Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


http://pc.uz 104


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

20
http://pc.uz


104
6.1.2. Сайт учун ахборот ёзиш 
Мақола ёзишдан асосий мақсад – сайтнинг доимий 
аудиториясини яратиш, уни кенгайтириш. Матн тузишдан 
олдин унинг тахминий режасини тузиш тавсия этилади. 
Одатда, режа сарлавҳа ва кичик сарлавҳалар кўринишида 
бўлади. Матнни сўзбоши орқали мазмун жиҳатдан кичик 
блокларга ажратиш тавсия этилади.
Хатбошига алоҳида объект деб қаралади. Ҳар битта хатбошига битта фикр-
ни жойлаган маъқул. Хатбошининг асосий ғояси бир-икки гапда ифодаланади
қолганлари иккинчи даражали аҳамияга эга. Улар асосий фикрни тасдиқлаш, 
тавсифлаш ва аниқлаштиришга хизмат қилади.
Асосий фикрни матн бошида ифодалаган маъқул, токи, ўқиганда гап нимада-
лиги дарров аён бўлсин. Мисол тариқасида Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий 
сайтининг “Янгиликлар” рукнида келтирилган хабарни ҳавола этамиз
она ва бола салоМатлигини МуҳофаЗа қилиш – 
долЗарб Масала
Жиззах вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати аҳолига 
кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш масала-
сига, хусусан, вилоятда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш 
бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот ан-
жуманини ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Тадбирни ахборот 
хизмати раҳбари Д. А. кириш сўзи билан очди.
Тадбир бошида матбуот анжумани иштирокчилари вилоят 
ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш. 
А.нинг вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 
йил 1 июлдаги “2009–2013 йилларда аҳолининг репродуктив са-
ломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва 
маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни 
янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари 
Дастури тўғрисида”ги 1144-сонли қарори ижросини таъминлаш 
юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг бориши, шунингдек, 
2012 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари тўғрисидаги маъ-
рузасини тингладилар.
Йиғилишда мавзу юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқар-
маси бошлиғи П. Б. ҳам сўзга чиқди.
Тадбир давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча 
саволларга батафсил жавоб олдилар.


105
Таъкидлаб ўтиш жоизки, матн шаклини тузиш нафақат сизга муаллиф си-
фатида, балки ўқувчига ҳам қулай бўлиши керак. Шунинг учун матннинг ўзида 
кўриб чиқиладиган мавзуларни айтиб ўтган маъқул. Матн сўнггида ҳам хулоса 
сифатида бериш мумкин.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling