Ахборот хавфсизлиги соҳасида халқаро ва миллий меъёрий-ҳуқуқий база


Ахборот хавфсизлиги талабларини аниқлаш. Ташкилот ўзининг ахборот хавфсизлигига бўлган талабларини қуйидаги учта муҳим омилни ҳисобга олиб аниқлаши муҳим


Download 143.92 Kb.
bet4/12
Sana11.02.2023
Hajmi143.92 Kb.
#1190388
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3-ma\'ruza

Ахборот хавфсизлиги талабларини аниқлаш. Ташкилот ўзининг ахборот хавфсизлигига бўлган талабларини қуйидаги учта муҳим омилни ҳисобга олиб аниқлаши муҳим:

  • бизнеснинг глобал стратегияси ва ташкилотнинг мақсадларини эътиборга олиб, ташкилотда олинган хавфларни баҳолаш ёрдамида ташкилот активларига таҳдидлар аниқланади, тегишли активларнинг заифлиги ва таҳдидлар пайдо бўлиш эҳтимоли, шунингдек келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар баҳоланади;
  • ташкилот, унинг савдо шериклари, пудратчилар ва хизматларни етказиб берувчилар, қониқтириши керак бўлган юридик талаблар, қонун ҳужжатларининг талаблари, тартибга солувчи ва шартномавий талаблар, шунингдек, ушбу томонларинг ижтимоий маданий муҳити бошқа омил бўлиб ҳисобланади;
  • ўзининг ишлашини таъминлаш учун ташкилот томонидан ишлаб чиқилган принциплар, мақсадлар ва талабларнинг махсус тўплами яна бир омил бўлиб ҳисобланади.

Ахборот хавфсизлиги хавфларини баҳолаш. Ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талаблар хавфларни мунтазам баҳолаш ёрдамида аниқланади. Ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича тадбирларга кетган сарф-харажатлар ахборот хавфсизлигининг бузилиши натижасида ташкилотга етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорига мутаносиб бўлиши лозим.

Ахборот хавфсизлиги хавфларини баҳолаш. Ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талаблар хавфларни мунтазам баҳолаш ёрдамида аниқланади. Ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича тадбирларга кетган сарф-харажатлар ахборот хавфсизлигининг бузилиши натижасида ташкилотга етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорига мутаносиб бўлиши лозим.

Ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича тадбирларни танлаш. Ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланганидан ва хавфлар аниқланганидан сўнг хавфларни қабул қилса бўладиган даражагача пасайишини таъминлайдиган, ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича тадбирларни танлаш ва жорий этиш керак. Ушбу тадбирлар ушбу стандартдан, бошқа манбалардан танлаб олиниши, шунингдек, ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича ташкилотнинг ўзига хос эҳтиёжларини қондирадиган тадбирлар ишлаб чиқилиши мумкин. Ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича тадбирларни танлаш хавфларни қабул қилиш мезонларига, хавфларга баҳо бериш вариантларига асосланган ташкилий қарорларга ва хавфларни ташкилотда қабул қилинган бошқаришга умумий ёндашишга боғлиқ. Ушбу танловни тенгишли миллий ва халқаро қонун ҳужжатлари ва нормалар билан мувофиқлаштириш керак.


Download 143.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling