Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
- Bu sahifa navigatsiya:
- XVI. Боб. Электрон ҳукумат ташкилий ҳуқуқий базасининг таълим тизимини модернизациялашдаги аҳамияти Режа
- ЭҲТ ривожланиш истиқболи. ЭҲТ самарадорлигининг критерийси
Назорат саволлари.
1. Электрон тижорат нима? 2. Электрон тижорат ахолига қандай қулайликлар яратади? 3. Электрон тижоратдан электрон ҳукуматга ўтишнинг ўзига хослигини тушунтиринг. 4. ЭҲ тизимида Интернет орқали хизмат кўрсатиш қандай бўлади?. 5. ЭҲ тизимида G2B ва B2G моделларининг ривожини тушунтириб беринг. 6. ЭҲ тизимида иқтисодий самарадорликнинг ошиши нималарни ҳисобига амалга оширилади? XVI. Боб. Электрон ҳукумат ташкилий ҳуқуқий базасининг таълим тизимини модернизациялашдаги аҳамияти Режа: 1. ЭҲТ ривожланиш истиқболи. ЭҲТ самарадорлигининг критерийси. 2. Масофавий таълим ва электрон ҳукумат тизими. 3. Ахборотларни ихчамлаштириш. 4. Ахборот конфиденциаллиги. Маълумотлар базаси. Ягона ойна. ЭҲТ ривожланиш истиқболи. ЭҲТ самарадорлигининг критерийси Электрон ҳукумат – давлат органлари фаолиятини янги шаклда ташкил этиш ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологиялари асосида тезкорлик сифат даражасини ошириш ва ташкилот ва фуқароларнинг давлат хизматлари ва давлат органлари фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотни олиш учун қулай шароит яратишни таъминлашдан иборат. Ҳукумат электрон воситалар ёрдамида аҳолига, тижорат ташкилотларига, ҳукумат тузилмалари ўртасида ўзаро 166 муносабатларни такомиллаштиришда самарали хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Ҳукумат қуйидаги мақсадларга эришади: - жамоа ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар шаклларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш; - жамият ва аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш; - фаолият шартларининг ўзгаришларига тез ва самарали таъсир кўрсатиш ва эътибор қаратиш; - аҳоли ва тижорат тизимларига хизмат кўрсатишни оптималлаштириш ва хизмат нархини камайтириш; - давлат бошқарувида ташкилотлараро муносабатлар самарадорлигини ошириш; - давлат бошқаруви ходимлари салоҳиятини ошириш; - ҳукумат хизматчилари маъсулиятини ошириш, уларнинг ташаббуслигини рағбатлантириш ва давлат бошқаруви шаффофлик даражасини ошириш. Электрон ҳукумат қуйидаги имкониятларни яратади: - аҳолига ва тижоратга қулай ва тезкор хизмат кўрсатади; - фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жараёнлари изчиллигини оширади; - фуқароларнинг технологик саводхонлик даражасини оширади; - давлат бошқаруви ва раҳбарлиги жараёнларида сайловчилар изчиллигини оширади; - фуқароларнинг географик жойлашувининг таъсирини камайтиради. Электрон ҳукумат қуйидагиларни таъминлайди: - маъмурий бошқарув сарф харажатини камайтиради ва самарадорлигини оширади; - жамоа ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради; - демократияни такомиллаштириш ва халқ олдида давлат маъсулиятини ошириш. Электрон ҳукумат фойдаланувчиларининг энг катта ютуғи – офис ва уйдан чиқмаган ҳолда турли хужжатларни 167 расмийлаштириш, компьютердан узоқлашмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш, қоғоз харажатини ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишдан иборат. Электрон ҳукумат элементларини амалда жорий этилиши давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, ҳукумат фаолиятининг шаффофлиги, давлат хизматчилари томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган таъмагирлик даражасининг кескин камайишига олиб келади. Фуқаролар бевосита виртуал тизим орқали ҳукумат билан мулоқот қилиш имконига эга бўладилар. Электрон ҳукумат хизмати бугунги кунда жорий этилган. Ҳукумат органлари ва жамоат ташкилотлари ва жойларида терминаллар ўрнатилган бўлиб, ҳукумат хизматлари ҳақидаги маълумотни олиш мумкин. Электрон ҳукуматнинг жамоатчилик вазифаси – давлатни тижорат билан, давлатни фуқаролар билан, ҳамда давлатнинг давлат тассаруфидаги органлар билан ўзаро муносабатларини ташкил этишдан иборат. Электрон ҳукумат- давлат бошқарув тизими бўлиб, маълумотларни қайта ишлаш, узатиш ва тарқатишдан иборат.Электрон ҳукумат – объектив реаллик ҳисобланиб, ахборот жамиятида юзага келадиган электрон ҳукумат институтларини яратиш ва ривожланишини англатади. Электрон ҳукумат институтларининг ривожланиши бевосита жамият аъзоларининг фаравонлиги ва ижтимоий талабларини қондиришга қаратилган. Ҳукумат фаолияти самарадорлигини ошириш учун АКТдан изчил фойдаланиш ғояси ҳукумат манежменти янги ғоялари асосида маъмурий реформалар ўтказиш жараёнида юзага келди. Бу ерда Government оммавий давлат бошқарув органи тизимини ифодалайди. Янги давлат менежменти асосида электрон ҳукуматни дастурини амалга ошириш жараёнида бу маъмурий ўзгаришлар ўтказиш ғояси тор ва оммавий бошқарув ҳусусиятларини тўлиқ инобатга олмаган ҳолда яратила бошланган. Шунингдек, глобаллашув, тармоқ тузилиши, коммуникация, жамият билими каби жамият тараққиётидаги ривожланиш тенденцияси тор маънода иқтисодий ёндошувга тўсқинлик қила бошлади. 168 Ахборот ва электрон техник воситаларнинг ривожланиши давлат бошқарув жараёнлари тузилмасига жиддий ва салмоқли таъсир кўрсатди. Аввалига бу таъсир маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, қарор қабул қилиш жараёнида намоён бўлган бўлса, кейинчалик давлат бошқарув тизимини ташкил этиш ва институтлар транформациясида жиддий ўзгаришлар юзага келди. Бу ўз навбатида ҳусусий шахс ва оммавий ахборот сектори орасидаги муносабат изчиллигини ошириш, сарф ҳаражатсиз ва самарали хизмат кўрсатиш, маълумот ва билим беришни таъминлайди. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling