Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet65/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Мотивлаштиришбу шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва ҳар хил турли эҳтимоллар. У ходимларни жонли меҳнат фаолиятига рағбатлантирувчи кучли воситадир.
Мотивлаштириш – инглизча motivation – истак маъносини англатиб: 1) одамлар ва социал гуруҳларнинг ички ва ташқи, қимматли фаолият йўналишларини, ниятларини белгилаб берувчи мотивлар; 2) у ёки бу ниятни амалга ошириш сабабларини оқлаш.
Бошқача қилиб айтганда, мотивлаштириш - бу кишилар фаолиятини руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўналтириш.
Ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари ривожланишининг ҳар бир муайян тарихий даврида, инсонга, уни кўпроқ ёки камроқ даражада фаол, унумли ва самарали меҳнат қилишга ундайдиган иқтисодий ва сиёсий қоидалар тизими, ижтимоий, ишлаб чиқариш ва бошқалар ўз таъсирини ўтказади. Охир оқибатда, айнан жамиятнинг ривожланишини, турли хил товар ва ресурсларни жамғарилишини таъминлайди.
Шунинг учун ҳам меҳнат мотивациясининг умумий концепцияси ва уни амалиётда амалга ошириш механизмига вақти-вақти билан аниқликлар киритиш ва янгилаб туриш, ҳар бир жамият учун объектив тарзда мумкиндир. Бундай зарурият жамият иқтисодий тизимини қайта қуриш даврида пайдо бўлади. Бунда концепция янгиланишининг чуқурлиги ва аҳамиятлилиги, биринчи навбатда, мулк шаклларининг ўзгариш даражаси, қарор топган меҳнат ва ташкилий–иқтисодий муносабатларнинг ўзгариш характери, жамиятнинг иқтисодий салоҳияти, унинг интеллектуал ривожланиш даражаси, моддий ва маънавий эҳтиёжлари, берилган даврдаги умумий сиёсий вазият ва бошқа муҳим ҳолатлар билан белгиланади.
Инсоннинг меҳнатга бўлган муносабати, меҳнат, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни реализация қилиш жараёнидаги унинг муайян ҳатти-ҳаракатлари, турли хил объектив ва субъектив сабаб ва омиллар, шароит ва ҳодисаларга боғлиқ бўлиб келган ва шундай бўлади ҳам. Ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатлари ривожланишининг ҳар бир тарихий даврида, инсонни кўпроқ ёки камроқ даражада фаол, унумли ва самарали меҳнат қилишга ундайдиган муайян иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий қоидалар тизими, ишлаб чиқариш, маънавий ва руҳий, табиий-иқлим ва бошқа шароитлар унга ўз таъсирини ўтказган.
Ҳозирги кунда, қандай қилиб мотивация жараёни барпо этилиши ва исталган натижаларга эришиши учун қандай қилиб одамларни мотивациялаш мумкинлигини очиб берувчи бир қатор назариялар мавжуд. Мотивация жараёнининг амалдаги назарияларини асоси, одатда, қуйидаги қоидаларга бориб тақалади. Инсон вазифалар ва уларнинг ҳал этилиши учун мумкин бўлган мукофотни англаб, ушбу ахборотни ўз эҳтиёжлари ва имкониятлари билан таққослайди, ўзини аниқ бир ҳаракатларга тайёрлайди, аниқ бир миқдорий ва сифат кўрсаткичлари билан тавсифланадиган сўнгги натижага олиб келувчи ҳатти-ҳаракатларни амалга оширади.
Мотивация жараёнини янада батафсилроқ тушуниш учун уни кутиш назарияси, адолат назарияси ва кучайиш назарияларига бўлиб кўриш мумкин.
Кутиш назарияси. Энг умумий кўринишда ушбу назария мотивацияни иккита бирлик: вақт ва шароитдан инсон қанчалик кўп олишни исташи ва у истаётган натижани олиши унинг учун қанчалик муҳим, хусусан, у бунинг учун қанча кўп меҳнат сарфлашга тайёрлигини таърифловчи таълимот деб ифодалаш мумкин. Кутиш назариясига мувофиқ, ишловчилар, уларнинг учта йўналишдаги орзу-умидлари рўёбга чиқишига ишонганда, энг унумдор меҳнат қиладилар.
«Меҳнат харажатлари-натижалар» муносабатидаги орзу-умидлар - қилинган меҳнат ва олинган натижалар орасидаги нисбатдир.
Масалан, сигирларни машинада соғиш мутахассиси, уларни витаминлар билан озиқлантириш ҳақиқатдан ҳам сигирлар маҳсулдорлиги ва сут ёғлилигини ошириш имконини беришга ишонгандагина, у бу ишни амалга оширади. Агарда у қилинган харажат ва олинган натижалар орасида тўғри алоқа йўқлигини сезса, кутиш назариясига мувофиқ, мотивация пасайиб боради.
«Натижалар-мукофот» муносабатидаги орзу-умидлар, яъни эришилган натижалар учун тегишли мукофот кутиш.
Агарда инсон эришилган натижалар ва исталган мукофот ёки рағбатлантириш орасида аниқ алоқани ҳис этмаса, меҳнат фаолиятига бўлган мотивация пасайиб боради
«Рағбатлантириш ёки мукофотнинг қимматлилиги». Бунда мукофот қимматлилигини ҳар доим ҳам пулда баҳолаш тўғри бўлавермайди. Мотивациянинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин. Масалан, инсонга бўлган ҳурмат шаклланиши, унинг қобилияти, кўникмалари ва малакасини юқори баҳолаш ва бошқалар.
У ёки бу мукофотни афзал бўлган баҳосини аниқлаш учун «валентлик» атамаси ишлатилади.
Мукофот валентлиги юқори мусбатдан (1.00) қаттиқ манфийгача (-1.00) ўлчанади. Агарда валентлик паст яъни олинаётган мукофот қиймати инсон учун кам бўлса, кутиш назариясига мувофиқ, бундай ҳолда меҳнат фаолияти мотивацияси пасайиши содир бўлади.
Кутиш назариясига мувофиқ инсоннинг ишни бажаришга бўлган мотивацияси, у ишни бажаришдан қанчалик манфаатдор ёки манфаатдор эмаслигига, иш у учун қанчалик қизиқарлилигига боғлиқдир. Шу билан бирга ишловчининг самарали мотивацияси учун, эришилган натижалар ва тегишли мукофот орасида мустаҳкам нисбат ўрнатиш лозим.
Адолат назарияси. Ушбу назариянинг асосий ғояси шундан иборатки, иш жараёни давомида инсон олинган мукофотни сарфланган харажатларга бўлган нисбатини субъектив тарзда аниқлайди ва уни худди шундай иш бажарувчи бошқа одамлар мукофоти билан таққослайди.
Агарда инсон унга, бошқалар сингари ёндашган, унинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам бошқаларга қўлланилган нуқтаи-назаридан баҳоланган, яъни ҳеч қандай дискриминация бўлмаган деб ҳисобласа, у ўзига нисбатан адолатни сезади ва ўзини қониқтирилган деб ҳис қилади. Агарда тенглик бузилиб, корхона ёки ташкилотнинг айрим ишловчилари ноҳақ юқори баҳо ва мукофот олсалар, бошқалар ўзини хафа сезади, бу эса уларни ранжишига ва қониқмаслигига олиб келади. Бундай таққослаш асосида, ишловчи, ўзининг таққослама баҳоси билан қониқиши ёки қониқмаслиги натижасида ўз ҳатти–ҳаракатларини шакллантиради. Таққослаш жараёнида объектив ахборот, масалан, иш ҳақи миқдори ишлатилишига қарамасдан, таққослаш инсоннинг шахсий сезиши, (қабул қилиши, дунёқараши, фикри) асосида амалга оширилади. Адолат назарияси бошқарувчилар фаолиятида айниқса фойдалидир. У бошқарувчига унинг қўл остидаги ишловчилар меҳнати мотивациясини ташкил этишдаги бир қатор ҳолатларга эътибор қаратишга имкон беради. Қабул қилиш, сезиш субъектив характерга эга экан, ким, қандай, нима учун ва қанча мукофот олаётганлиги тўғрисидаги ахборотдан кенг фойдаланиши мумкинлиги жуда муҳимдир. Тўлов қийматининг катталигини қайси омиллар белгилайди, деган саволга жавоб бера оладиган, тўловларнинг тушунарли тизими бўлиши айниқса муҳимдир. Адолат назариясидан олинган муҳим хулоса шундаки, одамлар фақатгина меҳнатга ҳақ тўлашга эмас, у ҳар доим ҳам белгиловчи бўлавермайди, балки мукофотнинг мажмуавий баҳосига қараб иш кўрадилар.
Кучайтириш назарияси. Ушбу назарияга мувофиқ одамларнинг ҳатти-ҳаракатлари, уларнинг ўтмишда содир бўлган ўхшаш вазиятлардаги ҳаракатлари натижаси билан белгиланади. Назарияга мувофиқ, ишловчилар олдинги ишлари тажрибасидан тегишли хулосалар чиқариб, исталган натижага олиб келувчи вазифаларни бажаришга, исталмаган натижага олиб келувчи вазифалардан эса бош тортишга ҳаракат қиладилар.
Айтиб ўтилган назария, 4 та қадамдан иборат бўлган оддий моделга асосланади: стимуллар, ҳатти-ҳаракатлар, натижалар, келажак.
Ушбу модел бўйича ишловчининг муайян вазиятдаги ёки муайян амаллар ёки воқеалар (стимуллар)га жавобан бўлган ихтиёрий ҳатти-ҳаракати аниқ бир натижага олиб келади. Агарда натижа мусбат бўлса, ишловчида келажакда шундай вазиятга дуч келганда, ўз ҳатти-ҳаракатларини такрорлаш тенденцияси пайдо бўлади. Натижа манфий бўлганда эса, у келажакда бундай вазиятларни четлаб ўтади ёки бошқача ҳаракат қилади.
Кучайтириш назариясини қўллаган ҳолда бошлиқ, қуйидагича амал қилиши мумкин.
Мусбат натижада у ишловчилар томонидан сезиладиган оқибатларни таъминлаган ҳолда, аниқ бир ҳатти-ҳаракатларни рағбатлантиради. Манфий натижада ҳам муайян ҳатти-ҳаракатлар рағбатлантирилади, аммо бу шундай тарзда амалга ошириладики, инсон иккинчи бундай қилмайдиган бўлади.
Инсоннинг эҳтиёжлари ва руҳий мойилликларини ҳисобга олган ҳолда, унинг фаолиятини ҳар бир турига ўзини қандайдир муайян мотивациявий негизи, яъни осонгина асослаб бўладиган муайян мотивлар гуруҳи мос келади. Бунда ҳар бир жамоада бевосита шаклланадиган мотивларни кўп сонли гуруҳини шартли равишда иккита гуруҳчаларга бўлиш мумкин - ички ва ташқи мотивлар.
Ички мотивлар-бу инсон ёки бирламчи жамоа томонидан, муайян фикрлаш даражасига, интеллектуал ва касбий таълимотига ҳамда унга тегишли ижобий ва салбий-маънавий фазилатларга ва камчиликларига боғлиқ ҳолда аниқланадиган ва бошқариладиган мотивлардир. Айтиб ўтилган мотивлар инсоннинг ўзини ифодалаш ва шакллантиришга бўлган меҳнат фаоллигини рағбатлантириш, унинг фойдали ишлаб чиқариш меҳнатига берилишини тезлаштириш ёки секинлаштириш имконига эга. Шунингдек, қуйидаги асосий мотивларни ҳам улар қаторига қўшиш лозим: ўзидан ва ўз қобилиятларидан қониқиш ҳисси, ўз ери ва ўз ишида эгалик ҳисси; меҳнат натижаларини ижтимоий ва жамият моҳиятини англаш ва бошқалар.
Ташқи мотивлар - бу муайян бир инсонга шахс сифатида, бевосита кам боғлиқ бўлган, аммо унинг меҳнати мотивацияси даражасига, уларнинг ташқи таъсири ҳисобига, меҳнат фаоллигини ошишига сезиларли таъсир кўрсатувчи мотивлардир. Уларга, биринчи навбатда, қуйидагиларни киритиш мумкин: амалдаги молия-кредит ва солиқ механизми; нархларни шаклланиши шартлари; меҳнат шароитлари (ишлаб чиқаришни техник таъминланганлиги сифати ва даражаси; иш жойидаги маиший ва дам олиш шароитлари; экология ва қулайликлар); меҳнатнинг жамият аҳамияти ва обрўси; меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш даражаси; жамият ва меҳнат жамоасидаги ижтимоий-руҳий иқлим; меҳнат жамоасини бошқариш услублари ва у ёки бу маънода муайян ишловчи психологиясига (руҳиятига) таъсир этувчи бошқа мотивлар.
Корхоналарда меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган фуқаролар меҳнат унумдорлиги даражасини юксалтиришга ҳозирги даврда алоҳида эътибор бериш лозим. Бу масаланинг ҳал этилишида энг таъсирчан омил моддий манфаатдорлик ҳисобланади(3.21). Дарҳақиқат, бозор иқтисодиёти шароитида ким яхши, сифатли ишласа, кўп ҳақ олади. Шундай экан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳам яхши, самарали меҳнат қилаётган ишчи - хизматчи меҳнатига яраша кўпроқ ҳақ олиши лозим. Шунда у рағбатлантирилган ҳисобланади. Шу билан бирга меҳнаткашларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришни амалга оширишни таъминлаш керак. Энг аввало, меҳнатлари натижаларини эътиборга олган ҳолда мукофотлаш, турли хилдаги унвонларни бериш лозим. Бу унвонлар ҳам маълум даражада фуқароларни маблағлар билан таъминлайди.
Шундай қилиб, агробизнес корхоналарида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш учун улани меҳнат шаритларини яхшилаш, иш ҳақини бериш, моддий рағбатлантириш тизимини шакиллантири ишларини ташкил этишдир.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling