Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти


 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархини ҳисоблаш


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/158
Sana19.10.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1709637
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   158
Bog'liq
Mw7o3rNWhg95x0IAjdkkFeNgBVYAjAOeuA1gye1d

11.2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархини ҳисоблаш 
тартиби 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархи маҳсулот бирлигини ишлаб 
чиқариш учун сарфланган ресурсларнинг харажатини (миқдорини) жорий 
нархларда ҳисоблаш асосида аниқланади. Қишлоқ хўжалигида 
маҳсулотлар таннархини аниқлашда харажатларни маълум гуруҳларга 
бўлиш заруриятибор ва ундан фойдалинади. Харажатларни гуруҳларга 
бўлиш маҳсулот таннархи калькуляцияси деб аталади. Калькуляция – 
қилинаётган харажатларни гуруҳларга, харажат моддаларига бўлишдир. 
Қишлақ хўжалигида маҳсулот таннархига қуйдаги харажатлар киради. 
№ 
Харажат моддалари 
Ўсимликчиликда 
Чорвачиликда 
1. 
Иш ҳақи қўшимчалари билан 


2. 
Уруғлик 


3. 
Ем-хашак 


4. 
Ёқилғи-мойлаш материаллари 


5. 
Ўғит 


6. 
Зараркунанда ва касалликларга 
қарши кураш воситалари 


7. 
Асосий ишлаб чиқариш 
воситаларини сақлаш 


8. 
Иш ва хизматлар 


3-чизма. Қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар таннархини белгиловчи 
харажатлар турлари 


117 
Таннахнинг таркибини йиллар давомида таҳлил қилиб ўрганиш 
иқтисодчиларга, 
хўжалик 
раҳбарларига 
мавжуд 
камчилик 
ва 
фойдаланилмаётган имкониятларни кўрсатади. Маҳсулот таннархига 
кирган харажатлар таркиби, миқдори ва иқтисодий моҳияти жиҳатидан 
бир – биридан фарқ қилади. Шунинг учун уларни харажат моддаларига 
тўғри бўлиш катта аҳамият касб этади. 
Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига қараб харажатлар тўғри ёки 
бевосита ҳамда эгри ёки билвосита харажатларга бўлинади. Бевосита 
харажатлар маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашади ва 
таннахга тўғридан – тўғри киради. Буларга ўғитлар, уруғликлар, ем – 
хашак, шу маҳсулотни ишлаб чиқаришда иштирок этканларнинг ши ҳақи 
ва бошқалар киради. Лекин қишлоқ хўжалигининг ўзига хослиги шундаки, 
унда бир ходим ёки бир техника воситаси бир йилда бир нечта маҳсулот 
ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Уларнинг харажатлариана шу 
маҳсулотлар ўртасида тақсимлаш маълум қийинчиликлар туғдиради. 
Айниқса, корхонани бошқариш билан боғлиқ харажатлар бу борада 
алоҳида методикани талаб қилади. Бу харажатлар бир маҳсулоттурига 
тўғридан – тўғри кирмаганлиги сабабли уларни билвосита ёки эгри 
харажатлар деб юритилади. 
Қишлоқ хўжалигида барча харажатлар 1 гектар ёки бир бош чорва 
ҳайвонигаҳисобланади. Бир гектар ердан олинган маҳсулот миқторига шу 
бир гектар ерга кетган харажатлар \миқтори уни шу чорва молидан 
олинган маҳсулотга бўлиш йўли билан аниқланади. Бу бир қарашда анча 
тушинарлига ўхшайди. Аслида эса бунда ўзига хос қийинчиликлар 
мавжуд. Гап шундаки, қишлоқ хўжалигида бир ишлаб чиқариш жараёнида 
асосий, қўшимча ва ёндаш маҳсулотлар олинади. Олинган бузоқ қўшимча 
маҳсулот ҳисобланади. Шу сигирдан 5 – 6 тонна миқдорида органик ўғит – 
гўнг олинади. Бу маҳсулот ёндаш маҳсулот ҳисобланади. Барча 
харажатлар бир бош сигирга қилинган. Яъни, сигир боқилган ва натижада 
3 хил маҳсулот олинган. Биз сутга, бузоққа ва гўнгга алоҳида харажат 
қилган эмасмиз. Бундай ҳолда маҳсулот бирлигининг таннархини 
ҳисоблаш ўзига хос мураккабликни келтириб чиқаради.
Ўсимликчиликда эса барча харажатлар бир гектарга қилинади. 
Масалан, бир гектар ерга дон экдик. Ерни тайёрладик, уруғлик сарфладик, 
ўғит бердик, суғордик ва ҳосилни йиғиштириб олдик. Дончиликда асосий 
маҳсулот дон олинди. Қўшимча маҳсулот-дон чиқиндиси ва ёндаш 
маҳсулот – самон олинди. Ана шу маҳсулотларга харажатларни тақсимлаш 
зарурати келиб чиқади. Бундай ҳолларда бир неча усул билан маҳсулотлар 
таннархи аниқланади.
Биринчи усул қўшимча ва ёндаш маҳсулот илмий асосланган маълум 
коэффициентлар орқали асосий маҳсулотга айлантириб олинади. Натижада 
харажатлар маҳсулот ҳажмига тақсимланади ва бир бирлик маҳсулот 
таннархи аниқланади. Кейин яна коэффициентлар ёрдамида қўшимча ва 


118 
ёндаш маҳсулот таннархи аниқланади. Иккинчи усулда маҳсулотларнинг 
нархи асосида қилинган харажатлар тақсимланади. Учинчи усулда ёндаш 
маҳсулотнинг қиймати аниқланади ва қилинган харажатлардан чиқариб 
ташланади. Қолган харажатлар асосий ва қўшимча маҳсулотларга 
тақсимланади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling