Ахборот хавфсизлиги соҳасида халқаро ва миллий меъёрий-ҳуқуқий база


Download 143.92 Kb.
bet9/12
Sana11.02.2023
Hajmi143.92 Kb.
#1190388
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3-ma\'ruza

ISO/IEC 15408-2005 га ўхшаш бўлган O‘z DSt ISO/IEC 15408 «Ахборот технологиялари - Хавфсизликни таъминлаш методлари ва воситалари - Ахборот технологиялари хавфсизлигини баҳолаш мезонлари» умумий сарлавҳа остидаги қуйидаги қисмлардан ташкил топган:

1-қисм: Кириш ва умумий модел;

1-қисм: Кириш ва умумий модел;

2-қисм: Хавфсизликка қўйиладиган функционал талаблар;

3-қисм: Хавфсизликка қўйиладиган ишонч талаблари.

O‘z DSt ISO/IEC 15408 хавфсизликни мустақил баҳолаш натижаларини қиёслаш имкониятини беради. Бунга АТ маҳсулотлари ва тизимларининг хавфсизлик функцияларига ва хавфсизликни баҳолашда уларга қўлланиладиган ишонч чораларига қўйиладиган талаблар умумий тўпламининг тақдим этилиши билан эришилади.

O‘z DSt ISO/IEC 15408 АТ маҳсулотлари ва тизимларининг хавфсизлик функциялари билан ишлаб чиқилишидаги каби, шундай функцияли тижорат маҳсулотлари ва тизимларининг сотиб олинишида ҳам қўлланма сифатида фойдали. АТнинг бундай маҳсулоти ёки тизимининг баҳоланиши баҳолаш объекти (БО) деб аталади. БундайБОга, масалан, операционтизимлар, ҳисоблаштармоқлари, тақсимлангантизимларваиловаларкиради.

Ахборот хавфсизлиги соҳасига оид миллий стандартлар

Ушбу бўлимда келтирилган стандартлар замон талаблари томонидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган бўлиб, асос сифатида Ўзбекистон Республикасининг "Электрон рақамли имзо хусусида"ги ва "Электрон хужжат алмашинуви хусусида"ги қонунларини келтиришимиз мумкин.

Ушбу стандартлар ЭҲМ тармоқларида, телекоммуникацияда, алоҳида ҳисоблаш комплекслари ва ЭҲМда ахборотни ишлаш тизимлари учун ахборотни шифрлашнинг умумий алгоритмини ва маълумотларни шифрлаш қоидасини белгилайди.

O‘z DSt 1092:2009 – “Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Электрон рақамли имзони шакллантириш ва текшириш жараёнлари”

Ушбу стандарт умумий фойдаланишдаги муҳофазаланмаган телекоммуникация каналлари орқали узатиладиган, берилган хабар (электрон ҳужжат) остига қўйилган электрон рақамли имзо (ЭРИ)ни шакллантириш ва унинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун электрон рақамли имзо алгоритми (ЭРИА)ни белгилайди.


Download 143.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling