Ахборот хавфсизлиги бўйича маъруза матни


маъруза Ахборот хавфсизлигига нисбатан тажовузларнинг салбий таъсири ва уларнинг олдини олиш усуллари


Download 462.68 Kb.
bet5/12
Sana04.02.2023
Hajmi462.68 Kb.
#1161499
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ax. Xavf

3 маъруза
Ахборот хавфсизлигига нисбатан тажовузларнинг салбий таъсири ва уларнинг олдини олиш усуллари

Ахборот хавфсизлигига нисбатан тажовузларнинг олдини олиш ва бартараф этишда ҳуқуқий, дастурий-техник ва ташкилий –иқтисодий усуллар қўлланилади.


Ҳуқуқий усуллар жамиятда ахборот муносабатларини тартибга солувчи, ахборот хавфсизлигини таъминловчи комплекс меъёрий-услубий ҳужжатларни ва меъёрий-ҳуқуқий актларни ишлаб чиқишни кўзда тутади.
Дастурий-техник усуллар қайта ишланаётган ахборотнинг берухсат олинишига йўл қўймаслик ва унинг тарқалиб кетишининг олдини олиш, маълумотларнинг нотўғри талқин қилиниши, йўқотилиши, ўзгаришига ёки ахборот воситаларининг ишини тўхтатишига олиб келувчи таъсирларнинг олдини олиш, дастур ва аппаратларга солинган мосламаларни аниқлаш, техник усуллар билан маълумотларни ушлаб қолишнинг олдини олиш, алоқа каналлари орқали узатишда маълумотларни ҳимоя қилиш воситалари, жумладан криптография (фақат сирини биладиганларгина тушунадиган ёзувлар)ни қўллашни ўз ичига олади.
Ташкилий-иқтисодий усуллар маҳфий ва яширин маълумотларни ҳимоя қилиш системасини яратиш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш, ушбу системаларни ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификатлаш, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, маълумотларни ҳимоялаш усуллари ва воситаларини стандартлаштириш, ҳимоя қилинган ахборот системаларида ходимлар ҳаракатини назорат қилишни ўз ичига олади.
Ушбу усулларнинг қўлланилиши ахборот хавфсизлигини таъминлашда банд бўлган ва жавобгар ходимларни иқтисодий рағбатлантириш ва маънавий қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин эгаллайди.
Ҳар бир йўналишларда ахборот хавфсизлигининг таъминланиши ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, биринчи навбатда белгиланган вазифаларнинг бажарилиш спецификасига, ахборот хавфсизлигининг ҳар бир соҳасига хос бўлган бўш элементлар ва бўғинлар мавжудлигига боғлиқ.
Шу боис бу шакл ва усуллардан фаолиятнинг ҳар бир йўналишида ишни махсус ташкиллаштириш, ахборот хавфсизлиги ҳолатига таъсир қилувчи ўзгача (специфик) омилларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш талаб қилинади.
Акс ҳолда қуйидаги хавфларга учраши мумкин.
Сиёсий йўналишда:
- маҳаллий ва чет эл ОАВ (нашриётлар, радио, телевидение, телекоммуникацион системалар ёрдамида тарқатиладиган электрон даврий нашрлар) таъсирида аҳолининг турли гуруҳларининг умумий фикрлари ва сиёсий қарашлар шаклланишига;
- вақтида ахборот билан таъминланишга боғлиқ бўлган сиёсий, бошқарув қарорларини қабул қилиш систеамасига;
- сиёсий ташкилотлар, партиялар, бирлашмалар ва ҳаракатларнинг ОАВ орқали Ўзбекистон Конституциясида тасдиқланган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий йўналишдаги ўз дастурларини эркин ифода қилиш ҳуқуқларига;
- давлат ҳокимияти ва бошқарувининг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт ҳақида ОАВ, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқа марказлари ва шу кабилар орқали аҳолига доимий ахборот бериш системасига;
-жамият фикрини аниқлаш, ўрганиш, таҳлил қилиш тизимларини ўз ичига олувчи жамоат фикрини шакллантириш системасига таъсир қилиши мумкин.
Бу шароитда ахборот бозорининг бир бўлаги бўлган ахборот хизматларининг фаолияти доираси қуйидагилардан ташкил топиши мумкин:

  • ОАВлардан фойдаланишда сиёсий ҳаётдаги ҳамма субъектларнинг конституцион мажбурият ва ҳуқуқларини амалга оширишга оид муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни, ҳуқуқий ва ташкилий механизмларни ишлаб чиқиш ва доимий ривожлантириш;

  • бошқарув органлари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотларининг фаолиятини ахборот-ташвиқот қилишга аралашиш, аҳолига нисбатан ёвуз мақсадда руҳий таъсир кўрсатишга қарши қаратилган ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва олиб бориш.


Download 462.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling