Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интеграл самара
- Инновациялар рентабеллиги индекси J r . Дисконтлаш услуби
- Рентабеллик меъёри
7.5.1- жадвал
Инновациядан фойдаланишда самаранинг турлари
Натижа ва харажатларни ҳисобга олишнинг вақт даврига боғлиқ ҳолда, жорий давр самараси ва йиллик самара кўрсаткичлари фарқланади. Қабул қилинган вақт даврининг давомийлиги қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади: инновациявий давр давомийлиги; инновация объектларининг хизмат муддати; бошланғич ахборотнинг ишончлилиги даражаси; инвесторлар талаблари. Маълумки, самарадорликни баҳолашнинг умумий тамойили самара (натижа) ва харажатларни таққослашга асосланади. Ушбу нисбат ҳам натурал, ҳам пул катталикларида ифодаланган бўлиши, ва бунда бир хил вазият учун самарадорлик кўрсаткичлари турлича бўлиши мумкин. Аммо, асосийси «ишлаб чиқаришдаги самарадорлик – бу доимо нисбат» эканлигини билиш муҳимдир. Умуман олганда, инновацияларнинг энг қулай вариантини танлаш ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш муаммоси, бир томондан, инновациялардан фойдаланишдан олинадиган пировард натижанинг, уларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш харажатларидан юқори бўлишини, иккинчи томондан эса, олинган натижаларни бошқа ўхшаш инновациялардан олиниши мумкин бўлган натижалар билан таққослашни талаб қилади. Тезлаштирилган амортизацияни амалга оширувчи корхоналарда, тўғри вариантни тезда танлаш ва баҳолашга айниқса кескин зарурият пайдо бўлади. Натижаларни харажатлар билан таққослашга асосланган инновациялар самарасини ҳисоблаш услуби, янги ишланмалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш имконини беради.Инновацияларнинг умумий иқтисодий самарадорлигини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилиши мумкин: 1. Интеграл самара (Синт) – бошланғич йилга олиб келинган, яъни дисконтланган, ҳисоб даври натижалари ва инновациявий харажатларининг айирмаси катталигидир. , (7.5.1) Бу ерда: Тҳ – ҳисоб йили; Нt – t-йилдаги натижа; Хt – t-йилдаги инновациявий харажатлар; t – дисконтлаш коэффициенти. Интеграл самара, шунингдек, соф дисконтланган даромад, соф келтирилган қиймат, соф келтирилган самара деб ҳам номланади. 2.Инновациялар рентабеллиги индекси Jr. Дисконтлаш услуби – турли вақтда амалга оширилган харажат ва даромадлар услуби, маблағ кам бўлганда инновацияларга маблағ қўйиш йўналишини танлаш имконини беради. Ушбу услуб, қаттиқ чегараланган бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун фойдали ҳисобланади.Бундай вазиятларда, барча мавжуд бўлган инновация вариантларини, уларнинг рентабеллиги пасайиши бўйича тартибга солиш таклиф этилади.Рентабеллик кўрсаткичи сифатида эса рентабеллик индексидан фойдаланиш мумкин. У шунингдек, даромадлилик индекси ва фойдалилик индекси деб ҳам аталади.Рентабеллик индекси – битта даврга олиб келинган даромадлар ва инновациявий харажатларнинг нисбатидир. Рентабеллик индекси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: , (7.5.2) Бу ерда: Jr – рентабеллик индекси; Дj – j-даврдаги даромад; Kt – t-даврдаги инновацияларга оширилган капитал қўйилмалар ҳажми. Келтирилган ифода нисбатида инновацияларни амалга оширишнинг бошланишига келтирилган даромадлар катталиги, маҳражида эса инвестициялаш жараёнининг бошига нисбатан дисконтланган, инновацияларга киритилган инвестициялар катталиги ўз аксини топган. Ёки бошқача қилиб айтганда, бу ерда тўлов оқимларининг даромад ва инвестициявий қисмлари таққосланади. Рентабеллик индекси интеграл самара билан яқиндан боғлиқ, агарда интеграл самара Эинт мусбат бўлса, унда рентабеллик индекси Jr>1, ва аксинча. Jr>1 бўлганда инновациявий лойиҳа самарали ҳисобланади. Акс ҳолда, яъни Jr<1 бўлганда - самарасиз. Маблағлар чекланганлиги ва танқислиги шароитида, рентабеллик индекси юқори бўлган инновациявий лойиҳалар устуворликга эга бўлиши керак. 3.Рентабеллик меъёри - Ер – бу дисконтнинг шундай меъёрики, унда муайян йиллардаги дисконтланган даромадлар катталиги инновациявий қўйилмаларга тенг бўлади. Бунда инновациявий лойиҳанинг даромад ва харажатлари ҳисоб вақтига келтирилиш йўли билан топилади. , (7.5.3) ёки (7.5.4) Ушбу кўрсаткич муайян инвестициявий қарорнинг, дисконт ставкаси билан ифодаланадиган даромадлилик даражасини бошқачароқ тавсифлайди.Рентабеллик меъёри кўрсаткичи шунингдек, даромадлиликнинг ички меъёри, фойданинг ички меъёри, инвестицияларни қайтариш меъёри деб ҳам аталади.Хорижда, рентабеллик меъёри, инвестициялар миқдорий таҳлилининг биринчи қадами сифатида кўп қўлланилади. Кейинчалик таҳлил қилиш учун, даромадлилик ички меъёри 15-20%дан кам бўлмаган инновациявий лойиҳалар танланади.Рентабеллик меъёри таҳлилий тарзда, инновациялар ҳаётининг иқтисодий муддатида ҳисобланган интеграл самара нолга тенг бўлишини таъминловчи, рентабелликнинг чегаравий қиймати сифатида аниқланади.Олинган Ер катталигини инвестор томонидан талаб қилинадиган рентабеллик меъёри билан таққосланади. Инновациявий қарорни қабул қилиш тўғрисидаги масала, Ер қиймати инвестор талаб қилган катталикдан паст бўлмаган тақдирдагина кўриб чиқилиши мумкин. Агарда инновациявий лойиҳа банк ссудаси ҳисобига тўлиқ молиялаштирилса, унда Ер банк фоиз ставкасининг мумкин бўлган максимал даражасини кўрсатади, фоиз ставкасининг ушбу даражадан юқори бўлиши лойиҳани самарасиз қилади.Бошқа манбалардан молияаштиришга йўл қўйилганда эса, Ер-нинг қуйи чегараси, аванс капитали қийматига тенг бўлади. Ўз навбатида, аванс капитали, ундан фойдаланиш учун олинадиган тўловнинг ўртача арифметик катталиги сифатида ҳисобланиши мумкин. Шартли масалани кўриб чиқамиз. Йирик кашфиётни амалга ошириш учун узоқ муддатли кредитлар, акциялар ва давлат бюджети маблағларини жалб этишга тўғри келди. Молиялаштириш манбаларининг улуши ва уларга бўлган йиллик тўловлар мисоли 7.5.2-жадвалда келтирилган. 7.5.2- жадвал
Min Ер-дан иборат аванс капиталининг қиймати (12 * 40 + 15 * 40) қ 10,8% ёки 0,011га тенг бўлади. Қопланиш даври То инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг энг кенг тарқалган кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Амалиётда фойдаланиладиган «капитал қўйилмаларни қопланиш муддати» кўрсаткичидан фарқли равишда, у ҳам даромадга эмас, балки инвестициявий маблағлар ва пул оқимларини дисконтлашга асосланади. Мaмлaкaтимиздaги мавжуд ички рeсурслaримиз кўлaмини кeнгaйтириш бoрaсидa Тиклaниш вa тaрaққиёт фoндининг рoлини кучaйтириш ғoят муҳим ўрин тутaди. Ҳoзирги вaқтдa 6 миллиaрд АҚШ дoллaридaн oртиқ мaблaғга эга бўлган ушбу Фoнд стрaтeгик муҳим инвeстиция лoйиҳaлaрини xoрижий инвeстoрлaр билaн биргaликдa мoлиялaштиришдa етaкчи шeриклaрдaн бири сифaтидa фaoлият oлиб бoрмоқда. Бозор шароитидаги инвестициялаш катта таваккалчилик билан боғлиқ, ва қўйилмаларни қопланиш муддати қанчалик узоқ бўлса таваккалчилик ҳам шунчалик юқори бўлади. Бу вақт давомида бозор конъюктураси ҳам, нархлар ҳам анча ўзгариши мумкин. Бундай ёндашув айниқса илмий-техник тараққиёт суръатлари юқори бўлган тармоқ ва маҳсулотлар учун долзарб ҳисобланади, чунки уларда янги технология ёки маҳсулотнинг пайдо бўлиши олдинги инвестицияларни пучга чиқариб ташлаши мумкин. Ва ниҳоят, «қопланиш даври» кўрсаткичи танланишининг яна бир сабаби сифатида, инновациявий тадбир амалга ошишига бўлган ишончсизликни ва инвестор узоқ муддатга қўйилма амалга ошириш истагида бўлмаслигини келтириш мумкин. 4. Қопланиш даври формуласи қуйидагича ифодаланади: , (7.5.5) Бу ерда: К- инновацияларга киритилган бирламчи капитал қўйилмалар; Д – йиллик пул даромадлари. Янги техникани жорий этишнинг иқтисодий самарасини ҳисоблаш услубиётини мисолларда кўриб чиқамиз. 1 - мисол. Пайвандлаш бўйича янги ускуна жорий этилмоқда. Вақт омилини ҳисобга олган ҳолда мазкур ускунадан фойдаланишнинг иқтисодий самарасини аниқланг.
Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling