Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


 Айланма маблағлар ва улардан фойдаланиш


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

10.4. Айланма маблағлар ва улардан фойдаланиш 
Ишлаб чиқариш жараёни самарали олиб борилишида асосий фондлар 
билан бир қаторда айланма маблағларнинг аҳамияти чексиздир. Улар 
ишлаб чиқариш жараёнининг албатта бўлиши лозим бўлган шартларидан 
биридир. Айланма фондлар бир ишлаб чиқариш циклида иштирок этади. 
Ўзининг қийматини тайёр маҳсулотга тўлиқлигича бир ишлаб чиқариш 
жараёнида ўтказади. Улар ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиб, ўз 
физик кўринишини қисман, аксарият ҳолда эса бутунлай ўзгартиради. Ана 
шундай талабларга жавоб берган фондлар айланма фондлар деб 
юритилади. Айланма фондлар, хўжаликнинг ҳисоб рақамларида мавжуд 
бўлган пуллари, сотилган, лекин ҳали пули келиб тушмаган маҳсулот учун 
маблағларини қўшиб ҳисоблаганда, айланма маблағлартушунчаси келиб 
чиқади. Айланма маблағлар – ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 
маҳсулотни сотиш мақсадида зарур айланма фондларни ва муомила 
фондини ташкил этиш учун аванслаштирилган пул маблағлари 
йиғиндисидир. Бирор бир ишлаб чиқариш айланма маблағларсиз юз 
бериши мумкин эмас. Уларнинг туркимини қуйидаги чизма орқали кўриш 
мумкин. (3-чизма) 


111 
3 – чизма. Айланма маблағларнинг таркиби. 
Айланма маблағлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги 
қуйидагича аниқланади:
1). Айланма маблағларнинг айланиш коэффициенти:
О
С
М
P
Ко



 
Бунда: Р – ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан ва кўрсатилган 
ҳизмат эвазига олинган пул тушуми, сўм;
М – асосий подага ўтказилган ёш чорва молларининг қиймати, сўм; 
С – асосий подани сотишдан тушган пул тушуми, сўм;
О – айланма маблағларнинг ўртача йиллик қолдиғи, сўм.
Айланма маблағлар 
Айланма ишлаб чиқариш 
фондлари 
Муамиладаги маблағлар 
Ишлаб чиқариш 
заҳираларидаги 
айланма фондлар 
Ишлаб 
чиқаришдаги 
айланма фондлар 
Тайёр 
маҳсулотлар 
Пул маблағлари 
Ўғит, уруғлик, 
ўсимлик ва чорва 
молларини ҳимоя 
қилиш 
воситалари, 
эҳтиёт қисмлар, 
ёқилғи-мойлаш 
материаллари, 
ем-хашак, паст 
баҳоли ва тез 
эскирадиган 
инвертарлар, 
турли идишлар ва 
ярим 
фабрикантлар 
Тугалланмаган 
ишлаб чиқариш, 
ўстириш ва 
боқишга 
қўйилган чорва 
моллари, 
хўжаликнинг 
ўзида ишлаб 
чиқарилган ярим 
фабрикатлар, 
келгуси йил 
ишлаб чиқариши 
учун қилинган 
харажатлар 
Саноат 
корхоналарига 
сотиш учун 
аҳолидан сотиб 
олинган 
деҳқончилик ва 
чорвачилик 
маҳсулотлари 
Банкдаги ҳисоб 
рақамларидаги, 
кассалардаги 
пул маблағлари, 
ҳисоб китоб 
натижасида 
йўлда бўлган 
маблағлар, 
дебитор қарзлар 


112 
2) Айланма маблағларнинг ўртача бир айланиш муддати йилнинг 360 
кунини айланма маблағларнинг айланиш коэффициентига бўлиш орқали 
ҳисобланади.
3) 1 сўмлик пул тушумига тўғри келадиган айланма маблағларнинг 
ўртача йиллик қолдиғи.
4) 1 сўмлик айланма маблағларнинг ўртача йиллик қолдиғига тўғри 
келадиган сотилган маҳсулот ҳажми.
Айланма маблағлар манбасига кўра, ўз маблағлари ва четдан жалб 
этилган маблағларга бўлинади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling