Ахборот хавфсизлиги бўйича маъруза матни


Download 462.68 Kb.
bet9/12
Sana04.02.2023
Hajmi462.68 Kb.
#1161499
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Ax. Xavf

1. Ҳимоянинг жисмоний тизимида механик, электоро механик, электрон, электрон-оптик, радио, радио-техник ва бошқа қурилмалар орқали ахборотнинг тарқалиши ва ноқонуний фойдаланилишининг олди олинади. Бунинг учун қуйидаги вазифалар бажарилиши керак:
- ташкилотни қўриқлаш ва кузатиш;
- бино ва унинг ички хоналарини қўриқлаш ва назорат қилиш;
- молиявий ва ахборот асбоб ускуналарини, маҳсулотларини қўриқлаш;
- бино ва хонага кириш назоратини амалга ошириш зарур.
Ўз навбатида жисмоний ҳимояни уч категорияга бўлиш мумкин: огоҳлантириш воситалари, излаб топиш воситалари ва йўқ этиш воситалари.Масалан, бирор объектнинг девор билан ўралиши бу ҳудудга рухсатсиз кирилмаслигидан огоҳлантиради. Ёнғин эса йўқ қилиш хавфини туғдиради.
2. Аппаратли ҳимояда яширин ахборот манбааларига техник таъсир кўрсатиш, қурилмалар ўрнатиш, ҳимоя воситаларини йўқ қилиш назарда тутилади. Бунда ахборотнинг чиқиш каналларини ёпиш, ҳар хил объектларда, жойларда хавфли каналларининг пайдо бўлишининг олдини олиш, жосуслик ишларини аниқлаш ва бартараф қилиш ишлари амалга оширилади.
3. Дастурий ҳимояда компьютерни бегоналарнинг киришдан сақлаш назарда тутилади.
Дастурий ҳимояда конфиденциал ахборотнинг хавфсизлигини ҳимоялашдқуйидаги дастурлар қўлланилади:

  • ахборот манбаларини рухсат берилмаган шахсларнинг киришдан ҳимоя қилиш;

  • ахборотдан нусха кўчиришнинг олдини олиш;

  • дастурлардан нусха кўчиришнинг олдини олиш;

  • дастурларни вируслардан ҳимоя;

  • ахборотни вируслардан ҳимоя;

  • алоқа каналларининг дастурий ҳимояси.

4. Криптографик ҳимояда


5 маъруза
Ахборотни ҳимоя қилиш усуллари
Усуллар - бу яширин ахборотни ҳимоя қилиш йўлида қуйилган мақсадларга эришиш учун қўлланиладиган куч ва воситаларнинг тартиб қоидалари.
Ахборотни ҳимоя қилиш усуллари бу ахборотнинг конф-лиги, бутунлиги, тўлиқ ва очиқлиги, ички ва ташқи хавфларга қаршилик кўрсатишда қўлланиладиган усуллар, кучлар ва воситалар бирлашмаси.
Хавфсизликни таъминлаш-хавфсизлик бу шахснинг, ташкилот ва мамалакатнинг ички ва ташқи хавфлардан ҳимояланган ҳолати. Бу хавфсизлиги қуйидагича таъминланади:

  • хавфлардан огоҳлантириш – бу ҳавсизлик таъминлашида қулланиладиган превентив чоралар;

  • хавфни борлигини аниқлаш-реал ёки кутилиши мумкин бўлган хавфни назорат қилиш;

  • хавфни топиш-реаль хавфни ва аниқ жиноий ҳаракатни ўз вақтида аниқлаш;

  • жиноий ҳаракатнинг тарқалишининг олдини олиш-аниқ жиноий ҳаракатни ва хавфни (маълум бир усул билан) бартараф қилиш;

  • оқибатларнинг ликвидицаияси-етказилган зарарни бартараф этиш.

Ахборотни ҳимоя қилиш мақсадлари:

  • ахборотнинг тарқалиши ва оқиб кетиш олдини олиш;

  • яширин киришнинг таъқиқланиши;

  • бутунлиги, тўлиқлиги ва ҳақиқатлиги сақланиши.

Ахборотни узатаётганда ҳар хил кутилмаган ҳалат юзага келиши умукин. Масалан, хизматчининг, фойдаланувчининг рухсатсиз, ёмон ниятли ҳаракатлари, фойаланувчи ёки хизматчининг хатолари, аппаратура ёки программаларнинг ишламай қолиши, фалокатлар, ҳар хил авария ва хавфлар.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишини таҳлил қилган олимларимиз, ҳимоя қилиш асосини ташкил этувчи стркутура ва концепцияларни қуйидагича келтиради:

  • саноат асосида ахборотни ҳимоя қилиш техник воситаларнинг кўплиги ва кенг ривожланганлиги;

  • ахборотни ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қиладиган, ихтисослашган фирмаларнинг кўплиги; (мисол домладан)

  • ушбу муаммога қарашлар тизимини етарлича аниқ баёнлаш;

  • аниқ муҳим амалий тажрибаларнинг борлиги.

Шунингдек, маҳаллий ва хорижий матбуотнинг таъкидлашича, ахборотга қаратилган ёмон ниятлар қарши фикрнинг ўсишини кучайтиради. Тажриба шуни кўрсатадики, бунга қарши кураш учун муҳим ва мақсадли йўналтирилган жараённи, амалиётни ташкил этиш керак.
Бунинг учун аввало малакали мутахассислар, маъмурият, фойдаланувчилар, илмий ходимлар фаол қатнашишлари шарт. Бу масаланинг ташкилотчилик томонини аниқлаб олиш керак. Чунки,

  • ахборот хавфсизлигини таъминлаш одноразовий акт бўлиб қолмайди, чунки бу узлуксиз жараён.

(Бу узлуксиз жараёнда ахборот хавфсизлигини таъминлашда муҳим усуллари, услублари, йўналишлари бор. Хавфли ахборот жамиятда бўшлиқ тўлдиради. Ушбу усуллар эса бўшлиқни хавфли ахборотлардан сақлайди. )

  • ахборот хавфсизлигини таъминлашда ҳимоя воситлардан фойдаланилади. Агарда барча ҳимоя қилиш воситалари яъни, усуллар, услублар, меъёрлар бирлашсагина катта натижа беради. Бу бирлашма ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими дейилади.

  • АХТ да ички ва ташқи шароитга қараб бу тизимнинг фаолияти назорат қилинади, қайта янгиланади, керак бўлса қўшимча қилинади.

  • ахборотни ҳимоя қилиш учун қаратилган қонун-қоидаларга фойдаланувчилар роия қилсагина ахборот ҳимоя қилинади.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун қўйидаги талаблар қўйилади:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling