Ахборот хавфсизлиги асослари


Download 231 Kb.
bet1/3
Sana13.04.2023
Hajmi231 Kb.
#1352980
  1   2   3
Bog'liq
4- Ахборот хавфсизлиги моделлари

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ АСОСЛАРИ

  • “Ахборот хавфсизлиги” кафедраси ассистенти Юсупов Б. К

Мавзу: АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ МОДЕЛЛАРИ

  • Режа:
  • 1. Ахборот хавфсизлигини бузувчининг модели;
  • 2. Компьютер тизимлари ва тармоқларида хавфсизлик моделлари.

1 - режа : Ахборот хавфсизлигини бузувчининг модели

  • Бўлиши мумкин бўлган тахдидларни олдини олиш учун нафақат операцион тизимларни, дастурий таъминотни ҳимоялаш ва фойдаланишни назорат қилиш, балки бузувчилар туркумини ва улар фойдаланадиган усулларни аниқлаш лозим.
  • Сабаблар, мақсадлар ва усулларга боғлиқ ҳолда ахборот хавфсизлигини бузувчиларни тўртта категорияга ажратиш мумкин:
  • - саргузашт қидирувчилар;
  • - ғоявий хакерлар;
  • - хакерлар-профессионаллар;
  • - ишончсиз ходимлар.

1 - режа : Ахборот хавфсизлигини бузувчининг модели

  • Саргузашт қидирувчи, одатда, ёш, кўпинча талаба ёки юқори синф ўқувчиси ва унда ўйлаб қилинган хужум режаси камдан-кам бўлади. У нишонини тасодифан танлайди, қийинчиликларга дуч келса чекинади. Бундай саргузашт қидирувчи муваффақиятларини факат яқин дўстлари–касбдошлари билан ўртоқлашади.

1 - режа : Ахборот хавфсизлигини бузувчининг модели

  • Ғояли хакер – бу ҳам саргузашт қидурувчи, аммо моҳирроқ. У ўзининг эътиқоди асосида муайян нишонларни (хостлар ва ресурсларни) танлайди. Унинг яхши кўрган хужум тури Web-сервернинг ахборотини ўзгартириши ёки, жуда кам ҳолларда, хужумланувчи ресурслар ишини блокировка қилиш. Саргузашт қидирувчиларга нисбатан ғояли хакерлар муваффақиятларини кенгрок аудиторияда, одатда ахборотни хакер Web-узелда ёки Usenet анжуманида жойлаштирилган ҳолда эълон қиладилар.

Download 231 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling