ж) давлат органининг расмий статистик маълумотлари;
з) бошқа тегишли сайтларга ўтиш учун ҳаволалар;
и) электрон-рақамли имзо қўлланиш доирасида, юридик ва жисмоний
шахслардан ҳисобот, хат, ариза, шикоят ва бошқа турдаги мурожаатларни
қабул қилиш имкониятлари.
ҳар куни янгилаб бориладиган веб-сайт умумий эътироф этилган аф-
залликларга эга бўлади:
жамоатчилик билан кенг, доимий алоқада бўлиш имконияти. Интернет
одамлар билан кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун, йилига 365 кун алоқада бўлиш
имкониятини беради.
кечикмай жавоб олиш. Интернет юзага келаётган масалалар бўйича ечим-
ни топишда зудлик билан ишга киришишга ёрдам беради.
глобал аудитория. Онлайн режимида ҳеч қандай географик тўсиқ йўқ.
аудиторияни билиш. Интернет интерактив бўлгани туфайли, ҳокимлик
ва жамоатчилик ўртасида доимий равишда ўзаро алоқа ўрнатилади. Бунда
қандайдир тахминларга ҳожат қолмайди, чунки у аудиторияга нима кераклиги-
ни тушунишга ёрдам беради.
иккиёқлама алоқа. Анъанавий оммавий ахборот воситалари пассив куза-
тувчилик ролини таклиф этиб, жамоатчилик иштирокини ўқувчи ва мухлис-
ларга чеклаб қўяди. Интернет орқали эса, аудитория веб-сайт орқали ҳокимлик
ходимлари билан эркин мулоқот қилиши, яъни фаол ўзаро алоқа ўрнатилиши
мумкин.
рентабеллик. Интернетдан фойдаланиш учун ҳақ борган сари арзонлашиб
бормоқда, демак, Интернет орқали мулоқот қилишнинг иқтисодий самарадор-
лиги ортади. Канцелярия буюмларига, материални қоғозда босиб чиқаришга
эҳтиёж қолмайди. Аммо ютуқ, аввало, иқтисодий эмас, коммуникация соҳасида
рўй беради.
100
жиззах вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайти:
http://www.jizzax.uz
бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайти:
Do'stlaringiz bilan baham: |