Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11-мавзу. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ 11.1. “Таннарх ” тушинчаси, унинг мохияти.
- 11.1. “Таннарх ” тушинчаси, унинг мохияти
Интернет сайдлари:
1. Петранева Г.А., Экономика и управление в сельском хозяйстве. Учебник. 2004, http://textbook.ru/catalogue/book/33320.html 2. Петранева Г.А., Экономика и управление в сельском хозяйстве, Академия, 2003, http://rbip.bookchamber.ru/description7897.htm 3. Н.А. Попов «Основы рыночной агроэкономики и сельского предпринимательства», М: Тандем /ЭКМОС, 2002, http://family.taukita.ru/item22219310.html 4. Н.А.Попов. Экономика отраслей АПК. Курс лекций, 2002, http://shopper.h1.ru/books.shtml?topic=935&page=1 5. Н.Я.Коваленко, Экономика сельского хозяйства, М.: «ЮРКНИГА», 2004, http://web.book.ru/cgi-bin/book.pl?page=4&book=88899 6. www.bearingpoint.uz 115 11-мавзу. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ 11.1. “Таннарх ” тушинчаси, унинг мохияти. 11.2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархини ҳисоблаш тартиби. 11.3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархини пасайтириш йўллари 11.1. “Таннарх ” тушинчаси, унинг мохияти Ҳар қандай ишлаб чиқариш маълум харажатлар бўлишини талаб қилади. Бошқача айтганда, бирор бир маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ресурслар сарф қилинади. Жумладан, кишилар меҳнат қилади ва ўз кучини сарфлайди. Уларнинг қилган меҳнати учун хақ тўланади. Меҳнат учун тўланган ҳақ ва унинг қўшимчалари ишлаб чиқариш учун харажат ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш учун уруғлик, ёқилги – мойлаш матераллари, ўғитлар, ем-хашак, ишлаб чиқаришни бошқариш билан боғлиқ харажатлар ва бошқа материаллар сарфланади. Улар ҳам маълум баҳога (қийматга) эга. Ишлаб чиқариш жараёнида асосий воситалар иштирок этади. Асосий воситалар жисмонан эскиради. Бу эскиришнинг миқдори амортизация ажратмаси ёрдамида аниқланади. Амотртизация харажатлари ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланади. Бу тушинчадан “маҳсулот таннархи” тушинчаси келиб чиқади. Маҳсулот таннархи деганда маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун қилинган харажатларнинг пулдаги ифодаси тушунилади. Маҳсулот таннархи шу маҳсулот қийматининг бир қисми ҳисобланади. Маҳсулот қиймати билан таннархи ўртасидаги фарқ умумий ҳолда фойдани ифодалайди. Иқтисодий фан таннархнинг икки турини бир-биридан фарқлайди. Биринчиси, маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархидир. Бу маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларнинг пулдаги ифодасидир. Иккинчиси, маҳсулот бирлигининг тўлиқ таннархи. Маҳсулот бирлигининг тўлиқ таннархи уни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларнинг пулдаги ифодасидир. Хўжаликлар доирасида режа ва ҳисобот таннархи ҳам ҳисобланади. Режа таннархи меъёр асосидаги харажатлар бўйича ҳисобланади ва олиниши кутилаётган маҳсулот миқдори асосида белгиланади. Ҳисобот таннархи эса хақиқатдан қилинган харажатлар ва ҳақиқатда олинган маҳсулот асосида аниқланади. Маҳсулот таннархи умумлаштирувчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Унда меҳнатнинг унумдорлиги, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашганлик ва интенсивлашганлик даражаси, тежамкорлик, ишлаб чиқаришнинг механизациялашганлик даражаси, 116 техникалардан ва фан ютиқларидан қай даражада фойдаланилаётганлиги ифодаланади. Маҳсулот таннархининг даражаси корхонанинг, ишлаб чиқаришнинг келажагини белгилайди. Агарда маҳсулот бирлиги таннархи шу маҳсулот бозоридаги нархдан баланд бўлса, бу маҳсулотни ишлаб чиқариш зарар келтиради. Бу эса, ўз қонунияти асосида шу маҳсулотнинг таннархини белгилайди. Яъни уни ишлаб чиқараётган корхонада айнан шу маҳсулот асосий маҳсулот ҳисобланса, корхона банкрот ҳолатига тушиб қолади. Агарда, маҳсулот таннархи шу маҳсулот бозорида шаклланган нархдан паст бўлса, уни ишлаб чиқарувчи фойда олади. Бу эса, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш бозор иқтисодиёти талабига жавоб беради, деган сўз. Чунки бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир ишлаб чиқариш, хизмат тури, корхона фойда олган тақдирдагина ўз фолиятини давом эттириши мумкин. Индивидуал ва тармоқ таннархи ҳам мавжуд. Индивидуал таннарх – бир маҳсулотнинг бир кархона миқиёсида шаклланган таннархидир. Тармоқ таннархи эса, алоҳида ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари таннархи асосида ўртача ҳисобланган кўрсаткичдир. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling