Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


Қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

7.2. Қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг энг йирик тармоғи 
қишлоқ хўжалигидир. У, энг аввало, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган 
талабини қондиришга хизмат қилади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси 


59 
қишлоқ хўжалиги жуда катта ютуқларга эришди. Республика қишлоқ 
хўжалиги озиқ –овқат маҳсулотларининг деярли асосий қисмини аҳолимиз 
учун етарли муқдорда етиштиради. Қишлоқ хўжалиги саноатни хомашё 
билан таъминлайди. Бугунги кунда мамлакат енгил ва тўқимачилик 
саноатда ишлатилаётган толанинг 60 фоизидан ортиқроғи ўзимизда ишлаб 
чиқарилган пахта толасидир. Қолган қисми жун, каноп, пилла ва кимёвий 
толаларга тўғри келади. Мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлприни қайта 
ишловчи саноат тўлиқ маҳаллий хомашё маҳсулотлари эвазига ишлайди. 
Сут ва гўштни қайта ишлаш саноати ҳам мамлакатда етиштирилган 
маҳсулотлар ҳисобига фаолият кўрсатади. Ёғ – мой саноатининг 
хомашёлари асосан ўзимизда етиштирилади. Фақатгина ўсимлик мойининг 
айрим турларини хориждан келтирилган хомашё ҳисобига ишлаб 
чиқарилади. Масалан, мамлакат аҳолиси истеъмол қилаётган ёғ – 
мойларнинг сифати, ассортименти бой бўлиши учун четдан соя 
келтирмоқда. Албатта, бу жами етиштирилаётган ёғ-мойнинг жуда кам 
қисмини ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг йирик 
тармоқларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигининг 
мамлакат иқтисодиётдаги ўрни жудда катта. Мамлакатда ишлаб 
чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг 26-30 фоизи шу тармоқнинг 
улишига тўғри келади. 2004 йилда мамлакат жами ялпи ички 
маҳсулотининг 26,8 фоизи шу тармоқда яратилди. Мамлакатимиз 
иқтисодиёти учун зарур бўлган эркин ҳаракатдаги қаттиқ валюта 
тушумининг яримидан кўпроғи шу тармоқ маҳсулотларини экспорт 
қилишдан олинади. Аҳолининг 60 фоизидан ортиқроғи қишлоқ жойларда 
яшайди. Ҳалқимизнинг турмуш даражаси, инсон ресурсларининг катта бир 
қисмининг иш билан таъминланиши қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ. 
Бугунги кунда иқтисодиётда банд бўлган меҳнат ресурсларининг 28 
фоиздан кўпроғи қишлоқ ва ўрмон хўжалигида фаолият кўрсатади. Шу 
боисдан ҳам қишлоқ хўжалигига эътибор, айниқса кейинги мустақиллик 
йилларида, хақли равишда катта бўлмоқда.
1-жадвал 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling