Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
“Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматни меёрий ҳуқуқий базасини
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
“Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматни меёрий ҳуқуқий базасини такомиллаштириш” концепцияси. Мақсад ва вазифалари. “Ўзбекистоннинг электрон ҳукумати” концепциясида Ўзбекистон e-давлатининг асосий мақсади АКТни қўллаш асосида давлат ҳукумат органлари иш фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш, давлат органлари ва жамият бўғинлари билан ўзаро ҳужжат айланишини ахборот жамияти талаблари доирасида ташкил этишдан иборат. Концепцияда келтирилган тавсиялар давлат 34 ҳокимият органлари бошқарувни электрон ҳокимият режимида ташкил этишнинг бир қатор низом ва технологиялари асосида амалга оширишни белгилайди ва таъминлайди. АКТни давлат ҳокимияти органлари электрон ҳужжат айланиши ва бошқарувда қўлланилиши ошкора фуқаролар жамияти ташкил этишга, давлат бошқаруви аппарати фаолияти самарадорлигини оширишга, давлат сектори харажатларини камайтиришга, давлат органлари фуқаролик ва хўжалик субъектлари билан ўзаро таъсирини яхшилашга хизмат қилади. Электрон ҳукумат – шаклланган давлат хизматлари турлари ҳақидаги маълумот ва хизматларни аҳолига, тижоратга ва давлат органлари шахобчаларига, ташкилот раҳбарларига етказиш, ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиб буюртмачи ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар масофасини мумкин қадар қисқартиришга асосланган. Бугунги кунда электрон ҳукуматнинг ягона концепцияси яратилмаган, фақат ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳукумат ахборот жамиятидан фуқаролар ва тижорат соҳаси хизматчиларининг керакли маълумотларни олиб ишлатишига бўлган талаблари мажмуаси яратилган холос. Турли даражадаги ва тоифадаги фойдаланувчиларни ягона мақсад бирлаштиради, уларнинг қисқа вақтда, кам сарф харажатда, энг яқин йўл орқали маълумот олиш учун самарали воситага эга бўлишликлари, давлат органлари билан ўзаро муносабатларининг содда, тезкор ва қулай кечишини таъминлайди. Электрон ҳукумат маъмурият бошқаруви самарадорлиги ва унга боғлиқ сарф харажатларни камайтирибгина қолмай, балки жамият ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради. Бу ўз навбатида демократик жамиятни такомиллашувига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ва давлатнинг халқ олдидаги маъсулиятини янада ошишига олиб келади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling