилияти бўлиб, бу қобилият юқорида таъкидланганидек, А. Смит, Д. Рикардоларнинг қийматни меҳнат назариясига таянган ва товарлар қийматининг негизида меҳнат ётади деган қоидани тўлиқ қабул қилганлигидан далолат беради (3.20,3.21).
Меҳнат тўғрисидаги назария асосида ишчи кучи ёки меҳнат қобилияти - инсон организми, инсоннинг тирик шахсига эга бўлган ва у ҳар сафар бирон-бир истеъмол қийматини ишлаб чиқараётганида ишга соладиган жисмоний ва руҳий қобилиятларининг йиғиндиси сифатида ўзига хос талқинда ифода этилади.
Хусусан, бу таърифларда ишчи кучига меҳнатга қодирлик эмас, балки аҳоли тоифалари, яъни меҳнат учун инсон ресурслари тушунчалари бирлаштирилади. Лекин, ана шу таърифларнинг барчасида аҳолининг турли тоифалари кўрсатилган. Биринчидан, муайян ёшдаги иш билан бандларваишсизлар бўлса, иккинчидан иш билан бандларнинг барчаси ва ишсизларнинг барчаси, учинчидан эса, фақат барча ходимлардир.
Шундан келиб чиққан ҳолда, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан оқилона ва самарали фойдаланишда меҳнат муносабатлари омили катта аҳамият касб этади. Меҳнат муносабатлари атамаси илмий аҳамиятга эга бўлиб, бугунги кунда фаол равишда ишлатилмоқда ва унга ходимларнинг меҳнат фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлашга таркибий элемент сифатида қаралмоқда.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling