№
|
Буйруқда белгиланган вазифалар
|
Ижро учун масъуллар
|
Бажарилиш ҳолати
|
1.
|
Ўзгидромет ва унинг тизимида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 августдаги
ЎРҚ-790-сон қонуни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
|
|
|
2.
|
Мазкур Қонуннинг 11-моддасига асосан доимий равишда ўз тасарруфидаги объектларда:
рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга, шу жумладан одамларнинг ҳаётига ва соғлигига таҳдид солувчи касалликларнинг кенг тарқалишига йўл кўймасликка қаратилган профилактика тадбирларни ўтказиш;
|
Гидрометеорологик илмий тадқиқот институти (Агзамов), “Метеоинфоком” ДМ (Болтабоев), Гидрометеорологик кузатув тармоғи бошқармаси (Нарзуллаев), Ишлар бошқармаси (Артиков), Фуқаро муҳофазаси (Мухаммедова), Меҳнат муҳофазаси (Азимов) ва ҳудудий гидрометеорология бошқармалари
|
|
фавқулодда вазиятлар шароитларида ҳаракат қилиш шайлигини ошириш;
|
|
ходимларини фавқулодда вазиятлардаги муҳофазаланиш усулларига ва ҳаракатларига ўргатишни ташкиллаштирсин.
|
|
3.
|
Қонуннинг 11-моддасига асосан доимий равишда:
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ва молиявий ресурслар захираларини яратиш, ушбу мақсадлар учун хар йилги ажратмаларни белгилаш ҳамда марказлашган таъминотини амалга ошириш;
|
Инвестицион лойиҳаларни мувофиқлаштириш, маркетинг тадқиқотлари ва молиялаштириш бошқармаси (Халияров)
|
|
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир режаларга мувофиқ ишлаб чиқариш объектларида ва ижтимоий объектларда, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда қутқарув ишлари ҳамда кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларнинг ташкил этилишини молиялаштирилиши ва амалга оширилишини;
|
|
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чоғида ҳалок бўлган ёки жабрланган ходимларга компенсациялар тўлаш ишларини таъминласин.
|
|
4.
|
Қонуннинг 15-моддасига асосан доимий равишда:
Ўзгидромет тизимида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир тадбирларни ёритиш;
|
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими (Асилходжаева)
|
|
тизим ходимларига фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги билимларни тарғиб қилишда иштирок этишни ташкиллаштирсин.
|
|
5.
|
Қонуннинг 27 ва 29-моддаларига асосан доимий равишда (ваколат доирасида):
фавқулодда вазиятларга олиб келувчи потенциал манбаларни барвақт прогнозлаш, улар устидан тизимли кузатувни ташкил этиш;
|
Гидрометеорологик таъминот бошқармаси (Захидов), Гидрометеорологик кузатувлар тармоғи бошқармаси (Нарзуллаев) ва Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими (Асилходжаева)
|
|
фавқулодда вазиятлар мониторингига ва уларни прогноз қилишга доир ахборотни доимий равишда тегишли вазирлик ва идоралар билан алмашишни таъминлаш;
|
|
фавқулодда вазиятлар тўғрисида ахборотни оммавий ахборот воситалари орқали ўз вақтида ва ишончли тарзда хабардор қилишни ташкиллаштирсинлар.
|
|
6.
|
Тизимда фаолият кўрсатувчи ходимларга қонуннинг мазмун моҳияти ва Ўзгидрометнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доир асосий вазифалари (53-модда) юзасидан тушунтириш ишларини амалга оширсин.
|
Юридик бўлим (Исломов)
|
|
7.
|
Мазкур буйруқнинг ижроси устидан назоратни Бош директор ўринбосари И.Каримов зиммасига юклансин.
|
|
|