Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
G2C, G2В моделларининг мазмун моҳияти
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
G2C, G2В моделларининг мазмун моҳияти
“Электрон ҳукумат” яратишнинг асосий вазифаси – сервис ва сервис хизматини кўрсатиш учун инфраструктурани яратишдан иборат. “Электрондавлат” тушунчасиинглизча “e-government” тушунчасигамоскелади. Айрим ҳолларда электрон ҳукумат деб ҳам таржима қилинади. Замонавий халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда, хусусан, инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида government ибораси давлатни ифодалаш учун ишлатилади. Шунга ўхшаш жумла “threebranches of government” ҳукуматнинг фақат ижро этиш органи сифатида эмас, балки уч тармоғи: ижро этувчи электрон ҳукумат, электрон парламент ва электрон суд ҳуқуқи ҳақида фикр 42 юритилади. “Электрон ҳукумат” электрон иқтисодиётнинг субъекти ҳисобланади. “Электрон ҳукумат” ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган бўлиб, ҳукуматга фуқаролар мурожаатини таъминлайди, самарадорликни оширади ва ҳисоботлар бериб борилишини талаб этади. Бу, ўз навбатида, давлат хизматчилари ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янгича шаклланиши ва ўзгаришига олиб келади. “Электрон ҳукумат” – электрон воситалар асосида маълумотларни қайта ишлаш, узатиш ва тарқатиш давлат бошқарув тизими. Электрон ҳукумат – объектив ҳақиқат бўлиб, ахборот муҳитида юзага келадиган электрон ҳукумат институтлари яратилиши ва ривожланишида намоён бўлади. Электрон ҳукумат институтларининг ривожланиши замон талаби ҳисобланиб, асосан, жамият аъзоларининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш ва фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган. “Электрон ҳукумат” турли кўринишда электрон хўжалик тармоқлари асосида амалга жорий этиб келинмоқда. Бу, ўз навбатида, жамиятнинг янги тарзда номоддий маҳсулларга (шахсий сифатлар, билим ва ахборот) асосланиб, ривожланишига олиб келади. Илмий-техник ишларнинг ечилишини инобатга олган ҳолда ахборот жамиятини шакллантириш учун бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш лозим: компьютер саводхонлигини ошириш, инфраструктурани шакллантириш, электрон оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш, жумладан, электрон ҳукумат институтларини яратиш лойиҳаси. “Электрон ҳукумат” концепциясининг жорий этилиши на фақат давлат аппарати ишлари самарадорлигини оширади, балки демократиянинг тубдан янги кўриниши рақамли демократия (digitaldemocracy) модели шаклланишига шароит яратади. Фуқаролар online тизимида овоз бериш орқали маҳаллий ва давлат масалаларини ечишда тўғридан-тўғри иштирок этишини таъминлайди. Масалан, турли партияларга мансуб фуқароларнинг сиёсий масалаларга таклиф ва тавсияларини электрон ҳукумат орқали билдиришлари мумкин. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling