Агрoсанoат мажмуасининг инфратузилмаси ва таркибий тузилмаси


• аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими


Download 0.82 Mb.
bet2/7
Sana04.01.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1077243
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-mavzu ASM

• аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими;

• йўловчи ташиш тизими;

• алоқа хизмати;

• уй – жой хўжалиги;

• мактабгача таълим тизими;

• таълим тизими;

• соғлиқни сақлаш тизими;

• аҳолини табиий газ, ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминлаш тизимлари;

• спорт-соғломлаштириш тизими;

• коммунал хизматлар;

• маданий –маиший хизматлар тизими ва бошқалар.

  • Мақсадли йўналиши, шаклланиш манбаи, ҳудудий жойлашуви ва ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра, ижтимоий инфратузилма объектлари ва хизмат соҳаларини 2 гуруҳга бўлиш мумкин:
  • Биринчи гуруҳга корхоналар ҳисобидан барпо этилган, хўжалик бўлимларида жойлашган ва меҳнат шароитлари, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш жараёнида ишчиларнинг ҳордиқ олиши, шарт-шароитларини яхшилашга қаратилган объектлар тегишлидир. Бу гуруҳ таркибига бригадалар ва чорвачилик фермаларидаги маиший иншоотлар, бўлимлардаги умумий овқатланиш пунктлари (буфетлар, ошхоналар, тамаддихоналар), соғлиқни сақлаш, маданият ва ҳордиқ объектлари (профилакторийлар, врач кабинетлари, ўқув заллари ва бошқалар), ёнғинга қарши пунктлар киради. Улар чорвачилик мажмуаларида, фермаларида, устахоналарда, трактор бригадаларида, дала станцияларида жойлаштирилади.
  • Иккинчи гуруҳга қишлоқ хўжалиги корхоналарининг аҳоли пунктларида жойлашган, аҳолининг коммунал уй-жой талабларини қондириш учун мўлжалланган ва қоида бўйича давлат ресурслари, катта корхоналар ва агросаноат уюшмаларининг махсус воситалари ҳисобига ташкил этилган ижтимоий инфратузилма объектлари, маиший хизмат корхоналари, соғлиқни сақлаш, спорт, мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари, маданият уйлари ва клублар, савдо корхоналари тааллуқлидир.
  • Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш билан боғлиқ муаммонинг ечиишига салбий таъсир кўрсатадиган омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
  • бу соҳа меҳнати унумсиз деб қаралиб, моддий ишлаб чиқаришга соҳасига кўпроқ эътибор бериш сиёсати;
  • • аҳоли жон бошига тўғри келадиган жами миллий маҳсулот ҳажмининг юқори эмаслиги.
  • • меҳнат тақсимотининг маълум ҳудуд манфаатларининг устунлиги асосида ташкил этилганлиги;
  • • аҳолининг реал даромади талабнинг пастлигини таъминлайди;
  • • давлатнинг иқтисодий монополистик хукмронлиги бу соҳанинг тараққиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин;
  •  Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 4,653 минг сўмни (597,4 доллар) ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга юқоридир.
  • 2019 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши 1 494 доллар,
  • 2020 йилда - 1 719 доллар,
  • 2021 йилда - 1 956 долларни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling