Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
- Bu sahifa navigatsiya:
- XVII. Боб.Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш сиёсати. Соҳа йўналишларни тизимли таҳлил қилиш Режа
Назорат саволлари.
1. ЭҲТ ривожланиш истиқболлари тўғрисида нима дея оласиз? 2. ЭҲТ самарадорлигининг бахолаш мезонларини тушунтиринг. 176 3. Масофавий таълим билан электрон ҳукумат тизими орасидаги боғланишни тушунтиринг. 4. ЭҲТдаахборотларни ихчамлаштиришнинг аҳамияти. 5. ЭҲТдамаълумотлар базасининг роли қандай?. 6. ЭҲТдаахборот конфиденциаллиги қандай ҳимояланади?. XVII. Боб.Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш сиёсати. Соҳа йўналишларни тизимли таҳлил қилиш Режа: 1. Электрон ҳукумат тизимида асосий йўналишлар. 2. ЭҲТҲБнинг инфраструктураси. 3. Давлат хизматлари ва вазифаларини, давлат рўйхатга олиш фаолиятини электрон кўринишга ўтказиш. Электрон ҳукумат тизимида асосий йўналишлар “Электрон ҳукумат” қуйидаги йўналишларда ишларни амалга оширишни кўзда тутади: - давлат бошқарувида АКТдан фойдаланиш соҳасида стандартлар ва таклифларни шакллантириш: - ҳукумат ахборот тизими интеграцияси ва АКТ асосида ташкилотлараро ахборот алмашинуви самарадорлигини таъминлаш; - АКТ ёрдамида аҳоли ва давлат бошқарув органлари орасидаги ўзаро боғланиш самарадорлигини таъминлаш; - давлат бошқарув органлари фаолиятида ахборот бошқарув тизимини жорий этиш; - давлат бошқарув органлари фаолиятини таъминлаш учун намунавий дастурий-техник ечимларни топиш; - чора-тадбирлар дастурларини амалга ошириш жараёнларини бошқариш. Шундай қилиб, янги асрда “электрон ҳукумат” тизимининг яратилиши муҳим воқеа бўлиб, барча давлатларни қамраб олган. Электрон ҳукуматнинг назарий жиҳатлари унинг амалий тадбиқи билан бирга, ҳар бир мамлакатнинг миллий ва ўзига хос 177 ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда ривожланиб боришида намоён бўлмоқда. Ахборот, дастурий ва электрон техник воситаларнинг ривожланиши давлат бошқарув жараёнлари ҳамда тузилмасига сезиларли таъсир кўрсатди. Аввалига бу қарорлар қабул қилиш жараёнида маълумотлардан фойдаланиш, йиғиш ва қайта ишлаш самарадорлигини оширишда, кейинчалик барча давлат бошқарув тизимларини ташкил этиш усуллари ва институтлари трансформациясида намоён бўлмоқда. Умуман олганда, электрон ҳукумат ривожланиши электрон бизнес ва электрон тижоратнинг ривожланиши билан характерланади. Давлат электрон воситаларига асосланиб, аҳоли ва тижорат ташкилотларига хизмат кўрсатиб келади, ҳукумат тузилмалари орасидаги ўзаро боғланишни такомиллаштиради. Бунда давлат фаолиятида умумий мақсадга эришилади: - давлат ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик шакллари кенгаяди ҳамда мустаҳкамланади; - ташкилот ва фуқароларнинг ижтимоий ҳамда иқтисодий ривожланишига эришилади; - фаолиятнинг шароитлари ўзгаришларига тез ва самарали мослашади; - аҳоли ва тижорат тузилмаларига хизмат кўрсатиш такомиллашади, хизмат кўрсатиш турлари ошиб, нархи пасаяди; - давлат бошқарувида ташкилотлараро муносабатларда самарадорлик ошади; - давлат бошқарувида кадрлар самарадорлиги ошади; - давлат бошқарувида шаффофлик даражаси ва давлат хизматчилари масъулияти ошади, хизматчилар ташаббуслари рағбатлантирилади. - - Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling