Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.1. “Нарх” тушинчаси, унинг моҳияти ва функциялари
Интернет сайдлари:
1. Петранева Г.А., Экономика и управление в сельском хозяйстве. Учебник. 2004, http://textbook.ru/catalogue/book/33320.html 2. Петранева Г.А., Экономика и управление в сельском хозяйстве, Академия, 2003, http://rbip.bookchamber.ru/description7897.htm 122 3. Н.А. Попов «Основы рыночной агроэкономики и сельского предпринимательства», М: Тандем /ЭКМОС, 2002, http://family.taukita.ru/item22219310.html 4. Н.А.Попов. Экономика отраслей АПК. Курс лекций, 2002, http://shopper.h1.ru/books.shtml?topic=935&page=1 5. Н.Я.Коваленко, Экономика сельского хозяйства, М.: «ЮРКНИГА», 2004, http://web.book.ru/cgi-bin/book.pl?page=4&book=88899 6. www.bearingpoint.uz 123 12-мавзу. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ТАРМОҚЛАРИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НАРХЛАРИ 12.1. “Нарх” тушинчаси, унинг моҳияти ва функциялари 12.2. Қишлоқ хўжалигида нархлар тизими 12.1. “Нарх” тушинчаси, унинг моҳияти ва функциялари Иқтисодий категориялар орасида энг мураккаби ва ўзида барча омилларни ифодалашибўйича нархга тенг келадигани кам. Айрим иқтисодий адабиётларда “нарх”, айримларида “баҳо” тушинчаси ишлатилади. Биз бу сўзларнинг моҳиятида бир нарсани кўрамиз. Нарх – маҳсулот қийматининг пулда ифодаланишидир. Бу ерда қиймат қонуни амал қилади. Нархнинг талаб ва таклиф асосида қиймат атрофида ўзгариб туриши қиймат қонунининг мазмунини ифодалайди. Бозорда маҳсулотлар нархларининг қандай бшлиши кўплабомилларга боғлиқ. Шулардан энг асосийси талаб ва таклиф миқдорининг бир – бирига мос келишидир. Албатта, бу умумий қоида узоқ муддатга сақланиб туради. Лекин айрим ҳолларда, маҳлум даврларда талаб ва таклиф бозор иштирокчиларининг таъсирида мос келмаслиги, кўпроқ фойда олиш мақсадида қонуният юзасидан шаклланган нарх ўзгартирилиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда шу таварнинг ўрнини босадиган бошқа таварларнинг мавжудлиги, уларнинг нархлари катта омил бўлиб юзага чиқади. Агарда биз истеъмол қилмоқчи бўлган таварнинг нархи кескин ёки қисман оширилса, истеъмолчи сифатида дарҳол унинг ўрнини босадиган бошқа тавар излаймиз. Ўрнини босадиган янги таварнинг нархи пастроқ бўлган ҳолда биз шу янги таварни сотиб оламиз. Натижада, бундай ҳолат маълум вақт ўтгандан кейин дастлабки тавар нархининг ҳам пасайишга олиб келади. Маҳсулотлар нархига таъсир этувчи энг кучли омиллардан бири истеъмолчилар харид қилиш қобилиятларининг юқори ёки паст бўлишидир. Бу омилни ҳам ҳисобга олиш зарурати келиб чиқади. Бозорда шаклланаётган нарх ишлаб чиқаришнинг, хизмат кўрсатиш соҳасининг нима билан шуғулланишини белгилайди. Ишлаб чиқариш ресурсларинингдоимий равишда тармоқлар ўртасида тақсимланиб ва қайта тақсимланиб туришига олиб келади. Шу йўл билан мамлакат иқтисодиёти маълум даражада тартибга солиниб турилади ва талаб бор соҳаларнинг ривожланишини таъминлайди. Иқтисодий жиҳтдан асосланган маҳсулот қийматидан паст, лекин уни ишлаб чиқариш ва сотишга кетадиган харажатлардан, бошқача қилиб айтганда, маҳсулот таннархидан юқори бўлиши керак. Ана шу қонуният таъминланган ҳолда маҳсулот ва хизмат турларини ишлаб чиқариш 124 ривожланиб боради. Бу зарурият қишлоқ хўжавлигида доимо ҳам ижобий юзага чиқмайди. Гап шундаки, қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаяхши, ўрта ва ёмон имкониятлардан ҳам фойдалинади. Чунончи, ҳалқнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ёмон шороитга эга ерлардан ҳам фойдаланиш зарурлигини келтириб чиқаради. Натижада яхши, унимдор ерда деҳқончилик қиладиганларнинголадиган маҳсулоти кшп ва харажатлари кам бўлади. Ёмон, унимсиз ерларда деҳқончилик қилганлар эса кўп харажат қиладилар ва кам маҳсулот етиштирадилар. Бозорда эса нарх бу шароитларни ҳисобга олмайди. Шу сабабли қишлоқ хўжалигида нарх сиёсатига, ишлаб чиқарувчилар даромадларининг камайиб кетишига йўл қўймаслик учун давлатнинг аралашуви зарурати келиб чиқади. Нархлар қуйидаги функцияларни бажарадилар: ҳисобга олиш ёки ҳисоблаш функцияси. Нархлар ҳар бир маҳсулот ва хизмат тури қанчага тушаётганини билдиради. Нархлар орқали барча иқтисодий кўрсаткичлар аниқланади. Уларнинг ёрдамида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти, ишлаб чиқариш ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлиги ва бошқалар аниқланади; рағбатлантирувчилик функцияси. Нархлар иқтисодиётни тартибга олиб туришда ва зарур бўлинмаларни тезда ривожлантиришда катта дастак ҳисобланади. Нархларнинг маҳсулот таннархидан юқори бўлиши ишлаб чиқарувчилар фойда қилишини таъминлайди. Нарх қанча баланд бўлса, харажатлар ўзгармаган ҳолда корхона шунча кўп фойда олади. Албатта, бу ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришни рағбатлантиради. Аксинча, нарх маҳсулот таннархидан паст бўлган ҳолда ривожланиш ҳақида гап бориши мумкин эмас. Маҳсулотлар сифатининг ошишида ҳам нархнинг рағбатлантирувчилик функцияси катта аҳамият касб этади; тақсимлаш ва қайта тақсимлаш функцияси. Нарх мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ўртасида яратилган даромадни тақсимлайди ва қайта тақсимлайди. Бундан ташқари у мамлакатда яратилган даромад истеъмол ва жамғарма фондларига тақсимланишини таъминлайди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling