Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


Фермер хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

 
7.4 Фермер хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий 
асослари 
 
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналари орасида 
фермер хўжаликлари ҳам салмоқли ўринни эгаллайди. Мустақилликнинг 
биринчи кунлариданоқ фермер хўжаликларига истиқболли йўналиш 
сиватида эътибор берилди. Раҳбарлар, мутахассислар ва олимлар бу 
хўжаликларнинг ривожланишга табиий шароит яратиб бердилар. 
Натижада фермер хўжаликлари тарихан қисқа даврда қишлоқ хўжалигида 
ўз фаолиятини олиб боишга ҳақли ишлаб чиқариш шаклларидан бири 
эканлигини исбот қилди. 2001 йилнинг 1 январига 52228 та фермер 
хўжалиги мавжуд бўлиб, уларга 1038,1 минг гектар ер бириктирилганди. 
Фермер хўжаликларида 366,7 минг киши меҳнат қилди. 2003 йилнинг 1 
январига келиб уларнинг сони 72406 тани ташкил этди. Шундан 63497 
таси деҳқончилик, 6150 таси чорвачилик, 2759 таси боғдорчилик ва бошқа 
соҳаларда ташкил этилган. Уларнинг умумий ер майдони 1591,7 минг 
гектар, ўртача бир фермер хўжалигининг ер майдони 22 гектар. Фермер 
хўжаликларида 1477,2 минг тонна дон, 937 минг тонна пахта, 28,4 минг 
тонна картошка, 213,1 минг тонна сабзавот, 76,3 минг тонна полиз, 56,1 


82 
минг тонна мева, 31,5 минг тонна узум, 81,7 минг тонна сут, 272,4 минг 
тонна гўшт (тирик вазнда), 265,6 минг дона тухум ва 9,0 тонна жун 
маҳсулотлари етиштирилди. 2002 йилда фермер хўжаликларининг қишлоқ 
хўжалиги ялпи маҳсулотидаги улуши 9,9 фоизни ташкил этди.
Фермер хўжаликлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг 
“Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги қонуни ва ўз низоми асосида 
юритади. Фермер хўжаликлари устун даражада уларни ташкил этиш 
имкони катта зоналарда кўпроқ ривожлантирилади. Яъни ер майдонлари 
етарли, меҳнат ресурслари жуда кўп бўлмаган ерларда, заҳира ерларда 
кўпроқ ташкил этилади. Улар давлат ерларида фаолият кўрсатадилар. 
Фермер хўжаликларига ер 50 йилгача, аммо 30 йилдан кам бўлмаган 
муддатга берилади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling