1.Усул принциплари.
Гемоглобин темирсинеродит калий билан таъсирлашиб, метгемоглобинга оксидланади, хосил бўлгани ацетонциангидрин билан,гемоглобинцианидга бўялади, бўялиш интенсивлиги гемоглабин таркибига пропорционал.
2.Реактивлар:
а) ацетонциангидрин сақловчи трансформирловчи эритма (0,5мл), калий темирсинеродит (200 мг), натрий бикарбонат (1 г), дистиллирланган сув ( 1000 мл гача). Лойқаланиш пайдо бўлса, эритма ишлатишга яроқли эмас; б) гемоглобинцианиднинг стандарт эритмаси —
5 мл. Гемоглобинцианид концентрацияси — 150 г/л.
3.Трансформирловчи эритмани тайёрлаш.
Ўлчовли колбага 1000 мл га, тахминан 500 мл дистиллирланган сув қўшиш, реактив аралашмаларни ва 1 ампула ацетонциангидрин қўшилади, аралаштирилади ва белгигича дистиллирланган сув қуйилади, аралаштирилади ва сақлаш учун бошқа идишга қуйиб қўйилади. Салқин, қоронғи жойда сақланилади.
4.Аниқлаш йўллари.
20 мкл қон 5 мл трансформирловчи эритмага қуйилади, яхшилаб аралаштирилади, 20 минутга қолдирилиб, сўнгра фотоэлектроколориметрда 500–560 нм (яшил ёруғфилтр) тўлқин узунлигида, 1 см қалинликдаги трансформирловчи эритмага ёки дистиллирланган сувга қарши кюветда ўлчанади. Натижалар г/л да ифодаланади.
Қондаги гемоглобин миқдорини калориметрик усулда аниқлаш
Қондаги гемоглобинни тахминий аниқлаш учун баъзан Сали гемометридан фойдаланилади. Усул текширилувчи эритма бўялиш интенсив
гематинга айланади. Хосил бўлган эритма колориметланади:
градуирланган пипетканинг пастки думалоқ белгисигача, хлорид кислотанинг децинормал эритмаси қуйилади;
сўнгра пробиркага капилляр пипетка ёрдамида,20 мкл бармоқдан олинган текширилаётган қон қуйилади;
хлорид кислота билан қон, пробиркани пастки қисмига енгил урилиб, яхшилаб аралаштирилади. Қон рангининг ўзгариши 5 дақиқа давомида кузатилади;
вақт тугаганидан кейин суюқлик, интенсивлиги стандарт эритма бўялиш интенсивлиги билан бир хил бўлгунча асталик билан аралаштирилади;
эритманинг пастки менинск сатхидаги шкала рақами гемоглобиннинг граммфоиз (г%), грамм литрдаги (г/л) концентрациясини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |