Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
10.3. Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
йўллари Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўллари қуйидагилардан иборат: 109 1). Қишлоқ хўжалиги экин турларининг ҳосилдорлигини, чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш. Нимаики ҳосилдорликни, чорва молларининг маҳсулдорлигини оширишга таъсир кўрсатса, ўша нарса фондлардан фойдаланишнинг самарадорлиги ошишига ижобий таъсир қилади. Демак, фан – техника тараққиёти натижасида янги, серҳосил экин турларини ва маҳсулдор чорва молларини ишлаб чиқаришга жорий этиш фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўлларидан биридир. 2). Асосий фондларнинг актив қисми бўлган техника, асбоб – ускуналардан фойдаланишнинг сменалик коэффициентларини кўтариш улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади. 3). Асосий фондлар таркибини такомилаштириш улардан фойдаланишнинг жуда муҳим йўлларидан биридир. Бугунги кунда ишлаб чиқаришда мавжуд куч берувчи техникалар (трактор ва ҳ.қ.) билан ишчи машиналар ўртасидаги оптимал нисбатни таъминламаслик асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини кескин пасайтиради. Бугунги кунда ишлаб чиаришда фойдаланилаётган куч берувчи техникалар (трактор ва ҳ.қ.) катта қувватга эга. Масалан, битта “Магнум” русмли трактордан йил давомида тўлиқроқ фойдаланиш учун 35 ва ундан кўпроқ ишчи машиналар (плуглар, экин агрегатлари ва ҳ.қ.) керак экан. Бирорта ишчи машинанинг бўлмаслиги ушбу куч берувчи машинадан фойдалаш ҳам улардан фойдаланиш имкониятлари камайишига олиб келади. 4). Асосий ва оборот фондлар мутаносиблигини таъминлаш ҳам улардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Ишлаб чиқаришда қатнашаётган асосий фондлар етарли миқдорда айланма фондлар билан таъминланиши керак. Масалан, чигит экиш даврида трактор ва чигит экиш агрегатидан фақат етарли миқдорда чигит бўлгандагина самарали фойдаланиш мумкин. Экиш учун зарур чигит бўлгандагина самарали фойдаланиш мумкин. Экиш учун зарур чигитнинг етишмаслиги техникалар бекор туриб қолишига олиб келади ва ҳ.қ. 5). Асосий фондлардан фойдаланишда жамоа аъзоларининг моддий манфаатдорлигини таъминлаш улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади. Агарда мавжуд қонун – қоидалар, асосий фондлардан фойдаланувчиларни асосий фондлардан яхши фойдаланганлиги учун моддий манфаатдор қилинса , яхши натижаларга эришиш мумкин ёки аксинча. 6). Асосий фондлардан фойдаланишнинг иқтисодий самардорлигига таъсир кўрсатувчи омиллардан бири унга хизмат кўрсатиш тизимининг ривожланганлик даражаси ҳисобланади. Фсосий фондларни вақтида техник қаровлардан ўтказиш, жорий ва капитал таъмир қилиш ишларни талаб даражасида ташкил этиш лозим. 110 7). Асосий фондлардан фойдаланиш даражасига кадрларнинг билим ва малакасининг аҳамияти катта. Механизатор, ишженер техник ходимларнинг ўз ишини яхши билиши фасосий фондлардан фойдаланишнинг самарадорлигини оширади ва аксинча. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling