Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Жаҳон инфратузилмасига интеграция


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
Электрон хукумат

 
Жаҳон инфратузилмасига интеграция 
Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатнинг бевосита ва якуний 
натижалари ажратилади. Бевосита натижанинг энг кўп учрайдиган 


189 
натурал шакли бу ерда фойдали самара ёки хизмат кўрсатиш 
ҳисобланади. Меҳнатнинг якуний натижалари уларда шахс 
хусусияти ёки хизмат кўрсатиш тармоқлари ходимларининг 
фаолияти таъсири остида шаклланадиган ижтимоий турмуш 
белгилари сифатида иштирок этади. 
Буюк 
Британия, 
Голландия, 
Швеция 
каби 
айрим 
мамлакатларда марказий бошқарув органлари кичик бизнес ва 
тадбиркорлик соҳасини молиялаш меъёрларини белгилаб беради. 
Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари ва давлат 
ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бундай модели «интерсенцион» 
деган номни олган. 
Бошқарувнинг бошқа моделлари айрим кичик бизнес ва 
тадбиркорлик 
соҳаси 
муассасаларининг 
мухториятини 
кенгайтиришга йўналтирилган. Бундай тамойил Испания ва 
Нидерландияда яққол кўзга ташланади. Бу ерда кичик бизнес ва 
тадбиркорлик соҳаси муассасалари ва марказий ҳукумат органлари 
ўртасида турувчи оралиқ бошқарув органларининг ўрни катта. 
Оралиқ бошқарув органлари, одатда, ҳар қандай мамлакатда 
мавжуд бўлиб, улар турли функцияларни бажариши мумкин. Айрим 
мамлакатларда улар давлат маблағларини тақсимлаш ҳуқуқига эга. 
Оралиқ бошқарув органининг бошқа тури Швецияда учрайди, у 
ерда маслаҳат органлари сифатида минтақавий кичик бизнес ва 
тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш режаларини тузиш 
ишларида бевосита иштирок этишади. Уларнинг ишлари марказий 
маъмурият раҳбарлиги остида олиб борилади. АҚШда оралиқ 
бошқарув органлари функциясини штатлар меҳнат вазирликлари ва 
агентликлари ҳамда маҳаллий бошқарув органлари бажаради. 
Улардан ташқари кўп сонли касб жамиятлари мавжуд бўлиб, улар 
кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси фаолиятини тартибга солиш 
ва мутахассислар билан таъминлашнинг юқори сифатини ушлаб 
туришда ҳал қилувчи ҳисобланади. 
Бошқарувнинг марказлашмаган тизимидан фойдаланиш кичик 
бизнес 
ва 
тадбиркорлик 
соҳасигамаълум 
даражадаги 
мустақилликни беради. Масалан, Ўзбекистонда бошқарувнинг 
оралиқ органи касб қизиқишлари бўйича ёки жамоавий 


190 
фойдаланишнинг умумий моддий базаси, илмий муаммоларнинг 
умумийлиги асосида хўжаликнинг маълум бир тармоғига 
мансублиги бўйича бирлашмалар кўринишида намоён этилиши 
мумкин. Бу уларни ҳал этиш учун оралиқ бошқарув органи ташкил 
этиладиган муайян вазифаларга боғлиқ. 
Ҳозирги вақтда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси 
муассасаларига ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий муҳофаза зарур, бу 
ўз навбатида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасаларига 
турли бошқарув органларининг ихтиёрида бўла туриб, бир-бири 
билан тўсиқсиз ўзаро ҳамкорлик қилиш, горизонтал бўйича 
алоқаларни ўрнатиш, ихтиёрийлик асосида ҳар хил аралаш 
тузилмаларни шакллантириш имконини берган бўлар эди. 
Марказга тўғридан-тўғри бўйсуниш ўз имкониятларини 
тугатди, оралиқ бошқарув органлари бугунги кунда ғоят 
истиқболли ва ҳаётий муҳим орган ҳисобланади. Бундай бошқарув 
органларининг 
фаолият 
соҳаси 
жорий 
вазифалар 
билан 
белгиланади, 
кичик 
бизнес 
ва 
тадбиркорлик 
соҳаси 
муассасаларининг фаолиятига таъсир этиш чегараларини эса оралиқ 
бошқарув органларининг бошқаруви таркибига кирган кичик 
бизнес ва тадбиркорлик соҳаси муассасалари вакилларининг ўзлари 
белгилашади. Шунинг учун маъмурий бошқарувнинг бундай шакли 
энг демократик шакл ҳисобланади. 
Бошқариш ва молиялашнинг тақдим этилган икки хили – 
аралаш ва давлат усулидан биринчиси анча самарали фаолият 
кўрсатмоқда, унда тартибга солишнинг бозор механизмалари ва 
таъсир этишнинг давлат усуллари уйғунлашган, молиялашнинг 
турли манбаларидан фойдаланилади, лекин бошқарувнинг аралаш 
усулида айрим мутахассисликлар бўйича кадрларни қайта тайёрлаш 
ҳамда фан ва техника ривожининг янги йўналишлари бўйича 
мутахассисларнинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар пайдо 
бўлади. Бундай муаммоларнинг асосий сабаби бўлиб таълимнинг 
меҳнат бозори эҳтиёжларидан ортда қолиши ҳисобланади. 
Бизнингча, асосий тартибга солувчилар сифатида қуйидагилар 
иштирок этиши лозим: меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш; 
иқтисодий тартибга солиш; сифат жиҳатдан тартибга солиш. 


191 
Бундай усулга ўтишнинг асосий воситаси бўлиб, шахсий, жамият ва 
давлат манфаатларининг мувазанатига эришишга кўмаклашувчи 
меёрий-ҳуқуқий базанияратиш ҳисобланади. 
Бошқарув, раҳбарлик ва тартибга солиш кўникмалари 
қуйидагиларни билиш билан тавсифланади: ижтимоий-иқтисодий 
жараёнларга раҳбарлик қилиш ва бошқариш воситалари, шакллари, 
усулларини ижодий танлаш, уларнинг самарадорлигини аниқлаш; 
бошқарув қарорларини мустақил ишлаб чиқиш ва уларни амалга 
оширишнинг зарур воситаларини топиш; ишлаб чиқаришни ва 
ходимларни бошқариш соҳасида мамлакатимиз ва хорижий илғор 
тажрибалардан фойдаланиш; маҳсулот ва хизматлар сифатини 
бошқариш; ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатишни ташкил 
қилиш; иқтисодий алоқаларни бошқариш; меҳнат жамоасини 
бошқариш; меҳнатни илмий жиҳатдан ташкил қилиш тадбирларини 
жорий этиш; ишлаб чиқариш жараёнида инсонларнинг ўзаро 
муносабатларини ўрганиш; иқтисодий, режали, статистик, 
молиявий хизматларнинг ташкилий-бошқарув функцияларини 
амалга ошириш; бошқарув тизимларидаги оптимал ахборот 
алоқаларини аниқлаш; бошқарув фаолиятини режалаштириш. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling