Агросаноат мажмуаси бозор инфратузилмасининг хизматлар кўрсатиш бўғинлари таркиби Ҳудудий хусусияти ва ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича тармоқлар қуйидагиларга бўлинади: - инфратузилманинг халқ хўжалиги тармоқлари;
- ҳудудий тармоқлар;
- конкрет корхонада маҳаллий ёки ишлаб чиқариш тармоқлари.
- Халқ хўжалиги инфратузилмаси бутун халқ хўжалигининг самарали ишлашига хизмат қиладиган тармоқ ва хизматлардан иборат. Шундай қилиб, у ягона энергетик, транспорт, алоқа тизимлари буюк инфратузилма мажмуи ҳисобланади; халқ хўжалигининг электрэнергиясига, почта, телеграф ва транспорт алоқларига бўлган талабини қондиришга йўналтирилган. Ҳудудий инфратузилма алоҳида иқтисодий районларнинг ривожланиш ва ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуилари шаклланиши билан боғлиқ. Локал ёки ишлаб чиқариш инфратузилмаси алоҳида корхоналарнинг фаолиятини таъминлайдиган элемент ва ишлаб чиқаришдан иборат. Локал инфратузилмага ички хўжалик ва хўжаликлараро йўл қурадиган ташкилот мисол бўла олади.
- Тармоқ хусусиятлари бўйича инфратузилма тармоқлараро инфратузилма ва тармоқ ички инфратузилмасига бўлинади.
- Тармоқлараро инфратузилма халқ хўжалигининг кўпгина тармоқларига хизмат қилишга йўналтирилган.
- Тармоқ ичи инфратузилмаси эса конкрет тармоқнинг ишлашига ёрдам беради.
Кишлок хужалигини баркарор ривожлантиришда институционал инфратузилмаларнинг ахамияти юкори. - Институционал инфратузилма қишлоқ хўжалиги ривожланишининг оптимал макроиктисодий нисбатларини тартибга солувчи ва қўллаб-қувватловчи сохалар фаолияти турларини ўз ичига олади.
- Институционал инфратузилмалар таркибида давлат бошкаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, муассасалар ривожланиб бормокда.
Агросаноат мажмуаси инфратузилмасининг ўзига хос хусусиятларига қуйидагилар киради: - агросаноат мажмуи хизматлар бозори кўп қиррали, мураккаб, универсал, унга маълум даражада мавсумийлик хосдир;
Do'stlaringiz bilan baham: |