Ахборот хавфсизлиги соҳасида халқаро ва миллий меъёрий-ҳуқуқий база


Стандарт электрон рақамли имзони шакллантириш ва унинг ҳақиқийлигини тасдиқлашда турли мақсадлар учун мўлжалланган ахборотларни қайта ишлаш тизимларида қўллаш учун мўлжалланган


Download 143.92 Kb.
bet10/12
Sana11.02.2023
Hajmi143.92 Kb.
#1190388
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3-ma\'ruza

Стандарт электрон рақамли имзони шакллантириш ва унинг ҳақиқийлигини тасдиқлашда турли мақсадлар учун мўлжалланган ахборотларни қайта ишлаш тизимларида қўллаш учун мўлжалланган.

Ушбу стандартда қуйидаги стандартларга ҳаволалардан фойдаланилган:

O‘z DSt 1047:2003 Ахборот технологиялари. Атамалар ва таърифлар.

O‘zDSt 1109:2006 Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Атамалар ва таърифлар.

O‘z DSt 1105:2009 – “Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Маълумотларни шифрлаш алгоритми”

Ушбу «Маълумотларни шифрлаш алгоритми» (МША) стандарти электрон маълумотларни муҳофаза қилиш учун мўлжалланган криптографик алгоритмни ифодалайди. МША - симметрик блокли шифр бўлиб, ахборотни шифрматнга ўгириш ва дастлабки матнга ўгириш учун фойдаланилади. МША 256 bit узунликдаги маълумотлар блокини шифрматнга ўгириш ва шифрматнни дастлабки матнга ўгириш учун 256 ёки 512 bit узунликдаги криптографик калитдан фойдаланиши мумкин.

Стандарт, электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) тармоқларида, алоҳида ҳисоблаш комплекслари ва ЭҲМда ахборотга ишлов бериш тизимларида ахборотни шифрлашнинг ягона алгоритмини ўрнатиб, маълумотларни шифрлаш қоидаларини белгилайди.

Маълумотларни шифрлаш алгоритми дастурий, аппарат ёки аппарат-дастурий криптографик модулларда амалга ошириш учун мўлжалланган.

Ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар ЭҲМ тармоқларида, алоҳида ҳисоблаш комплексларида ёки ЭҲМда сақланувчи ва узатилувчи маълумотларнинг криптографик муҳофазасини амалга оширишда мазкур стандартдан фойдаланишлари мумкин.

  • Ушбу стандартда қуйидаги стандартларга ҳаволалардан фойдаланилган:
  • O‘zDSt 1047:2003 Ахборот технологиялари. Атамалар ва таърифлар.
  • O‘zDSt 1109:2006 Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Атамалар ва таърифлар.

O‘z DSt 1106:2009 – “Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Хэшлаш функцияси”

Ушбу стандарт ахборотни қайта ишлаш ва муҳофаза қилишнинг криптографик методларида, шу жумладан автоматлаштирилган тизимларда ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлашда электрон рақамли имзо (бундан кейин - ЭРИ) процедураларини амалга ошириш учун қўлланиладиган иккилик символларининг исталган кетма-кетлиги учун хэшлаш функциясининг ( бундан кейин - ХФ) алгоритмини ва ҳисоблаш процедурасини белгилайди.

  • Ушбу стандартда қуйидаги стандартларга ҳаволалардан фойдаланилган:
  • ГОСТ 28147-89 Системы обработки информации. Защита криптографическая. Алгоритмы криптографического преобразования
  • O‘z DSt 1047:2003 Ахборот технологиялари. Атамалар ва таърифлар
  • O‘z DSt 1109:2006 Ахборот технологияси. Ахборотнинг криптографик муҳофазаси. Атамалар ва таърифлар

Download 143.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling