Агрокимёвий моддалар таркибий қисмларидан заҳарланиш
Download 21.85 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нитрат ва нитритлар билан заҳарланиш.
Агрокимёвий моддалар таркибий қисмларидан заҳарланиш Агрокимёвий моддалар пестицидлардан фарқли ўлароқ, озиқ-овқатларда тўпланишга ва инсон организмига зарарли таъсир кўрсатишга қодир заҳарли бирикмалар эмас. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш технологияси ёки олиниш жойига боғлиқ ҳолда улар таркибида турли фаол моддалар ва аралашмалар мавжуд бўладики, улар ёт юкламани юзага келтиради. Хусусан, бунақанги таркибий қисмларга оғир металлар, радионуклидлар, азотли бирикмалар киради. Ишлаб чиқариш чеклови (стандарт ва технология йўл-йўриқлари) ёки белгиланган қўлланиш тартиби (миқдори, муддати, карралилиги) бузилганида, олинган озуқа хом-ашёсида МЙДдан кўпроқ тўпланиши мумкин, масалан, азотли бирикмалар ва анчагина кам ҳолларда бошқа контаминантлар овқат заҳарланиши юзага келишида хизмат қилиши мумкин. Нитрат ва нитритлар билан заҳарланиш. Турли агрокимёвий моддалар, биринчи навбатда азотли, мажмуавий ва органик ўғитлардан фойдаланиш қонун-қоидалари, чекловлари ва технологиясига риоя қилинмаганида, шунингдек, суғорилувчи далаларда қишлоқ хўжалик экинлари етиштирилганида, қишлоқ хўжалик маҳсулотларида нитратлар ва бошқа азотли бирикмалар (нитритлар, нитрозаминлар), МЙД дан юқорироқ миқдорда тўпланиши мумкин. Нитратларнинг озуқа хом-ашёсида ўта кўп тўпланиши унинг озуқавий қийматини пасайтириб юборади: витаминлар, углеводлар, аминокислоталар камаяди, маҳсулотнинг минерал таркиби ўзгаради. Организмга нитратни асосий ташувчилар сабзавотлар, картошка, полиз экинлари, мевалар ва резаворлардир. Улар орасида максимал даражадаги нитратлар баргли ошкўкиларда, лавлаги ва эртаки оқбош карам (ёзги навлари) да қайд этилади. Нитритларнинг салмоқли миқдори организмга колбаса маҳсулотлари билан бирга тушади. Нитритларнинг организмга ошган миқдорда тушиши саломатлик салмоқли бузилишига (биринчи навбатда, болалар ва қарияларда) олиб келади. Нитратларнинг сўрилиши асосан ошқозонда юз беради. 8 соат мобайнида пешоб билан 90 % гача нитратлар ажралиб чиқади. Нитратлар билан заҳарланишнинг клиник белгилари улар организмга тушганидан сўнг 1 ... 6 соат ўтгач пайдо бўлади ва жигарнинг катталашиши ва пайпаслаганда оғриб туриши, субиктерик склер билан аралаш диспептик бузилишлар тарзида характерланадли. Шунингдек, асаб тизими томонидан ҳам ўзгаришлар – умумий мадорсизлик, чакка қисмидаги кучли бош оғриқлари, уйқучанлик, бош айланиши, кўз олди қоронғилашиши, ҳаракатлар мувофиқлигининг бузилиши симптомлари кузатилиши мумкин. Нитратларнинг томирларни кенгайтирувчи таъсири артериал қон босими пасайишига, синусли аритмияга, кўкракдаги оғриқлар, нафас қисишига олиб келади. Нитратлар ўз-ўзидан метгемоглобин яратувчи бўлиб қолмайди. Бироқ, маҳсулот (таом)ларнинг сақланиш кўрсаткичлари ва микрофлорага боғлиқ ҳолда муайян шароитларда озиқ-овқат маҳсулотларида ёки овқат ҳазм қилиш каналида (айниқса, болалардаги диспепсияда) нитратларнинг бир қисми нисбатан заҳарлироқ бўлган нитритларга қайта тикланади ва кейинроқ нитритли метгемоглобинемияни ривожлантиради. Инсон ичагидан ажратиб олинувчи ичак таёқчалари штаммларининг 50 % ида нитритловчилик хусусиятлари яхши ифодаланган. Кўкрак ёшидаги болалар ёки гипоацид гастрит билан оғриган беморларда ошқозон шарбатининг кислоталилиги паст бўлиши нитрат яратувчи флоранинг тўпланишига сабаб бўлади. Носпецифик диарея билан оғриган чақалоқларда ошқозон шарбатининг рН 5,6 ни ташкил этади, бу кўрсаткич меъёри катталарда 2,7 га тенг бўлади. Одамлар меъёрий популяциясида қондаги метгемоглобин даражаси – 2% бўлиб, 8 ... 10 % бўлганда – симптомсиз цианоз, 30 % ва ундан кўпроқ бўлганида – ўткир гипоксия (нафас қисиши, тахикардия, жигаррранг-кулранг цианоз, гипотония, мадорсизлик, бош оғриғи кузатилади. Нитритлар (нитрат)ларнинг заҳарлилиги дозага, шунингдек, метгемоглобинни қайта тикловчи метгемоглобинредуктазанинг фаоллигига ҳам боғлиқдир. Метгемоглобиннинг максимал миқдори овқатда тўпланган нитритлар тушгач – 1 соатдан сўнг ва рацион билан нитратлар тушгач – 3 ... 5 соатдан сўнг қайд этилади. Перорал киритишдаги бошланғич доза натрий нитрат учун – 182 мг/кг тана вазнига тенг, сурункали тушишида эса 10 мг/кг.га тенг. Ўлим билан туговчи оғир заҳарланишлар нитратлар 1200 ... 2000 мг/ л маҳсулот (масалан, шарбат билан) тушганида юз берган. Нитратлар билан заҳарланган кучли даволовчи самарага эга дорилар аскорбат кислотаси (5 % ли эритмасидан 50 ... 60 мл) ва натрий тиосульфат (30 % ли эритмасидан 5 ... 10 мл) бўлиб, аста-секинлик билан томирларга юборилади. Нитратлар ва нитритлар билан ўткир заҳарланишларда бошқа овқат заҳарланишлари, ўткир юрак етишмовчилиги, токсик зотилжам (пневмония)дан табақалаш шарт. Нитратлар билан овқат заҳарланишлари камдан-кам ҳолларда бир кишилик бўлади. Заҳарланишнинг лаборатория ташҳислашининг асосий текшируви қондаги метгемоглобинни (миқдори 5% дан кўп бўлса – заҳарланиш аломатидир) аниқлашдан иборатдир. Қусуқ массаси ва ошқозон ювилган сувнинг биринчи порциясидаги ташҳисловчи кўрсаткичлар нитрат-ионнинг 10 мг% ёки нитрит-ионнинг 0,5 мг% бўлиши, қон ва пешоб учун – 10 мг% нитрат–ион бўлишидир. Гумон қилинаётган маҳсулотлардаги нитратларни аниқлагандан кейин, уларнинг концентрацияси МЙД билан солиштирилади. Инсон учун нитратларнинг йўл қўйилувчи суткалик дозаси 300 ... 325 мг бўлиб, улардан 210 мг озиқ-овқат маҳсулотлари ҳиссасига, қолгани эса – ичимлик суви ҳиссасига тўғри келади. Янги сабзавотлар, ошкўкилар ва мевалардаги нитратлар миқдори чекланади. Бунда сабзавот ва ҳимояланган тупроқ шароитида ўстирилган маҳсулотлар учун МЙД таҳминан икки баробар кўпайтирилади. Download 21.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling