Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


 Қишлоқ хўжалигида нархлар тизими


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

12.2. Қишлоқ хўжалигида нархлар тизими 
Қишлоқ хўжалигида нархларнинг қуйидаги тизими ва турларидан кенг 
фойдаланилади:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат томонидан харид қилиш 
нархлари. Ҳозирда асосанпахта ва дон маҳсулотлари учун харид нархлари 
ўрнатилган; 

деҳқон бозори нархлари. Деҳқон бозорида қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларига асосан улгуржи ва чакана нархлар ишлатилади. Қишлоқ 


125 
хўжалиги маҳсулотларини йирик миқдорда харид қилувчилар улгуржи 
нархлардан фойдаланадилар. Одатда, улгуржи нархлар чакана нархлардан 
анча паст бўлади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари пишиб етилган пайтда 
ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини тезроқ сотиш маҳсадида улгуржи 
нархларда сотадилар. Чакана нархларда асосан оила эҳтиёжлари учун 
маҳсулотлар сотиб олинади. Ихтисослашган дўконларда ҳам асосан чакана 
нархларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади;

қишлоқ зшжалигида ички ҳисоб-китобларни олиб бориш учун ҳисоб 
нархларидан кенг фойдаланилади. Ҳисоб нархлари асосан ширкат билан 
шартнома асосида фаолият кўрсатаётган оила пудрати ўртасидаги ҳисоб-
китобларни олиб боришда ишлатилади; 

қишлоқ хўжалигида хизматлар учун асосан тариф нархларидан 
фойдаланилади. Ҳозирда қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат 
кўрсатадиган МТП хизматлари ана шу нархлардан фойдаланилган ҳолда 
олиб борилади;

қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган қурилиш – монтаж 
ишларида эса асосан смета қиймати нархлари ишлатилади;

ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалигида шартнома нархлари ҳам кенг 
қўлланилади.
Қисқача хулосалар 
 
Нарх (баҳо) иқтисодий категория ҳисобланиб, унинг иқтисодиётдаги 
ўрни ва аҳамияти беқиёс. Нарх бозор иқтисодиётининг асосий дастагидир. 
Маҳсулот қийматининг пулда ифодаланиши, маҳсулот баҳоси, деб 
юритилади.
Унинг даражаси ҳар қандай маҳсулотнинг рақобат шароитида яшаб 
қолишини белгилайди. Иқтисодий асосланган нархлар қилинган 
харажатларни тўлиқ қоплаши ва маҳсулотни ишлаб чиқариб сотувчи 
маълум миқдорда фойда олишни таъминлаши лозим. Лекин маҳсулот 
нархи унинг қийматидан катта бўлмаслиги талаб қилинади. Албатта, 
баъзан талаб ва таклиф таъсирида маҳсулотларнинг нархлари уларнинг 
қийматидан баланд бўлиши, бундай ҳолат қисқа муддат давом этиши 
мумкин. Маҳсулот нархи унинг қийматидан узоқ муддат баланд бўлиши 
мумкин эмас.
Маҳсулот ва хизматлар нархлари 3 та функцияни бажаради. Биринчи 
функцияси – ҳисобга олиш функциясидир. Бу функция ёрдамида 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар ҳисобга 
олинади. Иккинчи функцияси – рағбатлантириш функциясидир. Нарх 
орқали 
у 
ёки 
бу 
маҳсулот 
ишлаб 
чиқариш, 
тадбиркорлик 
рағбатлантирилади. Тақсимлаш ва қайта тақсимлаш – нархнинг учунчи 
функциясидир.
Ҳозирда қишлоқ хўжалигида турли нархлар ишлатилади. Бу нархлар, 
нархлар тизими, деб юритилади.


126 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling