Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
Назорат саволлари. 1. Электрон ҳукумат тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлар қайсилар?. 2. ЭҲТҲБнинг инфраструктураси тўғрисида нима дея оласиз?. 3. Давлат хизматлари ва вазифаларини электрон кўринишга ўтказиш технологиясини тушунтиринг. 4. Электрон ҳукумат тизимида давлат рўйхатга олиш фаолиятини электрон кўринишга технологияси қандай бўлади. XVIII.Боб. Электрон ҳукуматнинг ташкилий-ҳуқуқий базасиниЭҲТҲБривожлантириш истиқболлари Режа: 1. ЭҲТҲБ ривожланиш истиқболи. ЭҲТҲБ самарадорлигининг критерийси. Мавжуд муаммолар таҳлили.Таклиф қилиниши мумкин бўлган ечимлар. 181 2. Электрон ҳукуматни ривожлантириш омиллари: умумиқтисодий, инфратизим, бошқарув, ҳуқуқий 3. Жаҳон инфратузилмасига интеграция. ЭҲТҲБ ривожланиш истиқболи. ЭҲТҲБ самарадорлигининг критерийси. Мавжуд муаммолар таҳлили.Таклиф қилиниши мумкин бўлган ечимлар Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор тизими ва тадбиркорлик ўртасида чамбарчас алоқалар мавжуд: иқтисодиёт, қачонки тадбиркорлик унинг таркибий қисми бўлгандагина, барқарор ўсишга қодир бўлади. Жамият фақатгина кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти, уни амалга оширувчи субъектни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратган ҳолда, иқтисодиётдаги ўсишни кўзлаши мумкин. Шу муносабат билан кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, вужудга келиш жараёнлари, Ўзбекистонда уларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттириш ва ўтиш иқтисодиёти шароитида намоён бўлади. Таъкидлаш жоизки, ҳозирча кичик бизнес ва тадбиркорликнинг яхлит умумий қабул қилинган иқтисодий назарияси ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг бир неча йўналишларини ажратиш мумкин. Биринчи йўналиш француз иқтисодчиси Р.Кантильоннинг номи билан боғлиқ, у ХХ аср бошида биринчи бўлиб “тадбиркор” атамасини киритди ватадбиркорликнинг асосий функционал ҳусусияти сифатида таваккалчилик ҳақидаги қоидани олға сурди. Ана шу вақтдан бошлаб ушбу атама билан хўжалик фаолиятининг учта асосий жиҳатида таваккални ўз зиммасига олувчи инсонни тушуниш одат бўлиб қолди, бу жиҳатлар қуйидагича: янги корхонани ташкил қилиш; янгиликларни амалга жорий қилиш; бозорга истеъмолчиларнинг асосий оммаси учун нотаниш бўлган маҳсулотлар ёки хизматлар билан чиқиш. Р.Кантильоннинг фикрича, тадбиркор - бу таваккални 182 олдиндан кўра билувчи ва уни ўз зиммасига олишни истовчи, келажакка интилган шахс бўлиб, унинг ҳаракатлари дарамод олиш умиди ва йўқотишларга тайёр туришлик билан тавсифланади. Р.Кантильон ғоясини ХX асрдаги немис классик мактабининг намоёндалари Й.Тюнен ва Г.Мангольдт, америка иқтисодчиси Ф.Найт қўллаб-қувватлади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик илмий назарияси иккинчи йўналишининг асосчиси бўлиб австрия-америка олими И.Шумпетер ҳисобланади. У тадбиркорни новатор сифатида кўриб чиқиб ва инновационликни ажратиб турувчи белгиси сифатида, шундай ёзган эди: “Тадбиркорларнинг вазифаси – кашфиётларни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш усулини ислоҳ қилиш ва инқилоблаштириш, янада умумий маънода – янги хомашё манбаларини ёки тайёр маҳсулот бозорини очиш ҳисобидан янги товарлар ёки илгариги маҳсулотларни янги усул билан ишлаб чиқариш учун янги технологик имкониятлардан фойдаланиш орқали саноатдаги мавжуд тармоқларини қайта ташкил қилиш ва янги тармоқларини ташкил қилишдан иборат”. Ҳақиқатдан ҳам янги ғояларни қидириш ва уларни амалга ошириш – бу кичик бизнес ва тадбиркорликнинг энг мураккаб вазифаларидан бири ҳисобланади. Учинчи йўналиш вакиллари кичик бизнес ва тадбиркорнинг шахсий ҳусусиятларини ажратишга ва унинг мувазанатлаштирувчи иқтисодий тизимдаги тартибга солувчи асос сифатидаги ролига эътиборни қаратишди. Америка иқтисодчиси И.Кирцнер кичик бизнес ва тадбиркорнинг асосий ролини бозорларнинг мувазанат ҳолатига томон ҳаракатини таъминловчи тартибга солиш тизимига эришишда кўради, яъни тадбиркор мувазанатлаштирувчи кучни ўзида намоён қилади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling