Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархини пасайтириш
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
11.3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархини пасайтириш
йўллари Қишлоқ хўжалигида маҳсулот бирлигининг таннархини пасайтириш энг зарур масалалардан биридир. Маҳсулот бирлиги таннархиникамайтириш ресурслар чекланган шароитда катта амалий а\амият касб этади. Маҳсулот таннархи тўғридан – тўғри икки омилга боғлиқ. Биринчидан, етиштирилаётган маҳсулотнинг миқдорига боғлиқ. Етиштирилаётган маҳсулот миқдорининг ошишига нималар ижобий таъсир этса, улар устида ишлаш лозим. Буларга деҳқончиликда қуйидагилар киради: ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш. Бу, ўз навбатида,ҳосилдорликнинг ўсишига олиб келади; регионлар шароитига мос бўлган, илмий асосланганқишлоқ хўжалиги юритиш тизимини жорий этиш; алмашлаб экишни тўғри жорий қилиш, талаб ва имкониятдан келиб чиққан ҳолда экин турларини жойлаштиришнирационал ташкил этиш; уруғчиликни яхшилаш, селекция ишларини жонлантириш; минерал ва органик ўғитлардан фойдаланишни илмий асосга қўйиш, барча кимёвий воситалардан самарали фойдаланиш; ишчи ходимларнинг манфаатдорлигини ошириш. Деҳқончилик тармоқларида маҳсулотлар таннархининг паст бўлишига харажатларни тежаш ҳам катта таъсир кўрсатади. Бу борадаги омилларга қуйдагиларкиради: ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаштириш; экинларни парваришлашда интенсив технологияларни қўллаш; ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш; ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва жойлаштириш; ишчи ходимларнинг манфаатдорлигини ошириш; агросаноат интеграциясини чуқурлаштириш, агросаноат мажмуасига кирувчи тармоқларнинг мутаносиб ривожлантирилиши; бошқарув тизимини ривожлантириш ҳисобига у билан боғлиқ харажатларни тежаш; қишлоқ жойларда ижтимоий ривожланишни таъминлаш. 119 чорвачилик тармоғида маҳсулот бирлиги таннархинингпасайишига қуйидаги омиллар таъсир қилади: чорвачиликнинг ем – хашак базасини мустаҳкамлаш, ем – хашакнинг сифатини оўириш ва нисбатан арзон бўлиўини таъминлаш; чорва молларининг зотини, пода таркибини яхшилаш; чорва молларини сақлаш, боқшнинг интенсив технологияларидан фойдаланиш; чорвачилик маҳсулотлари сифатини ошириш; чорвачиликда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш; фондлардан фойдаланишнинг энг оптимал йўлларидан фойдаланиш; ишлаб чиқариш қуюқлашуви ва ихтисослашувининг энг мақул ҳажмларини ташкил этиш; ишчи ходимларнинг манфаатдорлигини ошириш; қишлоқда ижтимоий масалаларнинг ечимини топиш; барча харажатларнитежамкорлик билан амалга ошириш, бу борада мавжуд технологиялардан, ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклларидан самарали фойдаланиш; маҳсулот нобудгарчилигига йўл қўймаслик. Ушбу омилларнинг барчасига катта эътибор бериш зарурати мавжуд. Албатта, бу масалаларни тўғри ҳал этиш ишчи ходимларнинг нафоқат манфаатдорлигига, балки билим ва тажрибаларига ҳам боғлиқ. Шу сабабли қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётганларнинг билим ва тажрибасини тинмасдан ошириб боришни таъминлаш керак. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling