Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Меҳнат унумдорлиги ва меҳнат унумдорлиги даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби


Download 1.13 Mb.
bet62/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

6.3. Меҳнат унумдорлиги ва меҳнат унумдорлиги даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби.

Ижтимоий-иқтисодиётда ҳамма моддий ва маънавий бойликлари фақат меҳнат туфайли вужудга келади. Меҳнат қанча унумли бўлса, жамият шунча ривожланган бўлади. Меҳнат унумдорлигинин юқори бўлиши –тараққиёт асосидир. Меҳнат унумдорлигини узлуксиз оширилиши рақиб хўжаликлардан устун келганлигини кўрсатади.Меҳнат унумдорлигининг ўсиши ввало жонли ва буюмлашган меҳнатни тежайди. Меҳнат унумдорлиги иш вақти бирлигида ишлаб чиқилган маҳсулот миқдори билан ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқиш учун сарфланган вақт билан ўлчанади. Иш бирлигида қанча кўп маҳсулот етиштирса ёки маҳсулот бирлигини етиштириш учун қанча кам вақт сарфланса, меҳнат унумдорлиги шунча юқори бўлади. Демак, биринчида, меҳнат унумдорлиги иш вақти бирлигида ишлаб чиқилган маҳсулот миқдори билан ва маҳсулот бирлиги ишлаб чиқариш учун сарфланган вақт билан ўлчанади. Иккинчидан, етиштирилган маҳсулотни қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этган, бир ишловчига тўғри келишини ҳисолаб чиқиш йўли билан аниқланади. Бу кўрсаткич йил давомида ишлаб чиқаришда қатнашган ишчиларнинг ўртача сонига ҳар бир ойда ишда қатнашганларнинг сонини қўшиб, натижани 12 ойга тақсимлаш йўли билан топилади.(бунга ишга қатнашган ўсмирлар, қвиялар ва ишга яроқлиларга қўшилади).


Меҳнат унумдорлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
Тм Ке Ке
П -------; -------- ёки ------
Ке Тм Ру
П-меҳнат унумдорлиги;
Ке-етиштирилган маҳсулот миқдори, (центнер ҳасобида)
Тм-меҳнат сарфи, (киши-куни ёки киши соати ҳисобида)
Ру-ўртача йиллик ишловчилар сони.
Меҳнат унумдорлиги бевосита ва билвосита меҳнат сарфларига бўлиб аниқланади. Бевосита сарфлар ўз навбатида ишлаб чиқариш ва умумхўжалик меҳнат сарфларига тўлинади. Деҳқончилик маҳсулот бирлигига сарфланадиган меҳнатни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин.

Ач+Оп +Ох


Кч -------------------
Др
Бунда:
Кч-маҳсулот бирлигига сарфланган меҳнат (киши-куни ёки киши-соат ҳисобида);
Ач- бевосита меҳнат сарфи (тупроқни экишга таёрлаш, уруғни экишга таётлаш ва бошқа киши-куни ёки киши-соати ҳисобида);
Оп-умум ишлаб чиқариш бўйича меҳнат сарфи (фермер ва бошқалар, (киши-куни ёки киши-соат ҳисобида);
Ох-умум (маъмурий) хўжалик бўйича меҳнат сарфи (киши-куни ёки киши-соат ҳисобида);
Др-етиштирилган маҳсулот миқдори.
Меҳнат унумдорлиги натура ва пул билан ҳисобланиши мумкин.
Агробизнесда меҳнат ресурслари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ишлаб чиқариш ресурсларининг энг фаол омили сифатида катта аҳамиятга эга. Улар ишлаб чиқариш жараёнида онгли равишда қатнашиб, кўпроқ, сифатлироқ маҳсулотларни талабни қондирадиган миқдорда етиштиришга, иш ва хизматларни бажаришга ҳаракат қилади. Шундай экан, улардан йил давомида тўлиқ, самарали фойдаланишга эришиш лозим. Бунинг учун меҳнат ресурсларидан фойдаланилаётганлик даражасини аниқлаш керак. Уни аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
а). Мавжуд бўлган меҳнат ресурсларидан фойдаланиш коэффициенти. Уни аниқлаш учун ишлаб чиқариш жараёнида ҳақиқатда қатнашган меҳнат ресурслари миқдорини (киши) хўжаликда шартнома (буйруқ) бўйича мавжуд бўлган меҳнат ресурслари миқдорига тақсимланади. У қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
МК .
Бунда: Мк – меҳнат ресурсларидан фойдаланиш коэффициенти;
ҳақикатда ишлаган жами меҳнат ресурслари, киши;
мавжуд бўлган жами меҳнат ресурслари, киши.
Бу кўрсаткичнинг даражаси бирга яқин бўлгани яхши. Шунда у мавжуд меҳнат ресурсларидан фойдаланиш юқори бўлганлигидан далолат беради.
б). Меҳнат ресурсларининг хўжалик фаолиятида қатнашиши (1 ойда, 1 йилда). Унинг миқдорини хўжалик фаолиятида жами сарфланган вақтни сарфланган меҳнат ресурсларининг умумий миқдорига тақсимлаш натижасида аниқлаш, бунда қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин.:
МрХқк .
Бунда: МрХқк – меҳнат ресурсларининг маълум бир муддатда ўртача ишлаган иш вақти, киши-куни, киши-соати;
меҳнат ресурсларининг жами сарфлаган вақти, киши-куни, киши-соат.
Бу кўрсаткичнинг мутлақ (абсолют) миқдори аниқланаётган даврдаги (ойда, йилда) бир кишининг иш вақти фондидан юқори бўлмайди. Меҳнат ресурсларининг ҳар бир гуруҳи учун амалдаги қонунларда йиллик ёки ойлик иш вақти фонди белгиланади. Унинг миқдорини бир йилдаги календарь кунлар миқдоридан барча турдаги байрам (агар у қонун бўйича дам олиш куни ҳисобланса), дам олиш ҳамда таътил (отпуска) кунларини айириш орқали аниқланади. Республикада йиллик иш вақти фонди 276-286 кун миқдорида белгиланган. Бу иқтисодий фаол меҳнат ресурсларининг йиллик иш вақти фонди ҳисобланади. Ўсмирлар учун бу фонд уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилган ҳолда белгиланган. Худди шундай имтиёзлар инсон саломатлиги учун зарур ишларни бажарувчилар учун ҳам ўрнатилган.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling