Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

Интернет сайдлари: 
1. Петранева Г.А., Экономика и управление в сельском хозяйстве. 
Учебник. 2004,
http://textbook.ru/catalogue/book/33320.html 
2. Петранева Г.А., Экономика и управление в сельском хозяйстве
Академия, 2003, 
http://rbip.bookchamber.ru/description7897.htm
3. Н.А. 
Попов «Основы рыночной агроэкономики и сельского 
предпринимательства», 
М: 
Тандем 
/ЭКМОС, 
2002,
http://family.taukita.ru/item22219310.html
4. Н.А.Попов. 
Экономика отраслей АПК. Курс лекций, 2002, 
http://shopper.h1.ru/books.shtml?topic=935&page=1
5. Н.Я.Коваленко, Экономика сельского хозяйства, М.: «ЮРКНИГА», 
2004, 
http://web.book.ru/cgi-bin/book.pl?page=4&book=88899
6. www.bearingpoint.uz 
 


57 
7-мавзу. 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ - АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИНГ 
АСОСИЙ БЎҒИНИ 
7.1. Қишлоқ хўжалиги- агросаноат мажмуасининг асосий бўғини. 
Унинг ўзига хос хусусиятлари
7.2. Қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти
7.3. Ширкат 
хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий 
асослари 
7.4 Фермер 
хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий 
асослари 
7.5 Деҳқон хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари 
 
 
7.1. Қишлоқ хўжалиги- агросаноат мажмуасининг асосий бўғини. 
Унинг ўзига хос хусусиятлари 
Агросаноат мажмуасининг асосини, ядросини қишлоқ хўжалиги 
ташкил этади. Агросаноат мажмуасига кирувчи барча тармоқлар айнан 
қишлоқ хўжалиги билан боғланган. Уларнинг айримлари қишлоқ хўжалиги 
учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариб, етказиб берса, бошқалри 
қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни тайёрлайди, уларни 
қайта ишлайди ва тайёр маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб беради. 
Кўплаб соҳалар эса шу тармоқларнинг бир меъёрда ишлаши учун 
хизматлар кўрсатадилар.
Агросаноат мажмуасининг асосини ташкил этадиган қишлоқ 
хўжалиги ўзига хос хусусиятларга эга. Бу хусусиятлар бошқа 
тармоқлардан қишлоқ хўжалигини фарқлаб туради ва ишлаб чиқаришни 
ташкил этишда ўз талабларини қўяди. Бу хусусиятлар қуйидагилардан 
иборат:
1. Қишлоқ хўжалиги табиий омилларнинг таъсири катта. Улар ишлаб 
чиқаришнинг мавсумийлигидан келиб чиқаради. Бу эса, ишлаб чиқаришни 
ташкил этишда мавжуд ресурслардан йил давомида самарали 
фойдаланишни ҳисобга олишни талаб этади. Қиш ойларида аҳолининг 
вақтинчалик бекор қолиши айрим ижтимоий муаммоларни келтириб 
чиқаради. Бу масалалар олимлар, мутахассис ва ишбилармонлар олдига 
қатор вазифаларни қўяди.
2. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситалари сифатида тирик 
организмлар қатнашади. Бу, ўз навбватида, мутахассислардан фақатгина 
иқтисодий қонуниятларнигина эмас, балки биолигик қонунларни ҳам 
билишни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда уларни ҳисобга олишни 
талаб қилади. Қишлоқ хўжалигида сарфланаётган меҳнатнинг самараси 
кўп жихатдан ўсимлик ва чорва молларининг биологик имкониятларига 
боғлиқ.


58 
3. Ер асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланиб, ундан 
фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Уларни инкор этиш ёки 
етарлича ҳисобга олмаслик катта салбий оқибатларга олиб келади.
4. Қишлоқ хўжалигида сарфланаётган моддий харажатлар даври билан 
фаолият натжасида олинаётган даромадларнинг олиниш даври ўртасида 
фарқ катта. Бошқача қилиб айтганда, йил давомида фақат харажатлар 
қилинади. Чунки ерни экишга тайёрлаш, уруғлик, ўғитлар, ёқилғи-мойлаш 
материаллари харид қилиш ва сарфлаш, меҳнатга ҳақ тўлаб бориш каби 
харажатлар ҳар ойда қилинади. Экин турлари ҳосили эса маълум даврлада 
пишади. Етиштирилган ҳосил сотилади ва ундан кейин пул дармодлари 
келиб тушади. Албатта, амалиятда шартномалар асосида қишлоқ хўжалик 
корхоналарига аванслар бериш, кредитлардан фойдаланиш ёки айрим 
хизматларни ташкил этиш натижасида маълум миқдоридаги пул 
тушумлари бўлиши мумкин. Лекин, умуман олганда, йил давомида 
харажат сарфланиши, даромадларнинг эса айрим даврлардагина тушиши 
ўзига хос объектив талабларни келтириб чиқаради. Аграр сиёсат бу 
хусусиятни ҳисобга олган ҳолда юритилиш зарур.
5. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жуда катта майдонларда олиб 
борилади. Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқаришни, аҳоли пунктларини 
жойлаштиришда маълум талабларни келтириб чиқаради, қишлоқ 
хўжалигининг моддий – техника базасини шакллантиришда ҳисобга 
олишни талаб қилади.
6. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг бир қисмни 
ўзи уруғлик, ем – хашак, озиқ – овқат сифатида имтеъмол қилади.
7. Қишлоқ хўжалиги махулотларининг кўп турларини узоқ сақлаш 
мумкин эмас. Бу муаммо қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг деярли бир 
даврда пишиб етилиши оқибатида янада чуқурлашади. Бу, ўз навбатида, 
етиштирилган маҳсулотни тайрловчи, қайта ишловчи ташкилотларнинг 
бир меъёрда тинмасдан ишлашини, бк эса айрим даврларда жуда катта 
қувватларнинг бўлишини талаб қилади. Йилнинг қолган дарвларида эса бу 
қувватларнинг нисбатан бўш қолиши кузатилади. Бу холат қайта ишлаш 
тармоқларининг катта омборхоналари бўлишини талаб этади. Бундай 
ҳолат, ўз навбатида, маҳсулотнинг таннархига салбий таъсир кўрсатади.
Бу каби ўзга хосликларни, албатта, чуқур ўрганиш ва доимо ҳисобга 
олган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш қишлоқ хўжалигининг 
самарали ишлашини таъминлайди. Шубҳасиз, фан, техника тараққиёти 
ўсган борган сари қишлоқ хўжалигининг бу хусусиятлари таъсири 
нисбатан камайиб боради, лекин бутунлай йўқ бўлиб кетмайди.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling