1-дан, АСМга кирувчи тармoқларда xизмат кўрсатадиган сoҳаларни ва xизматларнинг турларини кўпайтириш. 2-дан, xизмат бoзoрида рақoбат муҳитини ривoжлантириш. 3-дан, xизмат кўрсатиш сoҳасида кооперативлар ташкил етиш, масалан, теxникадан биргаликда фoйдаланиш кооперативи. 4-дан, паxтачиликдаги айрим зарур xизматлар ғаллачиликда тўғри келмайди, шунинг учун бу сoҳаларнинг ўзига мoс ишлаб чиқариш инфратузилмасини ташкил этиш. 5-дан, қoракўлчилик xўжаликлари инфратузилмаси паxтачиликдаги ишлаб чиқариш инфратузилмасидан тубдан фарқ қилади, буларни замoн талабига мoслаштириш зарур. - аввало, иш билан банд бўлмаган аҳолини қўшимча ишчи ўринлари билан таъминлашга асос бўлади;
- аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилашга хизмат қилади;
- саноатнинг қишлоққа олиб кирилишига туртки бўлади;
- қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилаётган маҳсулотларнинг йўқотилиши олдини олади;
- қишлоқ ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ва унга хизмат кўрсатиш ҳақида таъминот йўналишидаги соҳалар ўртасида мустаҳкам иқтисодий алоқани йўлга қўйилишига сабаб бўлади;
- хизмат кўрсатиш ва таъминот тизимида рақобат муҳитини яратиш асосида қишлоқ хўжалиги тармоғини барқарор ривожланишини таъминлайди;
- маҳсулот етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини оширади
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилган - Фермер хўжаликлари таъсисчилиги асосида ташкил этилган муқобил машина-трактор парки ва сувдан фойдаланувчилар уюшмасиининг меъёрий, иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини қайта кўриб чиқиш;
- Жойларда ташкил этилган ёқилғи-мойлаш материаллар ва минерал ўғитларни етказиб бериш шаҳобчаларини юридик шахс мақоми масаласини кўриб чиқиш;
- Инфратузилма шаҳобчаларини ташкил этишни оптимал жойлаштириш;
- Ҳудудларнинг шароитидан келиб чиқиб, сувдан фойдаланиш уюшмаларини сув йўналишига қараб бирлаштириш;
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи миницехлар қуриш учун фермер хўжаликларига узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |