№
|
Буйруқда белгиланган вазифалар
|
Ижро учун масъуллар
|
Бажарилиш ҳолати
|
1.
|
Ўзгидромет ва унинг тизим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
|
|
|
2.
|
Жорий йилнинг:
25 сентябрига қадар бошқарувидаги давлат кўчмас мулк объектларини тўлиқ хатловдан ўтказсин, бунда жорий йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган объектларга алоҳида аҳамият қаратилсин;
|
Гидрометеорологик кузатувлар тармоғи бошқармаси (Нарзуллаев), Ишлар бошқармаси (Артиков) ҳамда худудий гидрометеорология бошқармалари
|
|
15 ноябрга қадар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг кадастр органларида қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласинлар;
|
|
1 декабрга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан кўчмас мулк объектларини кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Марказий аппаратга тақдим этилсин.
|
|
3.
|
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни ҳудудий гидрометеорология бошқармалари раҳбарлари талабномаларига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда молиялаштиришни таъминласин.
|
Инвестицион лойиҳаларни мувофиқлаштириш, маркетинг тадқиқотлари ва молиялаштириш бошқармаси (Халияров)
|
|
4.
|
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2023 йил 1 январдан бошлаб тегишли ҳуқуқлари кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулк объектлари расмийлаштирилган далолатнома асосида агентликнинг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.
|
|
|
|
5.
|
Ушбу буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлар” режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
|
|
|
6.
|
Мазкур буйруқ ижроси назоратини Гидрометеорологик кузатувлар тармоғи бошқармаси А.Нарзуллаев зиммасига юклатилсин.
|
Гидрометеорологик кузатувлар тармоғи бошқармаси (А.Нарзуллаев)
|
|