Балғамда паразитлар патологик элементлар ҳар хил аралашмалар мавжуд бўлганда
Қора ва оқ фонда Петри чашкасида кўрув ўтказилади. Ажралган элементларни оддий кўз билан балғамда аниқлаш мумкин:
Куршман спираллари зич катта бўлмаган спиралсимон оқ иплар кўринишда;
фибрин лахталари —оқиш ва қизғиш дарахтсимон шохланган ҳосилалар ( фибриноз бронхитда, камдан кам кру-поз пневмонияда);
Гуручсимон дон (ясмиқ) — катта бўлмаган сариқ- яшилсимон зич юмалоқ, охакланган эластик толалар, холестерин кристаллари , совундан ташкил топган, детрих пробкалари-шакли ва таркиби бўйича ясмиққа ўхшаш лекин туберкулёз микобактерияларидан ташкил топмаган ва сассиқ ҳид таратувчи ( гангренада, сурункали абсцессда, йирингли бронхитда, бронхоэктазда); микобактериялардан ташкил топган.
Балғамни микроскопик текшириш
Балғам ҳар доим инфекцияланган, шунинг учун у билан мулоқотда эҳтиёт бўлиш керак. Шунингдек, сил микобактериялари қийин бузилади, уларнисил билан касалланганларда ва инфекция манбаларида аниқлаш мумкин.
Натив препарат тайёралш техникаси
Балғам Петри чашкасига солиниб шпател ва игна ёрдамида ярим тиниқ қатлам қолгунча тарқатилади (игна ва шпател ўнг ва чап қўлда перо кўринишида ушланади). Балғамдаги ҳосилаларбузилмаслиги учун жуда эҳтиёткорлик билан бажарилади. Балғамнинг ярим тиниқ қавати оқ ва қора фонларда кўринади, ранги, консистенцияси, шакли бўйича фарқ қилинадиган қисмлари ажратиб олинади.
Топилган ҳосилалар кесувчи характлантирувчи инструмент билан ажратилади, ажратилган қисмни шикастламасликка харакат қилиш керак. Ажратиб олинган материал предмет ойнасига ўтказилади, бунда консистенцияси бўйича зичлари препаратнинг марказига яқин роқ, зичлиги пастлари эса периферияга жойлаштирилади. Материал ойна билан ёпилади. Одатда йиғилган материални максимал кўриш учун битта предмет ойнасида иккита препарт тайёрланади. Тайёрланган балғам препаратлари тўғри тайёрланган бўлса, ёпилган ойнадан чиқмайди. Препарат Куршман спиралларини кўриш ва бирламчи ориентировка учун кичик (объектив х5, окуляр х7)ҳажмда, шаклли элементларини ажратиш учун эса катта ҳажмда кўрилади
Do'stlaringiz bilan baham: |