Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Деҳқон хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
7.5 Деҳқон хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарининг яна бир шакли деҳқон хўжаликларидир. Деҳқон хўжаликлари аҳолининг мустақилликка қадар мавжуд бўлган шахсий томарқа хўжаликлари ривожланиши натижасида уларнинг ўрнига вужудга келди. Улар 1990 – 2000 йиллар давомида 2,3 млн.тадан 3,3 млн.тага етди. Янги вужудга келган деҳқонхўжаликлари ихтиёридаги суғориладиган ер 0,35 гектарни ташкил этди. Олдин аҳолининг шахсий томорқа участкалари аксарият ҳолда 0,08 гектардан ошмас эди. 2001 йилнинг 1 январига бўлган маълумотга қараганда, мамлакатда 3322606 та деҳқон хўжалиги бўлиб, улар 522592 гектар ерга эга. Шулардан, 1798401 таси деҳқон хўжалиги сифатида қайта рўйхатдан ўтди, 800 мингдан зиёди юридик шахс сифатида шаклланди. Деҳқон хўжаликлари 2002 йилда 1973,4 минг тонна сабзовот (республикада етиштирилган жами сабзавотнинг 74,8 фоизи), 583,9 минг тонна картошка (80%), 292,7 минг тонна полиз (64%), 498,8 минг тонна мнва (62,6%), 219 минг тонна узум (35%), 766,4 минг тонна гўшт (91,1%), 3402,7 минг тонна сут (90,2%) ва 751,8 млн. дона тухум (60%) етиштирди. Шу йили деҳқон хўжаликлари мамлакатда яратилган қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 66 фоизини, шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотларининг 43,4 чорвачилик маҳсулотларининг 89 фоизини ишлаб чиқарди. Деҳқон хўжаликларининг фаолияти 1998 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуни асосида олиб борилмоқда. Деҳқон хўжаликлари қонунда белгиланган тартибда юридик шахс мақомини олиши мумкин. Юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжалигида ишлаётганлар ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 83 ҳузуридаги Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб боришлари мумкин. Шундай ҳолларда Пенсия жамғармасининг туман бўлимларида уларга меҳнат дафтарчаси белгиланган тартибда юритилади. Агарда ширкатлар ва фермер хўжаликлари асосан товар ишлаб чиқарувчи йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисобланса, деҳқон хўжаликлари оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланиб, майда товар ишлаб чиқарувчи субъект саналади. Деҳқон хўжалигида етиштирилган маҳсулот энг аввало оиланинг ўз эҳтиёжлари учун ишлатилади, оиладан ортган қисмигина сотилиши мумкин. Йирик хўжаликлар фойдалана олмайдиган имкониятлардан, ресурслардан деҳқон хўжалиги самарали фойдаланади. Унинг яшовчанлиги ҳам шунда. Лекин деҳқон хўжалиги йирик хўжаликлар эришган ютуқлар асосидагина ривожлана олади. Бунга жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, чорва молларининг сермаҳсул зотлари ёки ўсимлик турларининг янги, серҳосил навлари фан ва техника тараққиёти натижасида йирик корхоналарда вужудга келади. Демак, қишлоқ хўжалигининг келажаги ширкатлар ва фермер хўжаликлари, йирик давлат хўжаликлари ривожланиши билан (деҳқон хўжалигининг ютуқ ва имкониятларини камситмаган ҳолда) белгиланади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling