Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet80/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

ХАРАЖАТЛАР ТУРЛАРИ













Ишлаб чиқариш ҳаражатлари




Муомала харажатлари

Иш ҳақи

Хом ашё харажат-лари

Ёнилғи ва мойлаш материалларига харажатлар

Аморти-зация ва ҳ.к.




Қўшимча муомала харажатлари

Соф муомала харажатлари



8.1.1-расм. Ишлаб чиқариш харажатларининг анъанавий туркумланиши
Cоф муомала харажатлари (сотувчи маоши ва бошқалар), маркетинг (истеъмолчилар талабини ўрганиш), реклама ва шу каби харажатлардан иборат бўлади. Соф муомала харажатлари товар қийматини оширмайди ва ишлаб чиқариш жараёнида яратилган товарни сотгандан кейин олинган фойда ҳисобидан қопланади.
Ҳозирги замон сарф-харажатлар ғояси бўйича корхона ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ресурслар ўз ресурслари ёки жалб қилинган ресурслар бўлиши мумкин. Шунга кўра харажатлар ички ёки ташқи харажатларга бўлинади (8.1.2-расм).




ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАРАЖАТЛАРИ













Ташқи харажатлар




Ички харажатлар

Ишчи кучига сарфлар




Бино-иншоот амортизацияси

Хом-ашё харажатлари




Машина-ускуна амортизацияси

Ёнилғи-энергияга харажатлар




Ижара ҳақи

Транспорт-алоқа хизматларига харажатлар




Қарз пул маблағлари ва унинг учун фоизлар

Банк тижорат хизматлари учун сарф харажатлар




Меъёрдаги фойда



8.1.2- расм. Ишлаб чиқариш харажатларининг туркумланиши.
Ташқи харажатлар корхона ўзи учун зарур ресурс ва хизматларга тўловларни амалга ошириши натижасида вужудга келадиган харажатлардир. Бундай харажатларга ёлланма ишчилар иш ҳақи, хом-ашё ва материаллар учун тўловлар, кредит учун фоиз тўловлари, ижарага олинган ер учун рента, транспорт хизмати ва бошқа ҳар хил хизматлар учун тўловлар киради. Ташқи харажатлар тўлов ҳужжатлари билан расмийлаштирилади, шу сабабли бухгалтерия харажатлари деб ҳам аталади.Корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиши билан боғлиқ харажатлар ички харажатлар дейилади. Бундай харажатлар пул тўловлари шаклида чиқмайди. Шу сабабли ички харажатлар даражасини баҳолаш ўз ресурслари қийматини шунга ўхшаш ресурсларнинг бозор баҳоларига таққослаш орқали амалга оширилади.
Мазкур корхона доирасида тадбиркорлик фаолиятини ушлаб туриш учун зарур бўлган тўлов-нормал (меъёридаги) фойда ҳам, рента ва иш ҳақи билан бирга харажатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Сарф харажатларни ички ва ташқи харажатларга ажратиш, корхона иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш йўлларини қиёсий таҳлил қилиш имкониятини беради. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига (қисқариши ёки ортиши) таъсир этмайдиган харажатлар доимий харажатлар дейилади.
Доимий харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмайди, унинг ўсишига ҳам бевосита таъсир этмайди ва ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай, ҳатто нолинчи ҳажмида ҳам мавжуд бўлади. Бунга корхонанинг тўлов мажбуриятлари (заёмлар бўйича фоиз ва бошқа), солиқлар, амортизация ажратмалари, ижара ҳақи, қўриқлаш хизматига тўлов, ускуналарга хизмат кўрсатиш сарфлари, бошқарув ходимлари маоши ва шу кабилар киради.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига боғлиқлик даражасига қараб доимий ва ўзгарувчи харажатлар ҳам фарқланади (8.1.3-расм).







Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling